Мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаси
Download 82 Kb.
|
шартнома
- Bu sahifa navigatsiya:
- 4.6. “Буюртмачи”
- “Етказиб берувчи”
- “Буюртмачи”
- “Буюртмачи” “Етказиб берувчи”
- “Етказиб берувчи” “Буюртмачи”
4.5. “Буюртмачи” маҳсулотни қабул қилиб олгандан кейин шартномада белгиланган нархлар бўйича “Етказиб берувчи”ка 60 кун муддат ичида унинг тўлиқ ҳақини тўлайди;
Товарнинг ташиш ва (ёки) сақлашнинг нормал шароитларида табиий тарзда камайиши оқибатида рўй берган ўзгаришлари қонун ҳужжатлари асосида ҳисобга олинади. 4.6. “Буюртмачи” маҳсулотни қабул қилиш корхонасига келтириш бўйича транспорт ҳаражатларини “Етказиб берувчи”ка 60 кун муддат ичида тўлиқ тўлайди. 4.7. маҳсулотни қабул қилиш жойига жўнатиш, транспортга юклаш “Етказиб берувчи”нинг кучи ва маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Қабул қилиш жойида маҳсулотни тушириш “Етказиб берувчи” ка жўнатиш учун қайтариладиган идишни бўшатиш ва транспортга юклаш “Буюртмачи”нинг ҳисобидан амалга оширилади. V. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ ВА НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ 5.1. маҳсулотни мазкур шартномада белгиланган ассортименти, турлари, муддатларида қабул қилиниши асоссиз рад этилган ҳар бир ҳолати учун “Буюртмачи” “Етказиб берувчи”ка қабул қилинмаган маҳсулот қийматининг 30 фоиз миқдорида жарима тўлайди, тез бузилувчи маҳсулот бўйича эса унинг тўлиқ қийматини тўлайди. Бундан ташқари, “Буюртмачи” маҳсулотни қабул қилиш рад этилганлиги натижасида “Етказиб берувчи” томонидан кўрилган, жарима билан қопланмаган зарарни ҳам қоплайди. 5.2. Шартномада белгиланган миқдорда ва ассортиментда, турлар бўйича муддатларда маҳсулот топширишдан асоссиз бош тортганлиги учун “Етказиб берувчи” “Буюртмачи”га топширилмаган маҳсулот қийматининг 30 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Бундан ташқари, маҳсулотни тўлиқ етказиб бермаганлик натижасида юзага келган, жарима билан қопланмаган зарарни қоплайди. 5.3. Шартномага мувофиқ белгиланган муддатларда ва келишилган миқдорда бўнак (аванс) тўловларини, топширилган маҳсулот учун тегишли ҳақларни тўлашдан асоссиз бош тортганда “Буюртмачи” “Етказиб берувчи”ка тўланмаган суммани ҳамда ўзи тўлашдан бош тортган сумманинг 20 фоизи миқдоридаги жаримани тўлайди. Жаримадан ташқари, “Буюртмачи” “Етказиб берувчи”ка кечиктирилган ҳар бир кун учун тўланмаган сумманинг 0,4 фоизи миқдорида, лекин 50 фоизидан ортиқ бўлмаган миқдорда пеня тўлайди. 5.4. “Етказиб берувчи” шартнома мажбуриятларини бажармаганда бўнак (аванс) маблағларини асоссиз равишда қайтармаган тақдирда, қарздорликдан ташқари қайтарилмаган сумманинг 20 фоизи миқдорида жарима тўлайди. Download 82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling