Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
45
сингиллари ўкиришарди. 
Онатойнинг дўстлари унинг олдига боришди. Онатой дўстларини кўриб бошига тушган 
қайғудан зорланиб, бошига тушган кулфатини уларга тўкиб-солиб янада қаттиқроқ йиғлай 
бошлади. Бу билан у гўё мадад сўраб, ёрдам кутаётгандай эди. Онатойнинг бу ёрдамга муҳтож 
ҳолати ҳаммадан кўпроқ Султонмуротга қаттиқ таъсир қилди. Болалар ўзларини йўқотишиб, 
унинг атрофида айланишар, нима қилишни, қандай қилиб уни овутишни билишмасди. Ҳеч ким 
унга ёрдам беролмайди. Бу пайт ҳеч ким Султонмуротнинг қўлига автомат олиб ҳовлидан 
отилиб чиқиб кетганини ва автомати билан тўппа-тўғри ўша ёққа — уруш кетаётган томонга 
югуриб кетганини хаёлига ҳам келтирмас эди. Унинг бир нафас тўхтамай тўғри фронтга 
борганини ва у ерда қаҳр-ғазаб билан наъра тортиб, қичқириб, фашистларни қийратаётганини, 
автоматдан тинимсиз ўт сочиб, дўсти Онатойнинг ўлдирилган отаси, овулга келтирилган қайғу 
ва кулфатлар учун ўч олаётганини билишмас эди... 
Эсиз, автомати йўқ-да! 
Десант командири эмасми, Султонмурот Онатойга шундай деди: 
— 
Йиғлама, Онатой. Нима қилардик. Мана, Эркинбек ва Қуббатқулнинг оталари ҳам 
фронтда ҳалок бўлишди. Ўзинг биласан, менинг отамдан ҳам анчадан буён хат йўқ. Уруш. 
Тушунасан-ку. Сен фақат бир оғиз айтсанг бас, биз сенга ёрдам берамиз. Сен фақат ўзингга бир 
оз енгил бўлиши учун нима қилишимиз кераклигини айтгин... 
Аммо Онатой деворга суяниб, елкаларини силкитганича энтикиб-энтикиб йиғлар ва ҳеч 
нарса деёлмасди. Бу сўзлар уни овутиш ўрнига, аксинча, ярасига туз сепгандай бўлди ва у 
дувиллаб оқаётган кўз ёшлардан бўғилиб, нафаси қисилиб, кўкариб кетди. Султонмурот чопиб 
бориб унга чўмичда сув келтирди. 
Шу дақиқадан бошлаб у ўзини бу ерда содир бўлаётган воқеага жавобгардай ҳис эта 
бошлади. Одамларга қандайдир ёрдам қилиш зарурлигини тушунди. Тўрталови сойдан 
пақирларда сув ташишди, ўтин ёришиб, самоварларга ўт қўйишди, тўпланган қўни-қўшниларни 
кутишди, отлиқ чолларни уловга мингизиб юборишди. 
Одамларнинг оёғи узилмасди. Бировлар марҳум оиласига таъзияга келишар, бошқалари эса 
таъзиядан ўз бурчларини ўтаб қайтишарди. Десантчилар кун бўйи Онатойларникида бўлишди. 
Султонмурот муаллима Инкамол опа еттинчи синф қизлари, уларнинг орасида Мирзагул 
билан келиб қолишганларида жуда оғир дақиқаларни бошидан кечирди. Инкамол опа Онатойни 
қучоқлаб олганича шунчалик бўзлаб йиғладики, унга кўз ёшисиз қараб бўлмас эди. Машҳур 
фолбиннинг муаллиманинг ўғли ҳақидаги каромати тўғри чиқмади, зотан унга опанинг ўзиям 
ишонмаган эди. Дилидаги хавотирликни, ғамни тарқатиш, қайғу-ҳасратга тўлиб кетган юрагини 
бўшатиш учун у кўз ёшларига эрк бериб юборди. Қизлар ҳам муаллималари ёнида йиғлаб 
туришарди. Мирзагулнинг боши эгик, унсиз кўз ёш тўкар, балки шу пайт у отаси ва акасини 
эслаб эзилаётгандир. У Султонмурот томонга бирон марта ҳам қайрилиб қарамади. Мана шу 
ҳолатда ҳам, изтироб ва кулфат оғушида ҳам у ҳаммадан гўзал эди. Султонмуротда энг олий 
ҳамдардлик фахр ҳиссини уйғотди. У қизнинг ёнига боргиси, уни қучоқлаб йиғлагиси, 
қайғусига шерик бўлгиси келарди... 
 
...
ЭҳМирзагулМирзагул бекач,
Оқ каптар сен кўкдаги,
Мен туйғун қуш тўпдаги... 
Шундан сўнг ҳовлида қуръон ўқилгач, ҳамма ҳозир бўлганлар ўзлари билан ўзлари ёлғиз 
қолишиб, жимгина кафтларини очиб, худди тақдир китобига қарагандай унга термилганларича 
бундан минг йиллар муқаддам йироқ Арабистондан келиб қолган, туғилганда ва ўлганда дунё 
мангу деб эълон қилган Қуръоннинг тантанавор ва қироатли оҳангини тинглаб туришарди. Бу 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling