Microsoft Word Buhgalter doc
X – БОБ “Бухгалтерия ҳисобнини ташкил этиш”
Download 1.36 Mb. Pdf ko'rish
|
БУХ.ХИС.НАЗАРИЯ маъруза
X – БОБ “Бухгалтерия ҳисобнини ташкил этиш”
10.1. БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ПРИНЦИПЛАРИ Бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда бухгалтерия ҳисоби шундай ташкил этиш керакки, у тежамли бўлиб, кам маблағ сарфланган ҳолда ички ва ташқи фойдаланувчиларни кўпроқ ахборотлар билан таъминлансин. Бозор муносабатларига ўтиш ва давлат мулкини хусусийлаштириш хўжалик юритишнинг мазмуни, тузулиши ва психологиясида жиддий ўзгаришларга олиб келади. Бу ўз навбатида, бухгалтерия ҳисобида туб ўзгаришларни талаб қилади. Бухгалтерия ҳисоби халқаро бизнес тили сифатида давлат қонунларини бажарилишини кафолатлаши, тадбиркорликни ривожлантиришига мулкни сақлаш ва кўпайишига хизмат қилиши, манфаатдор (инвесторлар, акциядорлар, банклар, фондлар, мол юборувчилар, мол олувчилар, расмий органлар ва ш.к.) лар томонидан муҳим иқтсодий қарорларни қабул қилишда (капиталини инвестиция қилиш, бозорга чиқиш, ходимларни ёллаш, солиқ сиёсати, молиялаш манбаларини қидириб топиш, ҳисоблашишлар ва ш.к.) зарур бўладиган тўлиқ ва ишонарли ахборотларни ўз вақтида етказиб бериш керак. Бухгалтерия ҳисобини ҳозирги замон талаби даражасида ташкил этиш қуйидаги комплекс тадбирлар билан таъминланади: 1. Бухгалтерия ҳисобини қонуний тартибга солиш ва унинг меъёрий базасини шакллантириш; 2. Услубий таъминот (йўриқномалар услубий кўрсатмалар, шархлар) билан; 3. Кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш билан; 4. Халқаро профессионал ташкилотлар билан ҳамкорлик қилиш йўли билан; 5. Ҳисобни бошқариш тизимини қайтадан ташкил этиш йўли билан. Жаҳон амалиётига мос келадиган замонавий «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги қонунсиз бухгалтерия ҳисобини етарли даражада қайта қуриш мумкин эмас. Жаҳон талабларига жавоб берадиган, халқаро тамойиллари ва қоидаларига мос келадиган, Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини ривожланишини ҳуқуқий асосларини таъминловчи қонун зарур эди. Қонун бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш, бухгалтерия ҳужжатлари ва регистрлари, актив ва мажбуриятларни инвентаризация қилиш ва баҳолашнинг асосий тамойиллари ва қоидалари, ўз ва қарзга олинган капитални ҳисоби, молиявий ҳисоботлар олдига қўйилган негиз вазифалар, мақсад ва талабларни белгилаб бериши керак. Бундай муҳим ҳужжат 1996 йилнинг 30 августида қабул қилиниб «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни» номини олди. Ўзбек экспертларининг таърифи бўйича бу қонун: бухгалтерия ҳисобини юритишнинг халқоро стандартлари талабларига жавоб беради; Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисоби тизимини тузилиш концептуал асосларини назарда тутади; турли мулк шаклларига асосланган барча корхона, муассаса ва ташкилотларда ҳисоб юритишнинг ягона давлат томонидан тартибга солишни таъминлайди; бухгалтерия ҳисобини юритиш андазалари олдига қўйиладиган талабларни белгилайди. Бундан ташқари, у бухгалтерия ҳисобини юритишда хўжалик юритувчи субъектнинг ҳуқуқи, бурчи ва масъулиятларини, шунингдек молиявий ҳисоботни топшириш ва чоп этиш бўйича қўйилган талабларни белгилаб беради. «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунда халқаро талабларга биноан бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш ва юритишнинг қуйидаги асосий тамойилллари келтирилган: • бухгалтерия ҳисобини икки ёқламали ёзув усулида юритиш; • бухгалтерия ҳисобини узлуксизлиги; • актив ва пассив муомалаларини пулда баҳолаш; • ахборотларни ишончлилиги; • ҳисоблаш; • эҳтиёткорлик; • шаклдан иқтисодий мазмунининг устиворлиги; • корхона фаолиятининг давомийлик тамойили; • ҳисобот кўрсаткичларини таққослаб бўладиганлиги; • молиявий ҳисоботни холислиги (бетарафлиги); • ўринлилик (жойидалиги); • ҳисобот давр даромад ва харажатларини мувофиқлиги; • актив ва мажбуриятларни ҳақиқий баҳолаш. Қонун корхонанинг ички бухгалтерия ҳисоби олдига қуйидаги асосий талабларни қўяди: - раҳбарнинг қонунчиликка итоат қилиши; ҳисоботда келтирилган ахборотларга ташқи фойдаланувчилар томонидан ишонч ҳосил қилиш мақсадида келтирилган маълумотларни ишончлилигини аудитор томонидан тасдиқлангандан сўнг ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 майигача чоп этиш. Бухгалтерия ҳисоби юритишнинг тамойилларидан бири махфийлик (ошкор қилмаслик)ни сақлаш бўлиб ҳисобланади. Бундан бухгалтерия ҳисоби регистрлари мазмуни билан танишиш маъмурият рухсати ёки қонунчилик билан тутилган ҳолларда рухсат этилади. Бухгалтерия ҳисоби регистрлари билан танишишга рухсат этилган шахслар махфийликни сақлаши керак. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling