Microsoft Word ch aytmatov erta qaytgan turnalar ziyouz com doc


Download 0.51 Mb.
Pdf ko'rish
bet44/58
Sana18.06.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1584712
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58
Bog'liq
Chingiz Aytmatov. Erta qaytgan turnalar (qissa) oʻqish kk

www.ziyouz.com kutubxonasi 
44
шундай кўргиси келардики... 
Улар отхонага қайтишиб отларни жойларига боғлашгач, Чекиш чол тўртовларини бир четга 
чақирди. 
— 
Гап бор, — деб минғиллади у. 
Сўнгра ўтиринглар, деди. Ҳаммалари елкаларини деворга тираганларича чўнқайишди. Раис 
Тиналиев тик туриб гаплашишни яхши кўрар, бошқалар ҳам тикка тургани учун ўзи ҳам тик 
турарди. Чекиш бригадир эса, аксинча, шошилмасдан, бамайлихотир ўтириб гаплашишни 
ёқтирарди. Қария-да, Чекиш чол ўйчанлик билан ҳурпайган малла соқолини силаркан, гап 
бошлади: 
— 
Йигитлар, сизлар энди ёш бола эмасликларингизни айтиб қўймоқчиман. Ҳаётнинг аччиқ-
чучугини татиш эрта бошларингга тушди. Жазирама тупроқда юриб, муздай ерда ётиш... Демак, 
такдир шундай экан. Мана, бугун бирингизнинг бошингизга катта кулфат тушди — Онатойнинг 
отаси, Сатторқул фронтда ҳалок бўлибди. Сизлар энди ёш бола эмассизлар, агар бирингизнинг 
бошингизга кулфат тушса, иккинчингиз унга суянчиқ бўлмоғингиз лозим. Тайёрланиб 
туринглар. Одамларни қаршилаб турасизлар. Отларни боғлаб турасиз. Ҳозир раҳматли 
Сатторқулникида одамлар тўпланишади, сизлар ҳам ўша ерда бўлишларинг керак. Ёш 
болаларга ўхшаб Онатойнинг ёнида ҳиқилламанглар, ҳамонки йиғлар экансизлар, чинакамига 
қаттиқ овоз чиқариб эркакчасига йиғлангларки, бундан Онатойнинг содиқ дўстлари 
йиғлаётгани аниқ билиниб турсин. Мен билан ҳозир бирга борасизлар, шунинг учун ҳам 
сизларни шоширган эдим... 
Улар сўқмоқ бўйлаб олдинма-кетин кўча охирида жойлашган Онатойларнинг уйи томон 
кетишди. Одамлар шундай сукут сақлаганларича отлиқ ва пиёда, турли томондан тўп-тўп бўлиб 
оқиб келишарди. 
Ҳаво айниб турарди. Гоҳ қуёш чиқиб, гоҳ яна кўк булут билан қопланар, гоҳ бирдан ер 
қучиб болдирларни ачиштирувчи шимол шамоли эсиб қоларди. Султонмурот Онатойлар 
хонадонига қўрқувдан, надоматдан оғир изтиробга тушиб бормоқда эди. Яна бир-икки 
минутдан сўнг овул узра худди уйга ўт тушгани каби даҳшатли йиғи-сиғи садолари кўтарилади, 
мана шу бобокалонлари туғилиб ўсган тоғларда яна бир одамнинг азаси бошланади, энди у 
одам урушдан қайтмайди, ҳеч қачон, ҳеч ким уни кўрмайди, бу, албатта, қўрқинчли эди. 
«
Кўпдан бери хат-хабар йўқ, отамга нима бўлди экан-а? Омонмикин? Онам бўлса ваҳимага 
тушиб ақлдан озаёзди. Ишқилиб, бундай бўлмасин, ҳеч бундай бўлмасин!» 
Улар ҳовлига яқинлашиб қолганларида Онатойларнинг уйидан даҳшатли фарёд кўтарилди 
ва бу ўкирик кучайиб, одамлар тўпланиб турган ҳовли ва кўча бўйлаб ёйилди... 
Десантчилар Чекишнинг орқасидан борарканлар, бор овозлари билан ўкиришар, чол 
ўргатгандай бир оҳангда: 
— 
Ўв, Сатторқул отажон, топилмас Сагторқул отажонимиз, энди сени қайдан топамиз-а
азиз бошинг қайси тупрокда қолди? — деб расмана ҳўнграб йиғлашарди. 
Шу дақиқада, бу қайғу умумнинг қайғусига айланган шу дақиқада, Онатойнинг отаси 
Сатторқул ҳақиқатан ҳам уларнинг ўз отасидай, шуҳрати кетган энг яқин кишисидай туюлиб 
кетди, чунки ҳар бир кишининг улуғлиги унинг яқинлари томонидан фақат ундан жудо 
бўлганларидагина билинади... Ҳамма вақт шундай бўлган ва доимо шундай бўлиб қолаверади. 
— 
Ўв, Сатторқул отажон, топилмас Сатторқул отажонимиз, энди сени қаердан топамиз, азиз 
бошингни қайси тупроққа қўйдинг? 
Десантчилар йиғлаб, Чекиш билан одамлар орасидан ўтиб ҳовлига киришлари билан эшик 
олдида турган Онатойни кўришди. Ғам одамни чўктириб қўяди. Уларнинг орасида энг каттаси, 
кучли ва барвастароғи Онатой ҳам ёш боладай бўлиб қолганди. У бошига тушган бу оғир 
кулфатдан эзилиб, ёш боладай нола билан худди ёмғирда қолган тойчоқ сингари мунғайиб 
деворга суяниб йиғларди. Юзлари йиғидан шишиб кетибди. Ёнида ўзидан кичик ука ва 


Чингиз Айтматов. Эрта қайтган турналар (қисса) 

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   40   41   42   43   44   45   46   47   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling