Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
9.4. БУХГАЛТЕРИЯ БАЛАНСИ
Молиявий ҳисобот тизимида баланс марказий ўрин эгалайди. Йилик ҳисобот тартибида унда катта ўзгаришлар содир бўлди, чунки халқар операциялар талабларига яқинлашди ва бозор мунособотларига рейтинг мазмуни ички ва ташқи фойдаланувчилар (акционер, таъсисчи, сармоя юборувчи кредиторлар, банклар ва бошқалар) ва ундан фойдаланиш имкониятини беради. Ички ва ташқи қизуқувчилар учун корхона фаолиятининг молиявий натижалари, унинг молиявий барқарорлиги, кредитор қарзларнинг ҳажми, банк ссудалари бўйича қарзлари тўғрисидаги маълумотлар зарур. Корхона ичида балансда келтирилган ахборотлар хўжалик фаолиятини таҳлил этиш харажатлар ва йўқотишларни қисқартириш резервларини қидириб топиши, корхона тасарруфидаги қоладиган соф файда ҳисобидан тўланадиган жарималар, бурдсизликлар сабабларини бартараф этиш учун кенг қўлланилади. Йиллик ҳисоботга тушунтириш хати, корхона раҳбарининг фаолиятининг йўналиши тўғрисидаги маърузаси, илова қилинади. Бу корхонанинг асосий аналитик ҳужжатларидан бири бўлиб ҳисобланади. Бунда асосий кўрсаткичлар бўйича режа бажарилишига таъсир этувчи қуйидаги омиллар очиб ташланади: миқдори, ассортименти, сифати, маҳсулот сотиш ҳажми, фойда суммаси, таннархи пасайтириш, меҳнат унумдорлигини ошириш, самарадорлик, илмий – конструкторлик ишларини натижалари ва истиқболлари ва шу кабилар. Тушунтириш хатининг мазмуни ишлаб чиқаришини ташкил этиш ва технология хусусиятлари билан белигланади. Қуйида ҳозирги вақтда қўлланилаётган баланс шаклини келтирамиз. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2002 йил 7 – февралдаги 31 – сонли буйруғига 1 – сонли иловасида келтирилган баланснинг шакли мазкур дарсликнинг баланс тўғрисидаги бобида келтирилган. 9.5. КОНСОЛИДАЛЛАШГАН БАЛАНС Консолидаллашган молиявий ҳисоботлар тузишнинг асосий мақсади она ва қизалоқ компаниялар фаолиятини ягона хўжалик ташкилотидек қилиб кўрсатишдир. Консолидаллашган ҳисоблар тузиш ва ҳам қизалоқ хўжалик жамиятларига қўйилган ивестициялар ҳисоби 8 - БҲМС билан тартибга солинади. Консолидаллашган балансда она ва унинг барча қизалоқ корхоналарининг моддий заҳиралари бирга қўшиб кўрсатилади. Консолидаллашган балансни тайёрлашда она ва қизалоқ компанияларнинг ҳисоботларидан тегишли моддалар бирлаштирилади. Она ва қизалоқ компаниялар орасида содир бўлган муомалалар натижаси сальдоланади. Масалан, бир компания иккинчи компаниядан бўлган қарзини қайтарилиши ёки улар орасидаги олди - сотди муомалари. Ҳисобот тузишда она корхона билан қизалоқ корхона орасидаги бундай муомалалар счётларнинг умумий жамида акс эттирилмайди, чунки олди - сотди муомалалари, қарзни тўлаш ва уни олиш компания ичидаги пул маблағларини кўпайтириб юборади. Иккиламчи ҳисоблаш йўқотиш мақсадида бир қанча муомалалар бўйича бартараф қилиш, ёки тузатиш усулидан фойдаланилади. Тузатиш усулида фақат ҳисоботни тайёрлаш жараёнида фойдаланиладива она ҳам қизалоқ фирмаларининг бухгалтерия регистрларида акс эттирилмайди. Ҳеч қандай консолидаллашган ҳисоб регистри юритилмайди. Гуруҳлар ичидаги сальдо ва гуруҳлар ичидаги муомалалар тўлиқ бартараф қилиниши керак. Башарти консолидаллашда фойдаланилаётган молиявий ҳисоботлар турли ҳисобот санасига тузилган бўлса, бош корхона тузган молиявий ҳисобот санаси билан қизалоқ корхоналар томонидан тузилган ҳисобот санаси орасида содир бўлган хўжалик муомалалари натижаларига тузатиш киритиш зарур. Лекин барча ҳолларда ҳам молиявий ҳисоботлар тузилган саналари орасидаги муддатнинг фарқи уч ойдан ошмаслиги керак. Консолидаллашган молиявий ҳисоботларни ягона ҳисоб сиёсатидан фодаланилган асосда тузилиши керак. Башарти консолидаллашган молиявий ҳисоботларни тузишда ягона ҳисоб сиёсатидан фойдаланиш имконияти бўлмаса, бу ҳол бўйича бошқа ҳисоб сиёсати қўлланилган консолидаллашган ҳисобатлар қисми билан тушинтириш берилади. Лекин айрим ҳолларда, агар она ва қизалоқ фирмаларининг фаолиятлари мутлоқ бошқача, бўлса консолидаллашган ҳисобот тузилмайди. Масалан, савдо компанияси банкининг акциясини ҳаттоки 60 % дан кўпроғи эга бўлса ҳам, ўзининг ҳисоботини банк билан бирлаштирилмайди. Одаттда банкрот ҳолатида турган қизалоқ компанияларнинг ҳисоботлари консолидаллашган ҳисоботлар таркибидан қўшилмайди. Консолидаллашган баланс тузиш учун она ва қизалоқ фирмалар балансларини кўриб чиқамиз. Баланс моддалари Она компания Қизалоқ компания Касса Бошқа активлар 100 000 760 000 25 000 60 000 Активлар жами: 860 000 85 000 Кредиторлар Оддий акциялар Реинвестиция қилинган фойда 60 000 600 000 200 000 10 000 55 000 200 000 Пассивлар жами: 860 000 85 000 Фараз қилайлик она компания қизалоқ компанияни 100 фоиз акциясини баланс қийматида нақд пулга сотиб олди. Қизалоқ компаниянинг баланс қиймати 75000 (85000 - 10000). Она компаниянинг бухгалтерия ҳисобида бу муомала қуйидаги кўринишда бўлади: Дт 0610 “Қимматли қоғозлар” 75000 Кт 5010 “Миллирй валютадаги пул маблағлари ” 75000 Консолидаллашган баланс тузиш учун иш жадвали: Download 1.36 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling