Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
33
гангиб қолган эди. Тулки қалин қор бўйлаб гир айлантириб уни роса аҳмоқ қилаётганини ит 
сезмас эди. 
Ҳа, ака-укалар ҳам унчалик сезгир эмасди. Иккови ҳам югуриб келаётган мўжизани кўриб 
қотиб қолишди. Чопаётганида тулки шунчалик чиройли эди-ки, худди оқим бўйлаб сузаётган 
қайиққа ўхшарди. 
Тулки уларнинг ўртасидан ўтишга, ҳеч кимнинг ранжимаслиги учун қоқ ўртадан йўл 
солишга шайланди. Бироқ у шундан кейин сал чапрокдан, Султонмуротдан бир-икки қадам 
наридан ўтиб кетди. Мана шу қисқа дақиқаларда у тулкини бошдан оёқ, худди тушдаги каби ўз 
кўзларига ишониб-ишонмай томоша қилди. Шиддат билан бошини тик тутиб, тулки унинг 
ёнидан ўтиб бораркан, қоп-қора порлаб турган кўзлари билан унга бокди. Султонмурот бу 
акдли ҳайвон нигоҳидан ҳайратланишга улгурди. Тулки унинг хаёлида мана шу тахлитда 
бошини ва худди шунингдек, момиқ думини кўтарганча оқиш қорни, қора илдам панжалари ва 
ақлли, ҳамма нарсани сезувчи нигоҳи билан қолган эди... У Султонмурот ўзига тегмаслигини 
билган эди. 
Ажимурот ўроғини тулкига отиб қичқирганидагина у ўзига келди: 
— 
Ур уни! Ур! 
Султонмурот уни уришга улгурмай тулки кўрай орқасига ўтиб кетди. Ортидан Оқтош қувиб 
кетди ва улар ҳам жар бўйлаб пастга қараб чопишди. 
— 
Ёпирай! — дея олди Султонмурот. Ака-укалар югуришди-югуришдида, кейин тўхтаб 
қолишди. 
Тулки изсиз йўқолган эди. Фақат гоҳ у ер, гоҳ бу ерда Оқтош ҳурарди. 
— 
Эҳ, сени қара-ю, — деди кейин Ажимурот. — Шундай тулкини қўлдан чиқардинг-а. 
Ҳатто қўлингни қимирлатмай қаққайиб турибсан-а. 
Султонмурот нима дейишини ҳам билмасди. Укаси ҳақ эди. 
— 
Нима қиласан уни? — минғирлаб қўйди у. 
— 
Нима қиласан? — укаси айтмоқчи бўлган гапини тушунтириб ўтирмай қўл силтади. 
Кейин улар ўрилган шох-шаббаларни жимгина бир жойга йиға бошлашди. Боғламларни 
каттароқ қилиш учун яна бироз ўришлари керак эди. Шу пайтдагина Ажимурот хафа бўлиб 
деди: 
— 
Нима қиласан, нима қиласан, дейсан! Отамга Нурғози тоғамникига ўхшаган тулки тумоқ 
тикар эдик, сен бўлсанг қаққайиб турибсан! 
Султонмурот эсанкираб қолди: мана, демак, укаси тулкини қувганда ниманинг ғамини еган 
экан. Энди эса отасини Нурғози тоғаники каби момиқ тумоқда тасаввур қилиб кўриб, ҳақиқатан 
ҳам мана шундай чиройли тулкини тутолмаганига ачинди. Отасига шунақа телпак жуда ярашар 
эди-да. Султонмуротнинг ўйларини Ажимуротнинг пиқиллаб йиғлаган овози бўлди. Укаси шох-
шабба боғламлари устига ўтириб олганча астойдил йиғларди. 
— 
Нима бўлди? Сенга нима бўлди? — унга яқинлашди Султонмурот. 
— 
Ҳеч нарса, — деди у йиғламсираб. Султонмурот қайта суриштириб ўтирмади. Яқинда 
Нурғози тоғаси келганида Ажимуротнинг йиғлаганини эслаб, дарров тушунди. Болакай 
отасини соғиниб йиғлаяпти. Тулки ва тулки тумоқ бунга бир туртки бўлди, холос... 
Султонмурот укасига қандай ёрдам беришни билмасди. Унинг ўзи ҳам маъюс тортиб қолди. 
Укасига меҳр-шафқат ҳамда изтироб билан яқинлашаркан, у қалбидаги ноёб туйғуларини унга 
айтишга қарор қилди. 
— 
Йиғлама, Ажике, — деди унинг ёнига ўтираркан. — Йиғламагин. Биласанми, отам қайтиб 
келгач, мен уйланмоқчиман. 
Ажимурот йиғидан тўхтаб унга ҳайратланиб тики-либ қолди: 
— 
Уйланаман? 
— 
Ҳа, агар сен бир ишда менга ёрдам берсанг. 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling