Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))
Инструментал диагностик текширувлар
Download 1.26 Mb. Pdf ko'rish
|
akusherlik-sepsisi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Компьютер томографияси ёки магнит-резонанс томография . Ўпка рентгенографияси
- Сепсис ва септик шокни даволаш
Инструментал диагностик текширувлар
Туғруқдан кейинги эндометритнинг хавф омиллари бўлган бачадон бўшлиғида йўлдош тўқималарининг қолдиқлари, қон лаҳталари қолиб кетишини аниқлаш учун ультратовуш текшируви ўтказилиши зарур. Туғруқдан кейинги эндометритни ташхислаш учун бачадон УТТ ўтказилмаслиги лозим, чунки ушбу усул юқори аниқлилик даражасига эга эмас. Ўз-ўзидан содир бўлган ва, айниқса, оператив туғруқдан кейин эндометритнинг ҳар қандай клиник ёки эхографик белгилари аниқланганда, барча беморларда гистероскопия ўтказилади. Туғруқдан кейинги ва операциядан кейинги эндометритнинг диагностикасида гистероскопиянинг ахборот бериш имконияти 91,4% ни ташкил қилади ва бу патоморфологик текширувидан ташқари (100%), барча текширув усулларидан юқори аниқлилик даражасига эга. Касбий тайёрланган ва малакали акушер-гинеколог шифокори мавжуд бўлган тақдирда туғруқдан кейинги даврининг 2-кунидан бошлаб гистероскопияни ўтказишга йўл қўйилади. Компьютер томографияси ёки магнит-резонанс томография. Ўпка рентгенографияси. Инструментал текширув усулларини ўтказиш инфекциянинг тахмин қилинган ўчоғининг жойлашишига боғлиқ бўлади. Сепсис ва септик шокни даволаш Сепсисни мақбул тарзда даволашни амалга оширишнинг биринчи босқичи сепсис билан касалланган беморларни аниқлашдан иборат. 21 1В Сепсис ва септик шок – зудлик билан интенсив терапия бошланишини талаб қиладиган шошилинч ҳолатлар ҳисобланади. Сепсис ва септик шок ташхиси қўйилгандан бошлаб дастлабки 1-соат ичида қуйидагиларни бажаришингиз зарур: 1. лактатнинг даражасини ўлчанг; 2. антибактериал терапияни бошлашдан аввал гемокультурани олинг; 3. кенг таъсир доирасига эга антибиотик(лар)ни юборинг; 4. дастлабки 3-соат ичида 30 мл/кг (1-2 л) кристаллоидлар инфузиясини ўтказинг; 5. сақланиб турган турғун артериал гипотонияда вазопрессорларни қўшинг; 6. 30 мл/кг (1-2 л) кристаллоидлар инфузияси ўтказилгандан, вазопрессорлар ва инотроп дори-воситалар юборилгандан кейин гемодинамиканинг барқарорлашиши кузатилмаса ҳам, кортикостероидларни қўшинг. 1C Сепсисга шубҳа қилинган ёки сепсис ташхиси қўйилган ҳомиладор ёки туққан аёлларда қуйидагиларни дастлабки 1-соат ичида бажариш тавсия этилади: экмаларни олиш (қон, сийдик, нафас аъзолари ва бошқ.); қон зардобида лактатнинг даражасини ўлчаш; имкон қадар эртароқ инфекциянинг манбасини аниқлаш. Антибактериал терапияни бошлашдан аввал, унинг бошланишини ортиқча кечиктирмаса, камида 2 марта қон экмасини олиш зарур: тери орқали венадан ва 48 соат аввал ўрнатилган ҳар бир вена катетеридан. Иккала ҳам қон экмасида бир хил микроорганизм аниқланса, бу сепсиснинг сабаби бўлиши эҳтимоли юқори. Вена катетеридан олинган экмада тери орқали периферик венадан олинган экмага қараганда 2 соат ёки ундан эртароқ микроорганизм аниқланса, инфекциянинг манбаи, эҳтимол, катетер бўлиши мумкин. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling