Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
40 командирининг ўзи ноқулай аҳволда қолди. Раис Тиналиев уларни саволга тутарди: — Қани айтинглар-чи, абзалларни кечқурун, иш тугаганидан сўнг қаерда қолдирасизлар? Улар ўйланиб қолишиб, бунга ҳар хил жавоб қайтаришди. Сўнгра абзални далада, плуглар ёнида қолдиришга келишишди. — Командир, сенинг фикринг қандай? — Мен ҳам шу фикрдаман. Абзалларни ҳам отларни қўшдан чиқарган жойимизда, плуглар ёнида қолдирамиз. Кўтариб юрмаймиз-ку, ахир! — Йўқ, бу нотўғри. Абзалларни кечаси далада қолдириб бўлмайди. Биров олиб кетмаслиги учун эмас. Оқсойда ўғирлаб кетадиган ҳеч ким ҳам йўқ. Кечаси ёмғир ё қор ёғиб қолиши мумкинлиги учун ҳам қолдириб бўлмайди. Абзаллар ивиб кетади. Абзаллар хом терику ахир. Далада уни тулки ёки бўлмаса суғур ғажиб кетиши мумкин. Гап нима ҳақида бораётгани тушунарлими? Демак, нима қилиш керак? Плуглар далада қолади. Қўшдан чиқарилган отларни абзаллари билан шийпонга олиб келасизлар. Сизларга ўтов берилади, ўшанда яшайсизлар. Ўтов битта, холос. Менда бошқа ўтов йўқ. Ҳар бир киши жабдуқни ўтовга олиб келиб, ўзи ётадиган жойга яхшилаб тахлаб қўяди. Тушунарлими? Жабдуқларни бошингизга қўйиб ётасиз! Қонун шундай! Бу сизларнинг қуролингиз! Ҳар бир солдат эса энг аввал қуролини асрайди! Ўша куни Оқсой отряди тўлиқ жанговар тайёргарликни намойиш этиш учун сафланганда раис Тиналиев шундай деганди. Бу кунлар яқинлашмокда эди... Ҳамма нарса шунга қаратилган эди... Худди шундай... Ҳа, уч-тўрт кундан кейин, агар ҳаво айниб қолмаса, улар Оқсойга жўнашлари аниқ эди. Бу ҳолда Мирзагул билан ёзгача кўришмаслиги турган гап. Султонмурот шуни ўйлаб қўрқиб кетди. Узоқдан бўлса ҳам уни шунча вақтгача кўриб туришдан маҳрум бўлишни тасаввур қилиш қийин, ҳечам мумкин эмас эди! У яна қиздан бугун аниғини билиб олишга қарор қилди. Агар йўқ деса, бу унчалик катта фалокат эмас, кутишга ҳам вақти йўқ, бундан Оқсойдаги ишлар муҳимроқ... Султонмурот қирғоқ бўйлаб бораркан, ҳеч кўзини йўлдан узолмади. У хавотирлана бошлади. Вақт эса ўтмоқда эди. Бироқ, мана, қизлар ҳам келишяпти! Улар орасида Мирзагул йўқ эди. Дугоналари келишар, у бўлса йўқ эди. Султонмурот ранжиди. Шундай бўлгач, нима ҳам қилсин. Кўнгли бузилиб отхонага қайтди. Аммо балки қиз касалдир ёки бошқа бирор ҳодиса содир бўлгандир, дея йўл-йўлакай хавотирланиб кетди. Бу хавотир борган сари кучая боргани туфайли, буни билмагунча тинчланмаслигини ҳис этди. У қизлардан сўрашга аҳд қилди. Чопдорнинг бошини улар томонга бурди. Шунда бирдан унинг кўзи қизга тушиб қолди. Мирзагул ёлғиз ўзи келарди. У сойдан ўтадиган жойга яқинлашиб қолган эди. Султонмурот қиз билан кечувда учрашиш учун Чопдорнинг жиловини бўшатди. У шундай ҳаяжонланган эдики, охирги дақиқаларда беихтиёр ўз-ўзидан «Жонгинам!» — деб юборганини ҳам сезмай қолди. Султонмурот қизни кечувда қарши олди. У отдан ирғиб тушиб жиловидан тутганча қизнинг қирғоққа чиқишини кутиб турди. Мирзагул унга қараб жилмайганча келарди. — Йиқилиб кетма яна! — у қизга шундай кенг чим ётқизилган сойнинг кечувидан йиқилиш хавфи бўлмасада, қичқирди. Қизнинг чимлар устидан юриб келаётгани қандай яхши! Мана бу ўжар сойга ҳар қандай кўприк ва кўприкчаларнинг бардош беролмагани қандай яхши! У қўлини узатганча қизни кутиб турар, Мирзагул эса ҳамон ундан кўзини узмай, жилмайиб пешвоз келарди. — Йиқилиб кетма яна! — деди у қайта. Қиз ҳеч нима деб жавоб қайтармади. У фақат жилмайиб турарди. Қизнинг нигоҳиданоқ Султонмурот ҳамма саволларига жавоб олди. Роса тентак эканда ўзиям, хат ёзиб, жавоб кутиб |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling