Microsoft Word chingiz aytmatov oqkema ziyouz com doc


Download 0.75 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/72
Sana15.11.2023
Hajmi0.75 Mb.
#1774377
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72
Bog'liq
Oq kema (qissa) (2)

www.ziyouz.com кутубхонаси 
17
орасига тушгиси келади-ю, лекин буви бунга йўл қўймайди. «Аралашма, - дейди у, - ўзлари 
муросага келади. Сен чолга ким қўйибди. Хотин сеники эмас, жойингда ўтир». «Ахир, у менинг 
қизим-ку!» - деса, буви: «Хўш, уйинг уйига туташ бўлмай, узоқда яшаганингда нима 
қилардинг? Ҳар сафар от чоптириб бориб ажратиб келармидинг? Шундан кейин ким сенинг 
қизингни хотин қиларди?» - дейди. 
Мен айтаётган буви - бу илгаригиси эмас. Сиз уни, дада, балки билмассиз ҳам. Бу бошқа 
буви. Ўз туғишган бувим ёшлигимда вафот этган. Бу буви бўлса кейин келган. Бизнинг 
ҳаволарга сира тушуниб бўлмайди - бир қарасанг очиқ, бир қарасанг булутли, бир қарасанг 
ёмғир аралаш дўл. Буви ҳам худди шундай, тушуниб бўлмайди. Бир қарасанг меҳрибон, бир 
қарасанг бераҳм, ҳеч тушунолмайсан. Жаҳли чиққанда - нақ еб қўяди. Биз бобом билан жим 
бўламиз. Буви: «Бегонани қанча едирма, қанча ичирма, ундан яхшилик кўрмайсан», - дейди. 
Мен, ахир бу ерда ўгай эмасман-ку, дада. Мен ҳамиша бобом билан бирга яшаб келдим. Унинг 
ўзи ўгай бу ерда, у бизга кейин келиб қўшилди. Энди эса мени ўгай дейди. 
Қишда биз томонда қор мени кўмай дейди. Эҳ, қор уюлиб кетади! Агар ўрмонга бориш 
керак бўлса, фақат бўз от Олабошдагина бориб бўлади, у кўкраги билан қор уюмини суриб 
кетади. Шамоллар ҳам шундай зўраядики, оёғингда туролмайсан. Кўлда тўлқинлар кўтарилиб 
қолса, кемани ёнғоқ пўчоғидек ўйнатса, билингки, бизнинг Сан-Тош шамоли кўлни 
чайқалтиряпти. Бобом ҳикоя қилгандилар, жуда қадим замонда душман лашкарлари бизнинг 
ўша ерларимизни босиб олгани юриш қилибди. Ана шунда бизнинг Сан-Тошдан шундай шамол 
турибдики, душманлар эгарда ўтиролмай қолишибди. Отлардан тушишибди, лекин пиёда ҳам 
юришолмабди. Шамол уларнинг юзини қонга белабди. Шунда улар шамолга орқа ўгиришибди, 
шамол эса уларнинг елкаларига урилиб, қайрилиб қарашига имкон бермабди, тўхтагани 
қўймабди ва уларни битта қўймай Иссиқкўлдан ҳайдабди. Мана қандай бўлган. Биз ана шу 
шамолда яшаяпмиз! У биздан бошланади. Бутун қиш бўйи ўрмон дарё ортида шамолдан 
ғичирлаб, инграб чиқади. Ҳатто ваҳимали бўлади. 
Қишда ўрмонда иш унчалик кўп эмас. Қишда биз томонлар одамсиз ҳувиллаб қолади - ёзда 
кўчманчилар келадиган маҳалларга сира ўхшамайди. Ёзда катта яйловда оқшомлари сурув ёки 
йилқи уюрлари билан одамларнинг қўнишини жуда яхши кўраман. Тўғри, улар эрталаб тоққа 
жўнаб кетишади, лекин барибир уларнинг келиши яхши. Уларнинг болалари ва хотинлари юк 
машинкаларида келишади. Юк машиналарида ўтовларни ва бошқа турли-туман нарсаларни 
олиб юришади. Улар сал-пал жойлашиб олишгач, биз бобом билан сўрашгани борамиз. 
Ҳаммалари билан қўл бериб кўришамиз. Мен ҳам. Бобом, кичиклар ўзларидан катталарга доим 
биринчи бўлиб қўл узатишлари керак, дейди. Кимки қўл узатмаса, у одамларни ҳурмат 
қилмаган бўлади. Кейин, бобом еттининг бири авлиё бўлиб чиқиши ҳам мумкин, дейди. Авлиё - 
бу жуда хушфеъл ва ақлли одам. Кимки у билан қўл бериб кўришишга муяссар бўлса, бир умр 
бахтиёр бўлади. Мен, шундай экан, нега у ўзининг авлиё эканлигини айта қолмайди, биз 
ҳаммамиз у билан қўл бериб кўришган бўлардик, десам, бобом кулади: ҳамма гап шунда-да, 
дейди у, авлиё ўзининг авлиёлигини билмайди - у оддий одам. Фақат қароқчигина ўзининг 
қароқчилигини билади. Булар менга унча тушунарли эмас, лекин бир оз уялинқирасам ҳам, мен 
ҳамиша одамлар билан қўл бериб кўришавераман. 
Бобом билан бирга яйловга келганимда эса уялмайман. 
«Ота-боболарингизнинг ёзги қўноғига хуш келибсизлар! Молу жон соғ-саломатми, бола-
чақа омон-эсонми?» - бобом ана шундай сўрашади. Мен эса фақат қўл чўзиб кўришиб қўя 
қоламан. Бобомни ҳамма билади, бобом ҳам ҳаммани билади. Унга яхши. Унинг ўз суҳбат 
мавзуси бор, у кўчманчиларнинг ҳол-аҳволини сўрайди ва ўзи биз қандай яшаётганлигимизни 
гапириб беради. Мен эса болалар билан нимани гаплашишни билмайман. Кейинчалик биз 
бекинмачоқ, уруш-уруш ўйнаб кетамиз ва ўйинга шундай берилиб кетамизки, кетгим келмай 
қолади. Қани энди ҳамиша ёз бўлса, ҳамиша болалар билан ўтлоқда ўйнаб юрсанг! 


Чингиз Айтматов. Оқкема (қисса) 

Download 0.75 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling