Microsoft Word Ñåïñèñ 2021 óçá \(1\))
Download 1.26 Mb. Pdf ko'rish
|
akusherlik-sepsisi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Вазопрессорларни қўллашдан мақсад
Вазоактив дори-воситалар
1В Инфузион реанимация тадбирлари ўтказилишига қарамасдан, сепсисда гипотония ва/ёки тўқималар гипоперфузияси сақланиб туришида ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврда биринчи ўринда қўлланиладиган вазопрессор воситаси сифатида норадреналинни қўллаш тавсия этилади. Инфузион терапияга жавоб бермайдиган артериал гипотония (ЎАҚБ < 65 мм сим. уст.) билан касалланган ёки инфузион реанимацияни ўтказиш учун қарши кўрсатмалар мавжуд бўлган беморларда (масалан, ўпка шиши) АҚБни кўтариш учун вазопрессорларни қўллаш керак. Вазопрессорларни қўллашдан мақсад – патологик кенгайган қон оқими тизимини торайтириш ва перфузияни муқобил даражада ушлаб туришдан иборат. Биринчи ўринда қўлланиладиган вазопрессор воситаси сифатида норадреналинни (норэпинефрин) қўллаш тавсия этилади. Вазопрессорлар инфузияси минимал дозадан бошланади. 6 соат давомида септик шок ривожланганда, норадреналин юборилишини кечиктириш ўлим билан якунланиш даражасини 3 бараварга оширади. 26 2С Септик шокда адреналин, фенилэфрин ёки вазопрессин билан вазопрессор терапияни бошлаш тавсия этилмайди. Норадреналин етарли даражада таъсир қилмаса, норадреналин + адреналин ёки норадреналин + вазопрессин комбинациялари қўлланилиши мумкин. 2С Фақат маълум бир тоифадаги беморларда (масалан, тахиаритмия хавфи паст ва абсолют ёки нисбий брадикардияси бўлган беморларда) норадреналин ўрнига муқобил дори-восита сифатида дофамин қўлланилиши мумкин. Дофамин билан солиштирганда ЮУС камроқ ўзгариши ва зарб ҳажмини камроқ ортиши билан ўзининг томирни торайтириш таъсири туфайли норэпинефрин ЎАҚБни оширади. Дофаминга қараганда норэпинефрин кучлироқ ҳисобланади ва септик шок билан касалланган беморларда гипотонияни даволашда самаралироқ бўлиши мумкин. Айниқса систолик функцияси бузилган беморларда дофамин фойдали бўлиши мумкин, бироқ, у кучли тахикардияни келтириб чиқаради ва норадреналинга қараганда кучлироқ аритмоген таъсирга эга. Фенилэфрин (мезатон) охирги ўринда (бошқа вазопрессорлар ёрдамида ЎАҚБнинг мақсадли қийматларига эришишнинг имкони бўлмаганда) қўлланиладиган дори-восита ҳисобланади. Фенилэфрин α-адренорецепторларнинг соф агонистидир. Сепсис бўйича клиник тадқиқотларнинг маълумотлари чекланган. Фенилэфрин ички аъзолари томирлари торайишини келтириб чиқариши мумкин. Download 1.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling