Microsoft Word Buhgalter doc


 МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ДАВРИ ВА УНИ ТОПШИРИШ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

 
9.2. МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТ ДАВРИ ВА УНИ ТОПШИРИШ 
 
Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан тузиладиган ва тегишли органларга 
топшириладиган молиявий ҳисоботлар 1 - БҲМС билан тартибга олинади. Молиявий 
ҳисоботларда қуйидаги ахборотлар тўлик акс эттирилиши керак: 
Хўжалик юритувчи субъектнинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили
идентификацияланган номери ва субъектни аниқлаб олиш учун зарур бўладиган бошқа 
реквизитлар; 
1. 
Хўжалик юритувчи субъектнинг номи, мулкчилик шакли, юридик манзили, 
индентификацияланган номери ва субъектни аниқлаб олиш учун зарур бўладиган 
бошқа реквизитлар; 
2. 
Молиявий ҳисобот бир корхонаникими ёки бир гуруҳ корхонаникими; 
3. 
Ҳисобот санаси ёки молиявий ҳисоботлар қайси даварни ўз ичига олиши; 
Топширилган ҳисобот аҳборотларини тўғри тушуниш учун қуйидига реквизитлар 
келтирилиши лозим; 
1. Молиявий ҳисоботда қўлланилган валюта тури; 
2. Ҳисоботда 
фойдаланилган рақамларнинг аниқлик даражаси, масалан, 
келтирилган рақамлар минг ҳисобида ёки миллион ҳисобида эканлиги ва ҳ.к. 
Молиявий ҳисоботнинг ҳисобот даври бўлиб 1 январдан 31 -декабргача бўлган 
календар йил ҳисобланади. 
Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги . Қонунниг 18 - моддасига биноан агар юридик 
шахс 1 - октябрдан қатъий рўйхатдан ўтказилган бўлса, биринчи ҳисобот йили кейинги 
йилнинг 31 - декабрда тугайди. Молиявий ҳисобот қонунчиликда назарда тутилган 
ҳолларда календар йилидан ташқари ойлик ёки чораклик қилиб ҳам топширилади. 
Молиявий ҳисоботлар учун ҳисобот санаси бўлиб ҳисобот даврининг охирги куни 
ҳисобланади. Чунончи, субъектнинг йиллик бухгалтерия баланси учун ҳисобот санаси 
бўлиб 31 - декабр ҳисобланади, молиявий натижалар, тўғрисидаги йилик ҳисобот учун 
ҳисобот даври бўлиб 1 - январдан 31 - декабргача ҳисобланади. 
Молиявий ҳисобот қуйидаги органларга топширлади: 
1. 
Субъект мулкдорларига (давлат мулкни бошқариш ваколати берилган 
органларга, таъсисчиларга, қатнашувчиларга биноан); 
2. 
Давлат статистика органларига; 
3. 
Қонунчилика биноан бошқа органларга. 


Хўжалик юритучи субъектлар молиявий ҳисоботларини кейинги йилнинг 15 - 
февральдан кечиктирмасдан топширишлари керак. 
Айрим Вазирликлар идоралар ва бошқа бошқарув органлари учун Ўзбекистон 
Республикаси ҳисобот топширишни бошқа муддатларини белгилаш мумкин. 
Бир шаҳарда жойлашган субъектлар учун молиявий ҳисоботни топширган куни деб 
уни тегишли жойга ҳақиқий тақдим этган куни ҳисобланади. Бошқа шаҳарларда 
жойлашган субъектлар учун молиявий ҳисоботни почта орқали жўнатган куни 
ҳисобланади (бу кун почта корхонасини қўйган штампасида маълум). 
Башарти ҳисоботни жўнатган сана дам олиш кунига тўғри келса, ҳисобот топшириш 
санаси дам олш кундан кейинги кунга кўчирилади. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling