Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))


Download 1.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/46
Sana22.04.2023
Hajmi1.26 Mb.
#1378421
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46
Bog'liq
akusherlik-sepsisi

Диагностикаси 
Ўлим билан якунланишнинг 40% ёки ундан ортиқ даражаси билан боғлиқ бўлган септик шокга 
ўтишини олдини олиш учун сепсисни эрта аниқлаш ва ташхислаш зарур.
Surviving Sepsis Campaign (SSC) шифохоналар ва амалиётчи шифокорларга сепсисни ташхислаш учун 
қуйидаги тавсияларга риоя қилишни таклиф қилади: 
Инфекцияни ташхислаш ва даволаш: 
a. Инфекцияга шубҳа қилинган ёки инфекцияси тасдиқланган беморларни эрта аниқлашни 
таъминлаш учун шифокорлар инфекциянинг симптомлари ва белгиларини аниқлашни 
давом эттиришлари керак. Зарур ҳолларда инструментал текширув усуллари ўтказилиши 
керак: рентгенография, кўкрак қафаси ва қорин бўшлиғи аъзолари КТ, шикастланиш 
биомаркерларини текшириш. Оператив даволашни талаб қиладиган инфекцияга тахмин 
қилинганда жарроҳ шифокорининг маслаҳатини эрта олиш зарур.
b. Инфекцияси тасдиқланган беморларни имкон қадар эртароқ даволашни бошлаш керак. 
Қўзғатувчини аниқлаш учун қон ва бошқа биоматериалларни текшириш зарур. 
c. Инфекция билан боғлиқ бўлган аъзолар дисфункциясини лаборатор баҳолаш билан бир 
вақтда антибактериал дори-воситаларни қўллаш.
Аъзолар дисфункциясини скрининг текшируви ва сепсисни даволаш: 
a. Инфекциянинг ўчоғи бўлган беморларда полиорган етишмовчилигининг белгиларини ва 
полиорган етишмовчилигининг белгилари мавжуд беморларда яққол ёки шубҳа 
қилинаётган инфекцияни баҳолаш зарур. Бу эрта ташхис қўйиш ва барча ихтисослик 
шифокорлари томонидан сепсисни даволашни имкон қадар тезроқ бошлаш учун асос бўлиб 
хизмат қилади. 
b. Аъзолар дисфункциясини баҳолаш учун qSOFA ва SOFA шкалаларини қўллаш зарур. 
c. Аъзолар дисфункцияси мавжуд беморларда гемокультурани текшириш ва кенг таъсир 
доирасига эга антибактериал дори-воситаларни тайинлаш талаб қилинади. 
1В 
Юқори иситма бор-йўқлигидан қатъи назар, юқумли жараён кечаётганда тушинтириб 
бўлмайдиган нишон-аъзоларининг шикастланиши бўлган ҳомиладор аёлларда сепсисни 
тахмин қилиш ва унинг диагностикасини ўтказиш тавсия этилади. 
1В 
Аъзолар дисфункциясининг кўп омилли скрининг моделларида тавсия этилган 
стратификацияланган хавф маркерларига микроальбумин, Цистаин-С, NGAL, бош 
мия/қоринча натрий уретик пептидлари киради. 
Аъзолар дисфункциясининг хавф маркерларини аниқлаш усули – Finecare™ FIA MeterPlus/FS 113 
экспресс анализаторида РОС-диагностик ноинвазив иммунофлуоресценция усули ёрдамида 
стационар шароитда ўтказилиши мумкин ва шикастланишнинг дастлабки босқичларида полиорган 
дисфункцияси ривожланиши хавфи юқори бўлган беморларни юқори эҳтимоллик билан тез аниқлаш 
(5-15 дақиқа ичида) ва муайян терапевтик, жарроҳлик чораларини қўллаш зарурлигини асослаш 
имконини беради. 
Соғлом бўлган аёлда аъзолар дисфункцияси кузатилиши сепсисга шубҳа туғдириши керак. 

Download 1.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   46




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling