Мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаси


Шунингдек, олинган бўнак маблағларидан мақсадсиз фойдаланганда қарздорликдан ташқари мақсадсиз фойдаланилган сумманинг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди


Download 82 Kb.
bet7/9
Sana14.02.2023
Hajmi82 Kb.
#1196179
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
шартнома

Шунингдек, олинган бўнак маблағларидан мақсадсиз фойдаланганда қарздорликдан ташқари мақсадсиз фойдаланилган сумманинг 25 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.5. Товар-транспорт хужжатини расмийлаштириш рад этилганлиги ёки нотўғри расмийлаштирилганлиги учун айбдор томон бошқа томонга ҳар бир товар-транспорт ҳужжати учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида жарима тўлайди.
5.6. “Етказиб берувчи”ни мазкур шартномада белгиланган миқдорда
ва муддатларда стандарт ва техник шартлар талабларига жавоб берадиган уруғлик (кўчат) материаллари, идиш ва ўраб-жойлаш материаллари билан таъминланмаганлиги учун “Буюртмачи” “Етказиб берувчи”ка маҳсулот етказиб бериш пайтида амалда бўлган уруғлик (кўчат) материаллари, идиш, ўраб-жойлаш материаллари қийматининг икки баравари миқдорида жарима тўлайди.
Бундан ташқари, “Етказиб берувчи”нинг ушбу материаллар билан таъминланмаганлик натижасида кўрган жарима билан қопланмаган зарарларини ҳам қоплайди.
5.7. “Буюртмачи” томонидан маҳсулот сифати, миқдори, уларнинг қиймати нотўғри белгиланиши ҳоллари аниқланган тақдирда, “Буюртмачи” маҳсулот сифатини, шунингдек, уларнинг миқдорини ҳисобга олган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилади ҳамда ушбу ҳисобланган суммадан ташқари “Етказиб берувчи”ка нотўғри ҳисобланган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди.
5.8. Етказиб берувчи” томонидан сарфланган транспорт харажатларини “Тайёрлов”чи томонидан тўламаганлик учун “Етказиб берувчи”ка тўлов муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган муддатда тўланмаган сумманинг
0,4 фоизи, бироқ тўлов муддати ўтказиб юборилган сумманинг 50 фоизидан кўп бўлмаган миқдорда пеня тўлайди
5.9. “Етказиб берувчи” томонидан мазкур шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун “Етказиб берувчи”ни жавобгарликка тортишда “Етказиб берувчи” томонидан мазкур шартнома бўйича шартнома мажбуриятларининг бажармаслигида (зарур тарзда бажарилмаслигида) айбдор бўлган хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг жавобгарлиги ҳам кўриб чиқилади. (исботловчи тегишли ҳужжатлар бўлган тақдирда).
Хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг айби билан мазкур шартноманинг “Етказиб берувчи” томонидан бажарилмаслиги (зарур тарзда бажарилмаслиги) натижасида етказилган зарар белгиланган тартибда ташкилотлар томонидан қопланади.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling