Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
34 — Қанақа иш? — дарров қизиқсинди Ажимурот. — Фақат бировга чурқ этиб оғиз очмайсан! — Ҳеч кимга! Ҳеч кимга айтмайман! Энди Султонмурот иккилана бошлади. Айтсинми ё айтмасинми?.. У ўзини йўқотиб, ўйланиб қолди. Ажимурот эса тиқилинч қила бошлади: — Қани айтчи, қанақа иш? Айта қол, — Султон. Чин сўзим, ҳеч кимга оғиз оча кўрмайман. Султонмурот терга ботганча укасининг юзига қарамай, қийналиб шундай деди: — Мактабга, хатни бир қизга элтиб бериш керак. — Хат қани, қанақа хат ўзи? — Ажимурот дарҳол акасига яқин сурилди. — Кейин кўрсатаман. Хат бу ерда эмас. — Қаерда? — Қаерда бўлса ўша ерда. Кейин кўрасан. — Кимга, қайси қизга? — Уни биласан. Кейин айтаман. — Ҳозир айта қол! — Йўқ, кейин. Ажимурот тиқилинч қилиб туриб олди. Уни тинчитиб бўлмасди. Султонмурот оғир хўрсиниб дудуқланганча айтишга мажбур бўлди: — Бу... бу... хатни Мирзагулга обориб берасан. — Қайси Мирзагулга? Ўзларингнинг синфларингдаги қизгами? — Ҳа. — Ур-ей! — қувонганиданми ё шўхлиги тутибми, бақириб юборди укаси. — Мен уни танийман, у ўзини жуда гўзал ҳисоблаб юради! Ўзидан паст синфдагилар билан гаплашгиси келмайди! — Нега бақирасан? — аччиқланди Султонмурот. — Хўп, хўп! Бақирмайман! Сен уни яхши кўрасанми? Худди Ойчурек ва Семетей 2 мисанлар, шунақами? — Жим бўл! — бақирди Султонмурот. — Нима қипти? Гапириб бўлмайдими? — унинг жиғига тегарди Ажимурот. — Бор, бор, бақиравер, ҳув тоғларга чиқиб олгин-у, бутун дунёга жар сол! — Чиқиб жар соламан! Сен ўша Мирзагулни севасан! Биламан! Биламан! Севасан... Укасининг сурбетлиги акасининг жаҳлини чиқариб юборди. Султонмурот унинг орқасига яхшигина тушириб қолди. Укаси дарров букчайиб олганча бутун дарани бошига кўтариб йиғлай бошлади: — Отам фронтдалигида мени уряпсанми? Шошмай тур! Шошмай тур! Ҳали жавобини берасан! — У бор овози билан бақириб йиғлай бошлади. Энди уни юпатиш керак эди. Дардисар-ей! Улар ярашиб олишгач, Ажимурот ҳамон энтикиб, хўрсиниб, мушти билан юзидаги ёшларини арта-арта деди: — Қўрқма, ҳеч кимга, ҳатто онамга ҳам айтмайман. Ўзинг-ку, дарров уришга тушдинг... Хатни обориб бераман. Энди айтмоқчи бўлиб турувдим-у уриб қолдингда... Бир четга чақириб, танаффусда бераман. Сен эса бунинг эвазига отам фронтдан қайтиб стансияга келганида, ҳамма уни кутиб олишга шошилганида, мени ҳам бирга олиб борасан. Иккаламиз Чопдорга миниб, уни елдирганча ҳаммадан олдин етиб борамиз. Сен-у мен. Чопдор ахир сеники-ку энди. Сен олдинда, мен орқангга мингашиб чоптириб кетамиз. Чопдорни дарров отамизга бериб, ўзимиз ёнма-ён югурамиз, онам, бошқа ҳамма одамлар эса бизни кутгани пешвоз чиқишади... Унинг шу тахлит эзилиб, маъюс, ёлвориб гапириши Султонмуротни шундай эзиб юбордики, 2 « Манас» эпоси қаҳрамонлари |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling