Microsoft Word Buhgalter doc


 АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ


Download 1.36 Mb.
Pdf ko'rish
bet131/141
Sana01.11.2023
Hajmi1.36 Mb.
#1736730
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   141
Bog'liq
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза

9.8. АСОСИЙ ВОСИТАЛАРНИНГ ҲАРАКАТИ ТЎҒРИСИДАГИ ҲИСОБОТ 
Молиявий ҳисобдан ички ва ташқи фойдаланувчилар учун корхонанаинг асосий 
воситаларининг таркиби, уларни иш ҳолати умумий қиймати муҳим аҳамиятга эга. Бу 
маълумотлар корхоналарнинг молиявий ҳисобот таркибида тузиладиган «Асосий 
воситалар таркиби тўғрисидаги ҳисобот»да акс эттирилади. Қуйида бу ҳисоботнинг 
шаклини келтирамиз. 
Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот 
Бошланғич қиймат 
Йиғилган 
амортизация 
(эскириш) миқдори 
Қолдиқ 
қиймати 
Кўрсаткич номи 
қатор
йил
бош
иг
а
қолди
қ
кирим
ҳисобдан
чи
қариш
йил
охириг
а
қолди
қ
йил
бош
иг
а
қолди
қ
кирим
ҳисобдан
чи
қариш
йил
охириг
а
қолди
қ
йил
бошига
йил
охирга

2 3 4 5 6 7 8 9 10 
11 
12 
Ер 
010 
Ерни ободонлаштириш 020 
Узоқ муддатли ижара 
(молиявий лизинг) 
шартнома бўйича олинган 
асосий воситаларни 
ободонлаштириш 
030 
Бино 
040 
Иншоот 
050 
Узатиш мосламалари 060 
Машина ва ускуналар 070 
Мебел ва офис жиҳозлари 
080 
Компьютер жиҳозлари ва 
ҳисоблаш техникаси 
090 
Транспорт воситалари 100 
Ишчи ҳайвонлар 
110 
Маҳсулдор ҳайвонлари 120 
Кўп йиллик ўсимлик 130 
Бошқа асосий воситалар 
140 
Консервация 
қилинган 
асосий воситалар 
150 
Узоқ 
муддатли 
ижара 
(молиявий 
лизинг)га 
олинган асосий воситалар 
160 
Жами асосий воситалар 
(010 сатрдан 160 сатргача) 
170 
шундан: 


ишлаб чиқариш 
171 
ноишлаб чиқариш 
172 
маълумот учун: 
Йил 
давомида 
сотиб 
олинган асосий воситалар 
жами (181+ 182+183) 
180 
шу жумладан: 
Ўз маблағлар ҳисобига 181 
Банк кредити ҳисобига 183 
Тугалланган қурилиш 190 
Раҳбар 
Бош бухгалтер 
Асосий воситаларнинг харакати тўғрисидаги ҳисобот жадвали мазмунидан кўриниб 
турибдики, унда асосий воситалар ва уларнинг эскириши белгиланган таснифи асосида 
қуйидаги кўрсаткичлар бўйича акс эттирилади: 
• 
йил бошига қолдиғи; 
• 
ҳисобот даврида асосий воситаларининг кирими; 
• 
ҳисобот даврида ҳисобдан чиқарилгани; 
• 
йил охирига қолдиғи. 
Ҳисоботнинг 3 ва 6 – хоналарида корхона балансида ҳисобга олинган барча асосий 
воситаларнинг қиймати акс эттирилади. 
4 - хонада ҳисобот даврида, қўшимча баҳолаш қиймати ҳам қўшилган ҳолда 
қуйидаги манбалардан корхона тасарруфига ўтган асосий воситалар акс эттирилади: 
• 
пулга сотиб олиш ёки янгидан қуриш; 
• 
айланма маблағлардан асосий воситага ўтказилиши; 
• 
бошқа корхона ва ташкилтлардан бепул олиниши; 
• 
инвентаризация натижасида ортиқча чиққан асосий воситалари кирими; 
• 
лизинг муомалалари бўйича узоқ муддатли ижарага олинган асосий воситалар. 
5 - хонада қайтадан баҳолаш натижасида нархини пасайтириш ҳам қўшилган ҳолда 
қуйидаги сабабларга кўра хўжалик тасарруфидаги асосий воситалар таркибидан 
чиқарилган объектлар қиймати акс эттирилади: 
• 
пулга сотилган кераксиз ва ортиқча асосий оситалар; 
• 
асосий воситалар таркибидан айланма маблағларга ўтказилган объектлар; 
• 
бошқа корхона ва ташкилотга бепул берлиган объектлар; 
• 
эскириши натижасижа объектларнинг ҳисобдан чиқарилиши; 


• 
табиий офатлар, авария натижасида ва бошқа сабабларга кўра объектларнинг 
ҳисобдан чиқарилиши. 
7 ва 10 - хоналарда асосий воситаларнинг турлари бўйича ҳисобот даври бошига ва 
охирига йиғилган амортизация (эскириш) суммаси акс эттирилади. 
8 - хонада асосий воситаларни қўшимча баҳолаш натижасида қўшимча ҳисобланган 
амортизация суммаси ҳам қўшилган ҳолда, ҳисобот даврида барча асосий воситалари 
бўйича ҳисобланган амортизация (эскириш) суммаси акс эттирилади. 
9 - хонада тугатилган, сотилган ва бошқа йўллар билан хўжалик тасарруфидан чиқиб 
кетган асосий воситалар эскириши кўрсатилади. 
11 - хонада асосий воситаларнинг йил бошига қолган соф қолдиқ қиймати акс 
эттирилади. Бу сумма 3 - хона билан 7 - хоналари суммалари фарқидан иборат. 
12 - хонада асосий воситаларнинг ҳиобот даври охирига қолган соф қолдиқ қиймати 
акс эттирилади. Бу сумма 6 - хона билан 10 - хона суммалари фарқидан иборат. 
Асосий воситаларнинг жами суммасидан ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш 
йўналишидагиларнинг ҳаракати алоҳида ажратиб кўрсатилади. 
Ишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига саноат, қурилиш, 
қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши, савдо ва умумий овқатланиш, қишлоқ хўжалик 
маҳсулотларинии ва бошқа моддий ишлаб чиқариш фаолияти соҳасига тегишли воситалар 
киради. 
Ноишлаб чиқариш йўналишидаги асосий воситалар таркибига коммунал хўжалик, 
соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, маориф, маданият ва шунга ўхшаганларда 
фойдаланиладиган воситалар киради. 
«Маълумот учун» деган бўлимнинг 150 – 154 қаторларида асосий воситалар қайси 
манбалар ҳисобидан сотиб олнганлиги (кирими) акс эттирилади. 



Download 1.36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   127   128   129   130   131   132   133   134   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling