Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
36 қўшиб қўйиши кераклиги тўғрисида ўйларди. Мирзагул унинг хатини ўқиётгани, ўқиб нималарни ўйлаётганини тасаввур қилишга уринди. Эҳ, севги ҳақида хат ёзиш шундай қийин эканки! Нимани изҳор этишни истаган бўлсанг тамом акси бўлиб чиқар экан. Ҳеч қандай қоғоз юракдаги туйғуларни ўзига сингдиролмас экан. Қизиқ, нима дер экан у? У ҳам жавоб хати ёзиши керак. Бошқа нима ҳам қиларди? Қиз унинг севгисига қандай қараркин? Унинг рози ёки норози эканлигини Султонмурот қаёқдан билсайкин? Ҳамма гап шунда. Агар қиз унинг севгисини рад этса нима бўлади?.. Унда нима қилади?.. Туюқжар аллақачон ортда қолиб кетди. Ботаётган қуёш энди унинг фақат бир томонидагина нур сочиб турарди. Замин ҳамон ўша қиш сукунати ва салобати-ни сақлаб ётарди. Одатда бўрон олдидан бор нарсани қўпориб парчалаб ташлаш учун шундай сокинлик, осойишталик ҳукм суради. Бунақа пайтларда ёвуз кучларни қайтариш учун «Яхшиликка кўринсин!» деб қўйиш керак. Бу баъзида ёрдам беради. «Яхшиликка кўринсин!» — деб қўйди ичида Султонмурот олдинги биринчи манзил учун қулай жойни кўздан кечираркан. Шундай жой танлаш керакки, сўнгра қийналмай оёққа туриш керак бўлсин. Кўрай олиб кетаётган одам аввал боғламга елкасини қўйиб тебранганча туришга чоғланади, чоғланганда ҳам боғлам билан биргаликда тебраниб секин орқалаб олади. Агар ортиқча куч билан турмоқчи бўлса, боғлам боши устига сурилиб кетиб бақадай ялпайиб қолиши мумкин: тебрана туриб тиззалаш керак, кейин оёққа туриб олгач, «Ё пирим!» деб, иложи борича қад ростлаб олинади. Аввал яхшилаб нафас олиш керак бўлади. Султонмурот боғлам устида чалқанча ётиб, бир дақиқа кўзларини юмди. Эҳ, арқонни кўкракка ташлаб ётиш қандай яхши-я! У кейинги манзил қаерда бўлишини чамалаганча оғир йўл азобидан кейин маза қилиб чалқанчасига чўзилган эди. Шундай ҳолда қандай қилиб фақат қизни ўйлоляпти-я? — Фақат жавобни кечиктирмай ёзгин, эшитяпсанми? — унсиз пичирлади ўз-ўзича жилмайганча. Сўнг атрофга қулоқ тутди. Ғира-шира қоронғилик чўкаётган бу оқшомда атроф улуғвор ва ажиб бир сукунат қўйнида эди. Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling