Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))
Download 1.26 Mb. Pdf ko'rish
|
akusherlik-sepsisi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Инфузион терапия 1С
2С
Сепсис/септик шок билан боғлиқ бўлган аксарият инфекциялар учун антибактериал терапиянинг муқобил давомийлиги 7-10 кунни ташкил қилади. 2С Даволаш секин кечадиган беморларда – дренажланмайдиган инфекциянинг ўчоқлари; Staphylococcus aureus, баъзи замбуруғлар ва вирусли инфекциялар туфайли келиб чиққан бактериемия, шунингдек, иммунитет танқислиги, шу жумладан, нейтропения ҳолати бўлган беморларда антибактериал дори-воситаларининг узоқ муддат қўлланилиши асосли бўлиши мумкин. Микробларга қарши дори-воситаларнинг узоқ муддат қўлланилиши жамият ва ҳар бир бемор учун зарарлидир. Жамиятда микробларга қарши дори-воситаларнинг ортиқча қўлланилиши микробларга қарши резистентлик ривожланиши ва тарқалишига кўмаклашади. Ҳар бир бемор учун узоқ муддатли антибактериал терапияси Clostridium difficile келтириб чиқарадиган колит каби баъзи касалликлар ва, умуман олганда, ўлим хавфи ортиши билан боғлиқ. Сепсис ва септик шокнинг вирусли этиологиясида вирусларга қарши дори-воситаларни тайинлаш талаб қилинади. Инфузион терапия 1С Артериал гипотония ёки тўқималар гипоперфузияси билан асоратланган акушерлик сепсисида дастлабки 3 соат ичида 30 мл/кг (1-2 л) кристаллоидларнинг инфузиясини юборишни эртароқ бошлаш тавсия этилади. Сепсис/септик шок билан касалланган беморларнинг реанимациясида вена ичи инфузиялар қўлланилиши замонавий даволашнинг негизи ҳисобланади. 24 Сепсис-индукцияланган гипоперфузия ҳолатида ўткир аъзолар дисфункцияси ва/ёки ± артериал қон босими пасайиши ва қон зардобида лактатнинг даражаси ортиши кузатилиши мумкин. Қон зардоби лактати тўқималар перфузиясининг бевосита кўрсаткичи ҳисобланмайди. Қон зардобида лактат даражасининг ортиши тўқималар гипоксияси, бета-адренергик стимуляция туфайли тезлашган анаэроб гликолизи ёки бошқа сабабларни (масалан, жигар етишмовчилиги) кўрсатиши мумкин. Инфекциянинг ўчоғи қандай бўлишидан қатъи назар, лактат даражасининг ортиши нохуш натижага олиб келиши билан боғлиқ ва қатъий даволаш чоралари ўтказилишини талаб қилади. Лактатнинг даражаси 2 ммоль/л дан юқори бўлса, унинг даражаси нормал қийматларга қайтмагунга қадар ҳар 4-6 соатда қайта текширувлар ўтказилади. Гипотония ёки тўқималар гипоперфузияси кузатилаётган бўлса, инфузион терапия бошланғич аралашувларнинг бир қисми бўлиши керак. Беморда инфузион терапияга ҳар қандай ижобий ўзгаришларни баҳоламасдан, дастлабки реанимациядан кейин инфузион терапияни ўтказиш тавсия этилмайди. Гемодинамиканинг барқарорлашишисиз марказий веноз босими кўтарилганда, шунингдек, ўпка шикастланишида (зотилжам, ЎРДС) инфузиянинг ҳажмини чеклаш талаб қилинади. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling