Мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаси


Download 82 Kb.
bet4/9
Sana14.02.2023
Hajmi82 Kb.
#1196179
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
шартнома

ж) “Етказиб берувчи”ни ушбу шартномани бажариш учун зарур бўлган амалдаги давлат стандартлари ва бошқа меъёрий хужжатлар билан таъминлаш;
з) “Етказиб берувчи” томонидан етказиб берилган маҳсулотларга тўлов
ёки товар-транспорт хужжатини маҳсулот қабул қилинган куни расмийлаштириб бериш;
и) маҳсулот “Етказиб берувчи”нинг транспорт воситасида ташилганда “Етказиб берувчи”ка транспорт хақини ҳақиқий вазн бўйича (идишни ҳам қўшиб) тўлиқ масофа учун тўлаш;
й) “Етказиб берувчи”нинг талабига кўра, маҳсулотнинг йиғим-терими бошлангунга қадар зарур миқдордаги йиғим-терим ва маҳсулотни манзилига етказиш учун лозим бўлган шартноманинг 3-иловасида кўрсатилган идиш ва ўраш-жойлаш учун керакли материаллар билан ўз ҳисобидан таъминлаш;
к) ушбу шартнома туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлимидан рўйхатдан ўтказилгандан сўнг, шартнома рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб икки кун муддатда “Етказиб берувчи”ка рўйхатдан ўтказилган шартноманинг бир нусхасини имзоланган ҳолда бериш.
Буюртмачи” қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.
III. ШАРТНОМАНИНГ БАЖАРИЛИШИ
3.1. Мажбуриятлар мазкур шартнома шартлари ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ зарур тарзда бажарилиши шарт.
Агар томонлар ўз зиммаларига олган барча мажбуриятлар бажарилишини таъминламаса, шартнома бажарилмаган деб ҳисобланади.
3.2. Ушбу шартномада кўрсатилган миқдордаги маҳсулотни қабул қилиш бўйича якуний хужжатлар тузилган сана “Етказиб берувчи” томонидан шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
Якуний ҳисоб-китобларнинг тўлов хужжатидаги банк муассасаси штампида кўрсатилган сана маҳсулотга ҳақ тўлаш бўйича “Буюртмачи” томонидан мажбуриятлар бажарилган сана ҳисобланади.
3.3. маҳсулот “Буюртмачи”нинг ______________________________________ манзилдаги тайёрлов масканига “Буюртмачи”нинг ёки “Етказиб берувчи”нинг транспортида (зарур бўлмагани ўчириб ташланади) етказиб берилади.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling