Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
41
бекорга азобланиб юрганини-чи... 
Мирзагулнинг узатган қўлини кафтига олди. Шунча йил бир синфда ўқиб юриб унинг 
шунчалик меҳрибон, зийрак қўлларини билмас экан. «Мана мен келдим! — дерди қизнинг қўли. 
— 
Шундай шодманки! Наҳотки хурсанд эканлигимни сезмаётган бўлсанг?» Султонмурот 
Мирзагулнинг юзига бокди. Қараб ҳайратга тушди — у қизда ўзини кўрди! Худди у каби 
Мирзагул ҳам вақт ўтиши билан тамом бошқача бўлиб қолган, бўйи чўзилиб, улғайиб, худди 
касалдан турган кишиникидай кўзлари маъюс, ўзи паришон бўлиб қолган эди. Мирзагул ҳам 
доим уни ўйлаб кечалари ухламай чиққани, севгани учун ҳам ана шу муҳаббат қизни 
Султонмуротга ўхшатиб қўйганди. Мана шунинг учун ҳам Мирзагул янаям гўзалроқ, 
қадрдонроқ бўлиб кўринарди. Қиз ўзининг шу туриши билан гўё бахт ваъда қилиб турарди. 
Султонмурот буларнинг ҳаммасини бир дақиқанинг ўзидаёқ тушуниб, ҳис этди. 
— 
Мен сени касал бўлиб қолдими деб ўйлагандим, — деди у титроқ товушда. 
Мирзагул бу сўзларга ҳеч нима деб жавоб қайтармай, деди: 
— 
Мана, — у Султонмуротга аталган рўмолчани узатди. — Бу сенга! — деди-ю, юриб 
кетди. 
Кейинчалик у бу шоҳи рўмолчани неча марталаб қайта-қайта томоша қилди. У рўмолчани 
чўнтагидан олиб, солиб қўяр ва яна оларди. Бир варақ дафтар қоғози ҳажмида келадиган 
рўмолча четлари чиройли гул ва япроқлар шакли билан безаб тикилган, бир чеккасига, безаклар 
орасига иккита катта ва битта кичкина ҳарфлар билан қизил ипда: «С. ж. М» деб тикилган
бунинг маъноси «Султонмурот жана Мирзагул», яъни Султонмурот билан Мирзагул дегани эди. 
Улар мактабда қирғиз алфавити реформа қилинмасдан олдин ўрганган мана шу лотинча 
ҳарфлар Султонмуротнинг узундан узоқ мактублари ва шеърларига жаврб эди. 
Султонмурот отхонага шодлигини базўр босганича қайтиб келди. У буни бировлар билан 
баҳам кўрадиган бахт эмаслигини, бу фақат унинг ўзигагина аталганлигини ва бошқа ҳеч ким 
ўзидай бахтиёр бўлолмаслигини ҳис қиларди. 
Бироқ бугунги учрашув ҳақида болаларга жудаям айтгиси, ўзига совға қилинган рўмолчани 
уларга кўз-кўз қилгиси келарди... 
Иши юришиб кетди. Болалар отларини суғориб, тагларини тозалашди, челакларда сули олиб 
келиб, охурларга хашак солишди. У бирпасда ишга киришиб кетди. Қашлоғич билан 
отларининг таранг, бақувват яғрин ва ёнбошларини тез-тез қашлаб, хашак олиб келгани югурди. 
Югураркан, ҳамиша солдатча гимнастёркасининг кўкрак чўнтагига тикиб қўйилган 
рўмолчасини туярди. Гўё кўкрагида кўзга кўринмас чўғ ёниб тургандай эди. Шу туфайли ҳам у 
хурсанд, ҳаяжонда эди. Бахтиёрлиги — Мирзагул унинг муҳаббатини қабул этганлигидан, 
ҳаяжонланиши сабаби эса аллақандай англашилмас туйғуларнинг пайдо бўлаётганидан эди... 
У беда келтириш учун отхона ортидаги беда ғарами томон югурди. Бу ер жимжит ва 
ёруққина бўлиб, қуриган ўтларнинг ҳиди анқиб турарди. Унинг яна рўмолчага жудаям қарагиси 
келиб кетди. Чўнтагидан рўмолчани олиб, ўтларнинг ислари орасидан унинг ўзига хос ҳидини 
ажратиб, томоша қила бошлади. Рўмолчадан хушбўй атирсовун ҳидига ўхшаш ҳид келарди. У 
бир куни мактабда Мирзагулнинг сочларидан шундай бир ҳидни туйганди. Ҳозир ёдига тушди, 
бу ўша ҳид эди. У рўмолчани қўлларида тутиб тураркан, кимдир бирдан рўмолчага чанг солди. 
Бурилиб қараса, Онатой! 
— 
Ия, ҳали сен ундан рўмолча олиб тураман дегин? 
Султонмурот лавлагидай қизариб кетди: 
— 
Бу ёққа чўз! 
— 
Шошма. Бир кўрай-чи. 
— 
Сенга айтяпман, бу ёққа бер. 
— 
Бақираверма, бераман. Бошимга ураманми буни! 
— 
Берасанми, бермайсанми? 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling