Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
35
ўзиниям йиғлаб юборишига сал қолди. Қизиққонлик қилган экан, энди эса болакайни урганига 
роса афсусланди. 
— 
Хўп, Ажике, йиғлама энди... Икковимиз Чопдорда чопиб борамиз, фақат отамиз омон 
қайтса бўлгани... 
Ўрилган ҳамма кўрайни тўплаб боғлаганларида учта каттагина боғлам бўлди. Султонмурот 
ўтинни боғлашга уста эди. Аввалига уюмлар уларнинг кўзига худди тоғдай салобатли кўриниб, 
ҳатто олиб кетолмаймиз, деб ҳам қўрқишганди. Кейин эса арқон усталик билан ишга солингач, 
уюм аввалгисидан уч марта кичрайди. Яхши тортилган боғлам елкада маҳкам ва текис туради, 
олиб кетиш ҳам қулай. Бунисини улар иккита боғлам қилишди. Ахир Қораёлни мана шунинг 
учун ҳам олиб келишганда. Битта қўшимча боғламни Султонмурот ўзи кўтариб кетмоқчи 
бўлди. Йўл узоқ эди, аммо уйга бир йўла кўпроқ ўтин олиб борган яхши. Шундай кўрайни 
қолдириб кетиб ҳам бўлмайди. Туюқжар дарасидан антиқа шох-шабба йиғишдида, ўзлариям. 
Қораёлнинг устига ўтинни шундай ортишдики, қулоғиям, думи ҳам кўринмай қолди. 
Ажимурот тизгиндан тутиб етаклади. Унинг ортидан Султонмурот ўтин боғламининг 
оғирлигидан эгилиб изма-из жўнади. Боғлам елкага алоҳида усулда: арқон чап қўлтикдан 
туширилиб кўкраги орқали ўнг елкага тортиб ўтказилган, гарданнинг ўнг томонидан арқонга 
илмоқ солиниб боғланган бўлиши ва юк ташувчи илмоқнинг учидан ушлаб олиши керак эди. 
Бундай ҳолда ўтинни кўтариб бораётган одам боғлам тугунининг бўшаб қолган жойини йўл-
йўлакай тортиб олиши мумкин. 
Улар шундай, олдинда Қораёлнинг тизгинидан тутиб олган Ажимурот, орқада елкасида юки 
билан Султонмурот, уларнинг ортидан эса ҳолдан тойиб судралганча Оқтош келарди. 
Кўрай олиб кетаётганда узоқ вақт дам олмай юриш керак. Биринчи довондан ўтгач, босиб 
ўтиладиган йўлларнинг оралиғи қисқаради, иккинчи довон биринчисининг ярмига, учинчиси 
иккинчисининг ярмига камайиб бораверади. Султонмурот буни яхши биларди, шунинг учун 
ҳам кучини тежаб бир маромда, оёқларини кенг ёйиб қадам босарди. Энди у атрофда ҳеч 
нимани кўрмас, фақат олдинга, оёқлари остига қараб борарди. Боғламни кўтариб 
кетаётганингда узоқ вақт чарчаб қолмаслик ва тез-тез дам олмаслик учун, яхшиси, бирор нарса 
ҳақида ўйлаш керак. 
У эртага эрталабдан отхонага қандай бориши ва яна десант командири вазифаларини 
бажаришга киришиши ҳақида ўйлаб борарди. Шошилиш керак. Оқсойга жўнаш учун саноқли 
кунлар қолди. Яхшилаб парваришланган отлар қадларини анча тутиб олишди. Плуглар ҳам, 
унинг запас қисмлари ҳам эгар-у жабдуқлар шай қилиб қўйилди-ю, аммо барибир, далага 
чиқиш биланоқ нимадир етишмаслиги аниқланади, мири кам дунё деганлар. Бу бригадир 
Чекишнинг сўзлари эди. У шундоқ деганди: кўз — қўрқоқ, қўл — ботир, далага қўрқмай чиқиш 
керак, иш давомида қолганлари аниқланаверади, ҳаммаси бирдан бўлмайди-ку ахир. 
Султонмурот қандай қилиб онасининг меҳнатини енгиллатишни ўйларди. Онасининг 
жудаям тинка-мадори қуриди. Фермада сигир соғади, молларга қарайди, яна уйда тиним йўқ. 
Ҳаммасига балогардон ўзи. Пишир-куйдир, кир юв... Қизлари бўлса ҳали ёш, Ажимуротнинг 
ҳам ҳали қўлидан бир иш келмайди. Ўзи бўлса оилага бегонадай бўлиб қолган, бугун-эрта 
Оқсойга жўнайди, ким билсин, шу билан қачон қайтади. Қанча ерни ҳайдаб шудгор қилиш, 
бороналаш керак... Унда эса бор-йўғи бешта улов бор. Қолган от-улов ва плугларнинг ҳаммаси 
эски ерларда ишлатилади. У ерларда иш яна ҳам кўпроқ. Бироқ бу ерлар ҳарҳолда овулга яқин. 
Бирор нима бўлса, хотинлар чопиққа тушишади. Эркаклар қиладиган иш аёллар зиммасига 
тушган. Энди улар бел баравар ариқлар қазишяпти, далаларга сув тарашяпти, тўғонлар 
қуришяпти... 
Нима қилиб, қандай қилиб онасининг юмушини енгиллатса экан-а? Ўйлаб ўйминг охирига 
етолмасди... 
Аммо ҳаммадан кўра у эртага хатни бериши ҳақида, фақат «Оқ кабутар» қўшиғи сўзларини 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling