Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))
Артериал гипотонияни аниқлаш ва даволаш
Download 1.26 Mb. Pdf ko'rish
|
akusherlik-sepsisi
Артериал гипотонияни аниқлаш ва даволаш:
a. Инфекцияси тасдиқланган ва артериал гипотония билан касалланган ёки аъзолар гипоперфузияси (лактатнинг даражаси ≥ 2 ммоль/л) кузатилган беморларда 1-2 л (дастлабки 3 соат ичида 30 мл/кг) кристаллоидларнинг инфузиясини юборишни бошлаш зарур. b. Дастлабки инфузиядан кейин, тўқималарнинг перфузияси ва юборилган бошланғич инфузиянинг ҳажмига жавобни қайта баҳолаган ҳолда кейинги инфузион терапияни ўтказиш керак. 20 Қўшимча диагностик мезонлар сифатида С-реактив оқсили, прокальцитонин, интерлейкин-6, пресепсин ишлатилади. Ушбу биомаркерлар бактериал инфекциянинг генерализацияси нуқтаи назаридан нисбий диагностик аҳамиятга эга, бироқ, ушбу биомаркерлар критик ҳолат бор- йўқлигини кўрсатмайди. 1А Сепсис/септик шокга шубҳа қилинган ёки сепсис/септик шок ташхиси қўйилган ҳар қандай ҳомиладор/туғувчи/туққан аёлда имкон қадар тезроқ, энг яхшиси дастлабки 1-соат ичида, С-реактив оқсили ва/ёки прокальцитониннинг даражасини текшириш тавсия этилади. Сепсис билан касалланган 50-90% беморларда инфекцияланишдан кейин 24 соат ўтгач қондаги С-реактив оқсилининг концентрацияси > 10 мг/л дан ошади. Прокальцитониннинг 0,05 нг/мл дан паст даражаси нормал ҳисобланади ва прокальцитониннинг 0,25 нг/мл дан паст даражаси бактериал сепсис ривожланиши эҳтимоли пастлигидан далолат беради. Прокальцитониннинг даражаси инфекция бошлангандан кейин 4 соат ичида кўтарилади. Прокальцитониннинг 2 нг/мл дан ортиқ даражаси сепсис ривожланганлигини кўрсатади. 2В Прокальцитониннинг даражаси нормаллашиши антибактериал терапияни бекор қилишнинг мезонларидан бири сифатида хизмат қилади. 2А Септик ҳолатларни ташхислаш ва даволашни назорат қилиш учун С-реактив оқсили, прокальцитонин, интерлейкин-6, NGAL («ренал тропонин»), цистатин С, микроальбумин, D-димер биомаркерларини текшириш тавсия этилади. Ушбу биомаркерлар Finecare™ FIA MeterPlus/FS 113 экспресс анализаторида РОС-диагностик ноинвазив иммунофлуоресценция усули ёрдамида текширилади. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling