Мева, сабзавот, узум, картошка ва полиз маҳсулотлари харид қилиш бўйича контрактация шартномаси


 Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот етказиб берилганда “Буюртмачи”


Download 82 Kb.
bet5/9
Sana14.02.2023
Hajmi82 Kb.
#1196179
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
шартнома

3.4. Сифати тегишли даражада бўлмаган маҳсулот етказиб берилганда “Буюртмачи” ушбу маҳсулотни қабул қилишни рад этишга, сифати тегишли даражада бўлган маҳсулот етказиб берилишини талаб қилишга ёҳуд харид нархини етказиб берувчи билан келишилган тарзда камайтирган ҳолда маҳсулотни қабул қилишга ҳақли бўлади.
3.5. Уруғлик (кўчат) материаллари ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларини етказиб бериш ушбу шартноманинг 1-иловасида кўрсатилган маҳсулотларни муддатларда, тури, нав ва миқдорларда ёки шартнома асосида берилган буюртманомада кўрсатилган муддатлар ва миқдорларда амалга оширилади.
Буюртманома уруғлик (кўчат) ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материаллари тегишли туркумларни етказиб беришнинг мўлжалланаётган санасидан камида 5 кун олдин почта, чопар орқали ёки бошқача тарзда берилади.
Буюртманомани қабул қилишда “Буюртмачи”нинг ходими
“Етказиб берувчи”да қоладиган нусхага санани кўрсатган ҳолда у қабул қилинганлиги тўғрисида белги қўяди.
Етказиб берувчи” илгари берилган буюртма асосида уруғлик (кўчат) ҳамда идиш ва ўраб-жойлаш материалларининг тегишли туркумларини етказиб бериш санасини “Буюртмачи” билан келишилган ҳолда ўзгартиришга ҳақлидир.
IV. МАҲСУЛОТ БАҲОСИ ВА ҲИСОБ-КИТОБЛАР ТАРТИБИ
4.1. Шартноманинг умумий баҳоси _____________ сўм бўлиб, маҳсулот учун ҳисоб китоблар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
4.2. “Буюртмачи” “Етказиб берувчи”ка қабул қилинган маҳсулотни ушбу шартноманинг 1-иловасига мувофиқ келишилган, бозор нархлари бўйича
ҳисоб-китобларни амалга оширади.
4.3. “Етказиб берувчи” уруғлик (кўчат) материалларини бўнак ҳисобига ёки “Буюртмачи”дан ёҳуд бошқа уруғчилик ташкилотларидан сотиб олади
(зарур бўлмагани ўчириб ташланади).
4.4. Бўнак маблағларини ажратиш ва ишлатиш “Давлат буюртмаси бўйича харид қилинадиган мева-сабзавот, картошка, полиз ва узум маҳсулотлари етиштирувчи қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларининг харажатларини бўнаклаш тартиби тўғрисида”ги Низом (рўйхат рақами 2877; 2017 йил 24 апрель) талаблари асосида амалга оширилади.

Download 82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling