Мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаси


Download 82 Kb.
bet2/9
Sana14.02.2023
Hajmi82 Kb.
#1196179
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
шартнома

д) маҳсулот қийматининг 40 фоизидан кам бўлмаган миқдорда шартноманинг 4-иловасида кўрсатилган муддатларда бўнак (аванс) маблағларини “Буюртмачи”дан тўлаб беришни талаб қилишга;
е) шартноманинг иловасида кўрсатилган маҳсулотларни узрли ёки ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра етказа олмаса, “Буюртмачи”га шу сабабларни тасдиқловчи хужжатларни тақдим этишга;
ё) уруғлик (кўчат) материаллари ўз вақтида етказиб берилмаганда, шунингдек бўнак тўловлари, якуний ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилмаганда етказилган зарарларни қоплашни “Буюртмачи”дан белгиланган тартибда талаб қилишга ҳақлидир.
Етказиб берувчи” амалдаги қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга ҳисобланади.
2.2. “Етказиб берувчи”нинг мажбурияти:
а) мазкур шартноманинг 2-3 иловаларида кўрсатилган муддатларда уруғлик (кўчат) материаллари ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларини “Буюртмачи” дан қабул қилиб олиш;
б) маҳсулотларни етиштириш бўйича агротехника тадбирларини ўз вақтида ўтказилишини таъминлаш;
в) маҳсулот етиштиришнинг аҳволи юзасидан “Буюртмачи” томонидан ўтказиладиган мониторингда қатнашиш;
г) шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган маҳсулотларни “Буюртмачи” билан келишилган манзилга топшириш – қабул қилиш жадвалига асосан белгиланган муддатларда етказиб бериш (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно);
д) “Буюртмачи”нинг талабига кўра, маҳсулотни сифати, нави, стандартларда кўрсатилган техник шартларига мос равишда, санитария эпидемиология хулосаси, фитосанитария ва мувофиқлик сертификатлари асосида етказиб бериш;
е) “Буюртмачи”дан олинган уруғлик (кўчат) материаллари, бўнак маблағлари ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларидан мақсадли фойдаланиш;
ё) маҳсулот сотиш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилмаган ҳолатларда, “Буюртмачи”га тўланган маблағлари бўйича қарздорликни қоплаш;
ж) шартноманинг иловаларидаги ҳужжатларни тўғри расмийлаштириш
ва маҳсулотларни топширишда қўйиладиган талабларга (идишга жойлаш, қадоқлаш
ва бошқаларга) риоя этиш;
Етказиб берувчи” қонун ҳужжатлари ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятларни ҳам ўз зиммасига олади.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling