Microsoft Word Buhgalter doc
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
- Bu sahifa navigatsiya:
- Консоли- даллашган баланс
- 9.6. КОРХОНА СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Тузатиш
ёзувлари Моддалар Она компания баланси Қизалоқ компания баланси дебет кредит Консоли- даллашган баланс Касса Узоқ муддатли молиявий қўйилма Бошқа активлар 25 000 75 000 760 000 25 000 60 000 75 000 50 000 820 000 Жами: 860 000 85 000 870 000 Кредитлар Оддий акциялар Реинвестиция қилинган фойда 60 000 600 000 200 000 10 000 55 000 20 000 55 000 20 000 70 000 600 000 200 000 Жами: 860 000 85 000 75 000 75 000 870 000 Консолидаллашган балансни тайёрлашда қизалоқ компанияга қўйилган инвестиция ҳисобга олинмайди. Бу муомала “Тузатиш ёзувлари” деган катакда кўрсатилган. Тузатиш ёзувлари консолидаллашган баланс тузишда активлар ва акционер капитали суммасини кўрсатишда иккиламчи ҳисобни бартараф қилади. Консолидаллашган балансда акционер капитали она фирмасининг акционер капиталига тенг. Қизалоқ компанияга қўйилган инвестицияларни тушириб қолдириб қизалоқ фирманинг акционер капитали ҳажмига тузатиш киритилгандан сўнг консолидаллашган баланс қуйидагича бўлади. Консолидаллашган баланс Касса 50 000 Кредиторлар 70 000 Бошқа активлар 820 000 Оддий акциялар 600 000 Реинвестиция қилинган фойда 200 000 Жами активлар 870 000 Жами пассивлар 870 000 9.6. КОРХОНА СИФАТ КЎРСАТКИЧЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ Балансга асосан корхонанинг тўлов қобилияти ва бошқа бир қанча сифат кўрсаткичларини ҳисоблаб таҳлил қилиш мумкин. Баланс маълумотларига асосан корхонананнг тўлов қобилияти қуйидагича аниқланади. Пул маблағлари Кохонанинг мутлоқ тўлов қобилияти = Корхонанинг қисқа муддатли мажбуриятлари Бу кўрсаткич 0.2 ёки 20% дан кам бўлмаслиги керак. Шу йил билан ҳисоблаб чиқилган коэффициент корхонанинг қисқа муддатли қарз мажбуриятларини қанчаси зудлик билан қайтарилишини кўрсатади. Баланс маълумотлари бўйича корхонанинг соф айланма маблағлари ёки капиталини аниқлаб олиш унинг истиқболдаги ривожланишини таърифлайди. Соф айланма маблағлар ёки капитал = Айланма активлар _ Қисқа муддатли мажбуриятлар Соф айланма маблағлар ёки капитал ҳажми корхона томонидан ўз қарзини тўлагандан сўнг унинг потенциал ривожланиш қобилиятини таърифлайди. Соф айланма маблағлар ёки капиталининг коэффициенти қуйидагича топилади: Материал ишлаб чиқариш заҳиралари Соф айланма капитали коэффициенти = Соф айланма капитали Бу коэффициент бир сўмлик соф айланма капиталига неча пуллик ҳали ишлаб чиқаришга сарфланмаган материал заҳиралари тўғри келишини таърифлайди. Бундай маълумотларга асосан корхона менеджерлари корхона ҳолатини ривожлантириш бўйича тегишли қарорларни қабул қилишади. Баланс маълумотларидан фойдаланиладиган ташқи қизиқувчилар учун корхона капиталининг структуравий кўрсаткичлари (ёки тўлов қобилияти, молиявий барқарорлиги) муҳим аҳамиятга эга. Капиталнинг структуравий кўрсаткичлари корхонага узоқ муддатли қўйилмалар қўйган инвесторлар ва кредиторларнинг мафаатларини ҳимоя қилиш даражасини таърифлайди. Улар корхонанинг узоқ муддатли қарзларини тўлаш қобилиятини акс эттиради. Мулк коэфициенти (ёки хусусий капитални концентрациялаш коэффициенти қуйидагича топилади: ХК (Хусусий капитал) МК = Активларнинг ўртача йиллик қиймати Бу коэффициент бир йилликка тенг ёки унлан ортиқ бўлиши мумкин. У корхона эгаларининг корхонага қўйилган маблағларни умумий суммасидаги улушини кўрсатади. Корхона эгаларининг улуши қанчалик кўп бўлса, шунчалик корхона молиявий барқарор, иқтисодий мустаҳкам бўлади ва ташқи кредиторларга қарам бўлмайди. Корхонанинг молиявий қарашли (Кмқ) коэффициенти қуйидагича аниқланади: Қарз капитали (Қк) Кмқ = Хусусий капитал (Хк) Ушбу коэффициент 0,5 дан кам бўлиши, лекин 1 дан ошмаслиги керак. Бу корхонанинг ташқи қарз берувчилардан молиявий қарамлигини таърифлайди ва унинг ўсиш динамикасини корхонани молиялаштиришда қарзга олинган маблағлар улушини кўпайиб бораётганини кўрсатади. Молиявий ҳисоботнинг 2 - шакли «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» тузиш тартиби, унинг олдига қўйиладиган талаблар 12 - бобнинг 8 - параграфида батафсил келтирилган. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling