Мевачилик асослари doc


Download 1.46 Mb.
Pdf ko'rish
bet88/137
Sana23.03.2023
Hajmi1.46 Mb.
#1288298
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   137
Bog'liq
Mevachilik asoslari (3)

Суғориш нормалари. Ҳар галги ва мавсумда бериладиган сув 
нормалари мева дарахтларнинг ёшига, тупроқнинг механиқ таркибига, 
сизот сувининг сатҳига, ҳосилнинг кўп - камлигига ва бошқа омилларга 
қараб белгиланади. Ёш боғлар учун амалда қўлланиб келган суғориш 
нормаси гектарига 500 м
3
, ҳосилга кирган боғлар учун суғориш нормаси 


136 
800-1000 м
3
/га чегарасида ўзгариб туради. Шағал тошли, сизот сувлари 
яқин жойлашган ерларда бу норма гектарига 300-500 м
3
гача 
камайтирилади. Яхоб суви бериш нормаси гектарига 1200-1500-2000 м
3

Боғларни суғоришни янги усуллари. Ўсиши ва ҳосил бериши учун 
мевали дарахтлар ерга тушадиган намликнинг 0,2-0,5 % нигина 
ўзлаштиради. Қолган сув транспирация, фильтирация ва оқиб кетишга 
сарф бўлади. Боғларни суғоришдаги мавжуд усулларнинг қатор 
камчиликлари бор. Улардан асосийлари – сувнинг бекорга кўп 
сарфланиши ва исрофгарчилиги. Шунинг учун сўнги йилларда 
суғоришнинг самарали усуллари ҳар тарафлама изланмокда, бу усулда 
ўсимлик сув билан тўлиқ таъминланади, намликнинг ердан ва ўсимликдан 
буғланиши энг минимумга туширилади. 
Суғоришнинг янги - ёмғирлатиб, тупроқ остидан, томчилатиб ва 
аэрозол (майда дисперс) суғориш усуллари ўрганилиб, яхши натижалар 
олинмоқда. Айниқса, тупроқ остидан ва томчилатиб суғорилганда сув 
тежалади ва самарадорлиги ортади (қатор орасини юмшатиш, бегона 
ўтларни йўқотиш каби тадбирлар талаб этилмайди).
Муҳокама учун саволлар: 
1. Боғларда ўсимликларни суғоришдан мақсад нима? 
2. Мевали боғларда суғориш усулларини айтинг? 
3. Ёш боғларни суғориш меъёри, муддати ва техникаси қандай? 
4. Ҳосилга кирган боғларни суғориш меъёри, муддати ва техникаси қандай? 
5. Боғларни суғоришни янги усулларини айтинг? 

Download 1.46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   84   85   86   87   88   89   90   91   ...   137




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling