Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
6
— Жаноб Миллер каминани вагонда анчайин бўлмағур гаплар билан сўроққа тутди. 
Ҳазратим, шуни назарда тутаётган бўлсангиз, бу гумроҳликдан ўзга нарса эмас. 
— Гумроҳлик деюрсизми? — амирнинг овози шиддатли тус олди. — Бу талаб, бу бизнинг 
талабимиздур. Аждодлар хазинаси қаерга яширилган? 
Маҳмудхўжа вазият қалтислигини англади. У йўл-йўлакай бунга не деб жавоб бермоғини 
ўйлаганди, бироқ айни ҳолат бундан чекинмоқни талаб этарди. Аслида, Бухорога келмаса 
бўларкан. 
— Жаноб Миллер ҳам менга шундай таҳдид қилди, — деди у беҳол товушда. 
Савол-жавобга Насрулла Қушбеги ҳам аралашди: 
— Бизни алдаш мумкинми? Бир пайтлар Исмоил Сомоний асос солган, тўплаган кейинчалик 
Соҳибқирон Темур томонидан янада катталаштирилган хазинанинг сиздалигини билурмиз. 
Товланмоқни бас қилинг. Ёки ёзган “Падаркуш” драмангизнинг номи нимага ишора қилишини, 
чиқартурган “Ойна” журналингизнинг биринчи сони муқовасини нега Шердор мадрасаси 
пештоқидаги суврат билан безаганингиз ва Хўқандбой Абдухолиқ ўғли, соатчи Бадриддинлар 
билан қидирув ишлари олиб борганингизни эслатайликми? Туркистон харитасини тузиб 
босмадан чиқарганингиз, жўғрофияга оид асарлар битганингиз, аслида не мақсадни 
кўзлаганингиздан дарак бермасми? Фарғоналик уломочилар билан ҳам боғланиб, бу масалада 
фикрлашганингиз бизга маълум.
Маҳмудхўжанинг оёқларидан мадор қочди. Асаб касалидан азият чекиб юрган киши учун 
энг яқинидан ҳам яшириб келган сирини ўзга бир кимсадан батафсил эшитмоғи, у учун ниҳоят 
оғир эди. Вале энди ортиқча турланмоқ ҳам ғоят хатарли. Маҳмудхўжа амирга ҳам, қушбегига 
ҳам бир-бир назар солди: 
— Қўйинг, бу эски гапларни. Барчамиз ўз фарзимизни бажарайлик. Ўшларни ўқитмоқ 
бизнинг бўйнимиздаги қарз, илм сабаби иззати дунё ва шарофати охиратдир. Сиз шу юртнинг 
боши бўлуб, фарзандларимизга дунё эшикларини очиб беринг. Халқни зулукдек сўриб 
келаётган босқинчиларни қувиб солмоққа қарор беринг. 
— Маҳмудхўжа, — амирнинг қаҳрли товуши янгради, — биз сиздан бошқа нарсани
сўрадик. Улус орасида “Амири маъсум” номи ила машҳур бўлган бобокалонимиз манғитлар 
сулоласининг аълоси Амир Шоҳмурод сизнинг она томонингиздан бобонгиз қори Ниёзхўжани 
Урганждан Самарқандга олиб келгани, умрининг сўнггида эса 22 ёшли ўғли Амир Саййид 
Ҳайдарга инонмай хазина ҳақидаги сирни ўзидай художўй қори Ниёзхўжага ишонганини 
билурмиз.
— Байтул мол бўшаб қолдими, аъло ҳазратлари?... — Беҳбудий терс гапирмоққа чоғланган 
бўлса-да, кейин бироз сукут сақлаб, янада маҳзунлашди: — Амирим, сиз адашаётганинингизга 
кафилмен. Ҳоҳланг ўлдуринг, хоҳланг сўйинг, жоним сизга нисор ўлсин. Баски, ўзим билмаган 
нарсам ҳақида гапирмагим ножоиз. Ўзимда йўқ нарсани ҳам сизга беролмасман, деб қўрқаман. 
Уломочилар ҳам бегона эмас, шу жафокаш халқнинг ботир ўғлонлари.. Улар билан турли хил 
сабаблар билан учрашганим, юрт озодлиги юзасидан алоқада бўлганим рост. Бунинг сабаби — 
мақсадимиз муштараклигидадур.
— Мақсадимиз муштараклиги? — Амир қаҳ-қаҳ отиб кулди! Кейин овози яна қаҳрга инди: 
— Бизнинг мақсадимиз-чи? Биз Она тупроғимиздан босқинчиларни қувиб солишни 
истамаймизми? Бунга салоҳияти ҳам, қудрати ҳам етгувчи инсон ёлғиз биз эмасми? Баски, 
хазина ҳам салтанат эгасида бўлмоғи лозимдур. Керак бўлса, бугуноқ Шердорнинг кулини 
кўкка совурурман. Керак бўлса, Самарқандни ёқурман, лекин хазинани сиздан олурман. 
Яхшиликча уни менга беринг, мен халққа қайтарурман.
Маҳмудхўжа хазина менда эмас, дейиш билан ўзини оқлай олмаслигини фаҳмлади. Шу боис 
сиполик билан сўзида давом этди. Унинг мақсади амирга таъсир этмоқ, ожиз жойидан тутмоқ 
эди:


Иномжон Абдиев. Арслон елкасидаги хазина (қисса) 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling