Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
38 Энди у қизни кутиб туришга қатъий қарор қилди. Эртасига Султонмурот кечувда атайлаб ушланиб, болаларга тезда қайтишини, Чопдорни яхшилаб чоптиражагини айтиб, болалардан отларни суғориб қайтгач, унинг ҳам отларини жойига боғлаб, ем солиб қўйишларини илтимос қилди. Яна Онатой орага суқилди. — Кимни кутаётганингни биламан, — деди у сурбетларча. Одам ҳам шундай бўладими? Султонмурот ҳам тезлик қилди. «Билсанг билибсан-да, нима бўпти?»— деб жимгина тинчитиб қўйиш ўрнига Онатойга ўшқирди: — Сен фашист жосусисан! — Ким жосус? Мен-а? — Ҳа, сен! — Қани исботла! Агар мен жосус бўлсам, майли, трибунал отиб ташласин! Ёлғон бўлсами, тумшуғунгга тушираман. Улар бир-бирларига ўдағайлашиб, отларини чу-чулаб ниқташиб, бир-бирларини суришганча сой ўртасида гир айлана бошлашди. Бир-бирларига бақиришиб, ғазаб билан ҳезланиб, бир- бирини от устидан итармоқчи бўлишарди. Қирғоқда болалар кулишар, уларни масхара қилиб, гиж-гижлардилар, улар эса ҳамон иккита хўроздай чинакамига чўқишарди. Атрофга сув сачраб, отлар сойда тақаларини ғижирлатганча тошга қоқила бошладилар. Шунда Эркинбек бақирди: — Ҳей, отларни майиб қиласанлар! Улар тезда ўзларига келишди, ҳатто баҳона топилганига суюнишиб, индамай бир- бирларидан нари кетдилар. Бироқ барибир кайфияти бузилганди. Болалар отларни отхонага ҳайдаб кетганларидан сўнг ҳам Султонмурот зўрға ҳарсиллаб нафас оларди. Ўзини бироз овутиш учун йўлдан кўзини узмай сой бўйлаб отини йўрттириб кетди. Унча олислаб кетмасдан орқасига ўгирилиб қаради- ю, қизни кўриб қолди. Мирзагул худди кечагидай дугоналари билан келмокда эди. Улар ўзлари билан ўзлари овора, кимдир улардан бирини деб муштлашишига сал қолгани, изтироб чекаётгани, ғам-ғуссага ботиб юргани билан ишлари йўқ эди. Яқинда Султонмуротнинг онаси ўғлига қараб қўрқиб кетди: «Сенга нима бўлди? Касалмасмисан? Рангингни қара-я!» Онасини юпатиб, қўлига кўзгу олиб қаради. Ойнага қарамаганига анча бўлди, ҳеч вақти бўлмайди, ҳақиқатан ҳам кейинги кунларда жуда ўзгариб кетибди. Кўзлари худди касалларникидай киртайиб кетибди, юзи тиришиб, бўйни ингичка тортиб чўзилиб қопти. Қошлари орасига худди ажиндай иккита чизиқ тушиб, лаблари устида эса қоп-қора туклар пайдо бўлибди. Агар чироқ ёруғуда разм солинмаса, шундоқ кўринмайди. Қаранг-а! Бутунлай бошқача бўлиб кетибди, таниб бўлмайди... Отаси фронтдан қайтса, дарров таний олмаса ҳам керак... Султонмурот отда тўғри қизга томон яқинлаша борди. Шу пайт Мирзагулнинг бир-икки марта кечув томонга қараб қўйганини кўриб қолди. Қизнинг ҳам кўзи унга тушиб, чўчиб кетди ва жойида тўхтаб қолди, кейин тезда ўзини ўнглади-да, дугоналари билан бирга юриб кетди. Улар гўё ҳеч нима бўлмагандай тошдан тошга сакраб сойдан ўтишди-ю, уй-уйларига тарқаб кетишди. У эса қизларнинг ёнидан қувиб ўтиб, худди қаёққадир иш билан шошиб бораётгандай, экинзорларни оралаб қизга тўқнаш келиш умидида кўчага чикди. У қизни кўчанинг у бошида кўрди. Султонмурот бу ердан секин юра бошлади. Улар бир-бирларига яқинлашганлари сайин уни ваҳима боса бошлади. Султонмуротга ҳамма деразалардан, эшиклардан кузатиб тургандай ҳамда уларни қандай учрашишларини ва унинг қизга нима дейишини кутиб туришгандай туюларди. Мирзагул унчалик шошилмай келарди. Султонмурот нима содир бўлаётганини, нега ҳаяжонланаётганини тушунмас эди. Улар ахир бир синфда ўқишади-ку, унинг бирон нарсасини тортиб олиш, бир пайтлар ҳатто хафа қилиш ҳам ҳеч гап эмас эди. Ҳозир бўлса қизга |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling