Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc
Download 0.51 Mb. Pdf ko'rish
|
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk
www.ziyouz.com kutubxonasi
42 — Қаттиқроқ бақир, қаттиқроқ! Совғага берилган рўмолчамни тортиб олди, деб бақирмайсанми! — де-ди-да, рўмолчани чўнтагига солиб қўйди. Кейин нима бўлганини Султонмурот билмай қолди. Фақат кўз олдида Онатойнинг ғазабдан ва қўрқувдан ранги қув ўчиб кетган юзи лип-лип қилди-ю, сўнгра у бор кучи билан рақибини бир туширди ва бирдан қорнига қаттиқ тепки тушиб ўзи бир чеккага учиб кетди. Энгашиб йиқилаёзди-да, аранг оёқларида туриб олди ва ғарам ёнида янада ғазабга миниб, жон-жаҳди билан Онатойга ташланди. Болалар югуриб келишди. Улар ёқалашиб кетишди. Уч кишилашиб уларни ажрата бошлашди. Болалар, қўйинглар энди, дея ёлвориб, уларнинг қўлларига осилиб олишар, Султонмурот билан Онатой қонлари қайнаб бир-бирларини аямай муштлашар ва тинмай бир-бирига ташланишарди. Оқибат нима билан тугашини — ё ўлиш, ёки рўмолчани қайтариб олиш эканлигини ҳис этган Султонмурот фақатгина: «Бер! Бер дейман!» сўзларини такрорларди. Онатой бақувват бўлиб, совуққонлик билан ҳара-кат қиларди. Аммо адолат ва ҳақиқат Султонмурот томонида эди. У тез-тез йиқилса ҳам орқа-олдига қарамай ҳужум қиларди. Сўнгги марта у ғарам ёнида ётган паншахага йиқилди. Қўллари шу онда ўз-ўзидан паншахага ёпишди. У паншахани ўқталганча ўрнидан сакраб турди. Болалар ҳар тарафга қочганларича бақириб юборишди: — Қўй! — Тўхта! — Эсингни йиғ! Онатой унинг рўпарасида, қаёққа қочсам экан, дея аланглаб, оғир нафас олганча, қўллари, оёқларини ёйиб турар, бироқ ҳеч қаёққа қочиб кетолмасди. Бир томонда ғарам, иккинчи тарафда отхона девори ғов бўлиб турарди. Худди шу дақиқада Султонмурот ўзини қўлга ололди. Бу охиргиси эканини, бундан бошқа чораси ҳам йўқлигини у тушуниб турарди. — Бу ёққа бер, — деди у Онатойга, — бўлмасам ёмон бўлади! — Ма, ол! Ма! — ҳазилга айлантиришга уриниб шошиб қолди Онатой. — Сени қара-ю! Ҳазиллашиб ҳам бўлмайдими! Тентак! — деди унга рўмолчани ирғитар экан. Султонмурот рўмолчани кўкрак чўнтагига солиб қўйди. Қўрқувлари ўтиб кетди. Болалар енгил нафас олишиб, ғала-ғовур бошлангандан сўнггина Султонмурот боши айланаётгани, оёқ ва қўллари қалтираётганини сезди. Ёрилган лабидан қонни туфлаб, худди маст одамдай гандираклаб ғарам ортига ўтдида, ўзини пичан устига ташлади, чалқанча ётганича нафасини ростлаб, ўзига келди... Download 0.51 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling