Microsoft Word Buhgalter doc


Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумот


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet134/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумот 
Кўрсаткичлар номи 
Қадар коди 
Миқдори сумма 
Йил бошига қолдиқ 250 
Келиб тушган валюта маблағлари, жами (сатр 
261+262+263+264) 260 


шу жумладан:
Сотишдан тушум 261 
Конвертация қилинган 262 
Молиявий фаолият бўйича 263 
Бошқа манбаалар 264 
Сарфланган влюта маблағлари, жами (сатр 
271+272+273), шу тушумдан: 270 
Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўловлар 
271 
Молиявий фаолият бўйича тўловлар 272 
Бошқа мақсадлар учун 273 
Йил охиридги қолдиқ (сатр 250+260-270) 
280 
 
Раҳбар_____________ 
Бош бухгалтер____________ 
010 — сатрда ҳисобот даврида сотилган маҳслот (товар, иш ва хизматлари учун 
счётига ва кассасига тушган пул маблаглари акс этгиради. 
020 - сатрда олинган материал, товар, ишлар ва хизматлар учун мол юборувчиларига 
тўланган пул маблағлари (сотиб олинган узоқ муддатли активлар учун туланадиган 
ташқари) акс эттирилади. 
030 - сатрда пул маблағларининг мақсадлар учун сарфланиши кўрсатилади: 
ходимларга тўланган меҳнат ҳақи, мукофотлар, пенсия фондига, бандлик фондига, 
шахсий суғурта фондига тўланмалар; бюджетга даромад солиғи тўлаш, касаба 
уюшмаларига тўланмалар; алимент тўловлари, турар жой фондига тўловлар; ходимларга 
берилган банк кредитлари бўйича тўловлар ва унинг ўхшаган маблағлари акс эттирилади. 
040 - сатрда роялти, турли хил тўловлар, комиссион йиғимлар ва бошқа операцион 
фаолиятдан олинган ва тўланган пул маблаглари акс эттирилади. 
050 - сатрда қўшув, олув аломатларини инобатга олган ҳолда 010, 020, 030, 040 
сатрларининг йиғиндиси акс эттрилади. 
060 - сатрда сотилган ва сотиб олинган асосий воситалар учун келиб тушган 
«кирим» ва сарфланган «чиқим» пул маблағлари акс эттирилади. 
070 - сатрда сотилган ва сотиб олинган номоддий активлар учун келиб тушган 
«кирим» ва сарфланган «чиқим» пул маблағлари акс эттирилади. 
080 - сатрда сотиб олинган «чиқим» ва сотилган «кирим» қимматли қогозлар ва 
инвестицияларнинг бошқа инструментларидан келиб тушган «кирим» ва сарфланган 
«чиқим» пул маблағлари акс эттирилади. 
090 - сатрда бошқа инвестицион фаолиятдан олинган «кирим» ва туланган «чиқим» 
пул маблағлари акс эттирилади. 


100 - сатрда 060, 070, 080, 090 сатрларнинг плюс билан белгиланган йиғиндиси 
«кирим», минус билан белгиланган йиғиндиси «чиқим» хоналарида акс эттирилади. 
110 - сатрнинг «кирим» хонасида олинган фоизлар суммаси, «чиқим» хонасида 
тўланган фоизлар суммаси акс эттирилади. 
120 - сатрнинг «кирим» хонасида олинган дивидентлар суммаси, «чиқим» хонасида 
тўланган дивидентлар суммаси акс этгирилади. 
130 - сатр бўйича сотилган акциялар бўйича акциянерлардан тушган пул маблағлари 
акс эттирилади. 
140 - сатрда кейинчалик тарқатиш ёки беор қилиш учун сотиб олинган ўз акциялари 
бўйича тўланган пул маблағлари акс эттирилади. 
150 - сатрда ҳисобот даврида олинган «кирим» ва тўланган «чиқим» кредитлар ва 
қарзлар суммаси акс эттиради. 
160 - сатрнинг чиқим хонасида ижарага берувчи (лизинга берувчи)га тўланган, 
«кирим» хонасида ижарага олувчи (лизинга олувчи) тушган пул маблағлари акс 
эттирилади. 
170 - сатрда бошқа молиявий фаолиятдан олинган «кирим» ва тўланган «чиқим» пул 
маблағлари акс эттирилади. 
180 - сатрда 110, 120, 130, 140, 150, 160, 170 сатрларнинг плюс билан бегиланган 
йиғиндиси «кирим», минус билан белгиланган йиғиндиси «чиқим» хоналарида акс 
эттирилади. 
190 - сатрда туланган даромад (фойда) солиғи суммаси акс эттирилади. 
200 - сатрда даромад (фойда) солигидан ташқари солиқлар, пошлиналар ва уларга 
тенглаштирилган йиғим ва ажратмалар суммаси акс эттирилади. 
210 - сатрда 190 ва 200 - сатрларнинг суммаси акс эттирилади. 
220 - сатрда 050, 100, 180, 210 - сатрларнинг плюс билан белгиланган йиғиндиси 
«кирим», минус билан белгиланган йиғиниси «чиқим» хоналарида акс этгирилади. 
230 - сатрда корхона балансининг 320 - сатрини 3 - хонасида кўрсатилган пул 
маблағларини ҳисобга оладиган счётларда (5000, 5100, 5200, 5500, 5600, 5700)ги 
қолдиқлари суммаси акс эттирилади. 
Чет эл валютасидаги пул маблағларининг ҳаракати тўғрисидаги маълумотда 
шундай маблағларнинг ҳисобот давридаги ҳаракати кўрсатилади. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   130   131   132   133   134   135   136   137   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling