Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet49/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
49
биламан, сизларга оғир, бироқ шундай қилмасак нонсиз қоламизда. Чекиш чол шундай деган ва 
умрбод шундай бўлиб қолаверади, дейди. Нон, унинг ҳар бир бурдаси пешона терига 
йўғрилади-ю, фақат буни ҳамма ҳам билавермайди ва ҳамма ҳам нон тишлаганда бу ҳақда 
ўйлаб ўтирмайди. Бизга эса нон жуда керак. Жудаям керак. Мана шунинг учун ҳам биз сизлар 
билан Оқсойда юрибмиз. 
Чопдор, сен менинг инимсан, сен менинг қўшчи отимсан. Сен ҳам плутни тортасан, ҳам 
мени устингда олиб юрасан. Сенга қамчи ураётганим учун мени кечир. Шу керак бўлиб қолди. 
Хафа бўлма, Чопдор. 
Чонтор, сен чап томонда, ҳайдалган ердан юрасан, ҳаммасидан ҳам сенга қийинроқ, бироқ 
сен Чопдордан кейинги энг кучли отсан. Чонтор, сени отам Бекбой доим мақтар эди. 
Ёдингдами? Биз ҳаммамиз шаҳарга борганимиз ҳам эсингдами? Отамдан ҳануз хат-хабар йўқ, 
бундан жуда қўрқаман, сиз отлар буни тушунмайсизлар. Урушдаги одамлар узоқ вақт хат 
ёзишмаса бу жуда ёмон. Онам соғиниб, хавотирланаверганидан жудаям озиб кетган. Онатой 
отасининг азасида ҳаммадан кўп йиғлаган, қайғурган Инкамол опа билан онам бўлди. Улар бир 
нимани билишади, қандайдир кўнгилсизликни сезишади-ю, аммо айтишмайди. Улар бир 
нимадан хабардор... Чу, чу, Чонтор, сенинг бўшашишингга йўл қўймайман. Олға, Чонтор! Бўш 
келма! 
Сен ҳам, Оққуйруқ, сен ҳам менинг инимсан. Сен менинг ўнг томонимда, отларнинг 
ўртасида борасан. Сен жон-жаҳдинг билан плутни тортишинг керак, чунки Чопдор билан 
икковингиз кучли отларсиз. Сен ажойиб, оқ думли чиройли отсан. Бироқ бўш келма, руҳинг 
чўкмасин, сенинг чарчашингга йўл қўймайман. Чу, чу, Оққуйруқ! Мени уятга қўйма! 
Қоратўриқ тулпорим, сен оддийгина яхши отсан. Мен сени қўшга танлаётганимда сенга 
жуда ишонганман. Сен меҳнаткаш ва ювош отсан. Мен сени жуда ҳам ҳурмат қиламан. Сен энг 
чеккада юрганингдан доим кўзга ташланиб турасан. Сенга қараб ишимиз қандай кетаётганини 
аниқлаш мумкин, Қоратўриқ. Мен сени ҳам хафа қилмайман, фақат бўшашмай тортавер. Мен 
сенга сўз бераман: Оқсойда шудгорлаш, экишни тугаллаганимиздан кейин, овулга 
қайтаётганимизда ҳамма сени кўриши учун худди ҳозиргидай энг чеккада борасан. Биз 
Мирзагулнинг уйи ёнидан ўтаётганимизда у кўчага чопиб чиқиб энг аввало сени кўради, 
Қоратўриқ. Шунча ҳаракат қилмай, жўнаш олдидан у билан кўришолмадим. Унинг рўмолчаси 
ёнимда, шундоқ бағримда турибди. Унга қор ва ёмғир тегмайди. Мен Мирзагул ҳақида ҳамиша 
ўйлайман. Уни ўйламай туролмайман. Агар уни ўйламай қўйсам ҳаммаёқ ҳувиллаб қолади ва 
менга ҳаётнинг қизиғи қолмайди. 
Чу, чу, Қамбар отадан тарқаган зотлар! Аҳиллик билан тортинглар, қани олға, олға! Чу! Чу!.. 
Қор ҳамон ёғяпти-я. Қандай намхуш қор. Ҳаммамиз бошдан-оёқ шилтайи шалаббо бўлдик. 
Шамол ҳам қўймаяпти. Агар ошпаз кампиримиз хашакни жуллар билан ёпиб қўйса яхши 
бўларди-я. Аммо бунга ақли етмаса, хашак ивиб исроф бўлади-да. Биз — ўн икки бош отни 
нима билан боқамиз ахир! Ишга жўнаш олдидан унга айтиб қўйиш керак эди-ю, эсимдан 
чиқибди, қор ёғиши хаёлимга келмабди. 
У ғалатироқ кампир, кўзи суқ. Отларимизни мақтагани мақтаган, боқиб тўймайди. Қандай 
семиз отлар, яхши боқилган, дейди. Ёнбошларидаги ёғ икки энлидир, дейдй. Эски вақтларда 
бунақа отлар катта маъракаларда сўйилар эмиш. Айтишича, ўша пайтларда гўштни тўйгунча 
ейишар экан. От гўштини қирқ челакли қозонларда пиширишганларида унинг юзига йиғилган 
ёғ-сардагини (топган гапини-чи!) сузиб, олиб ҳаммасини чўмич билан касал одамларга сузиб 
бериларди, дейди. Ўша ёғ бетоб одамга ичирилса дарров оёққа туриб кетарди, дейди. Мечкай, 
фақат ёғни ўйлайди, холос. Отларга кўзи тегмаса эди ишқилиб. Ўргилдим ундан! Мактабда кўз 
тегиш ёлғонлигини айтишган-ку. Нима деса деяверсин. Фақат овқатни ўз вақтида тайёрлаб 
турса бўлгани. Кеча ёввойи эчкини пишириб бизни роса ҳайратга солди. Ваҳоланки, эчки жуда 
ориқ эди. Ўтиб кетаётган қандайдир икки овчи ўтов томонда олов кўриб шу ёққа келишиб, 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   45   46   47   48   49   50   51   52   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling