Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
7
— Амирим, сиёсат бир бузуқ хотин кабидир. Ҳеч бир давлат ўз-ўзидан мустамлакасини 
бўшатмоқ истамас. Тарих ингроқларига қулоқ тутинг. Бухоро тахтида манғитлардан бурун 
аштархонийлар, 
шайбонийлар, 
темурийлар, 
чиғатойлар, 
салжуқийлар, 
ғазнавийлар, 
сомонийлар.... ҳукумронлик қилишди. Ҳаммаси охир-оқибат таназзулга юз тутди. Боисини ҳеч 
ўйлаб кўрганмисиз? Ҳазрати олийлари, кўраяпсизми, салтанатлар ҳам, шахслар ҳам муқим 
эмас. Лекин раиятга қилинган яхшилик абадул-абад қолажак. Сиз буюк сулола фарзандисиз. Бу 
сулоладан қассоблар ҳам чиққан, маъсумлар ҳам. Амирим, бу икки хислат сизнинг 
томирларингизда ҳам жўш урмоқда. Маъсумликни фуқароларингизга, қассобликни 
душманларга кўрсатинг. Билурман, сиз ҳам юртни озод кўрмак истаги билан ёнурсиз. Аммо 
сизда журъат йўқ, ҳаммасидан бирданига мосуво бўлиб қолишдан қўрқурсиз. Билингки, бир 
куни барибир шундай бўлажак. Бир пайтлар бобокалонингиз қабрлари нурга тўлгур Амир 
Музаффархон ҳам оқ отда Питербургга кириб бораман, деб эди... 
— 
Ҳаддингиздан билинг.... 
— 
Амирим, ўзингизни четдан кузатиб кўринг, бу нечоғли завқли эканини туясиз. 
Шундай муҳим давлат ишлари қолиб, сиз мендан йўқ нарсани сўраб туришингиз ниҳоятда 
кулгулидир. Наҳотки, шунча катта давлат ва беҳисоб бойликлар эгаси бир фақирдан 
афсоналарни тилаб турса?! Майли, сизнингча, бу ҳақиқат ҳам бўлсун. Аммо билингки, халқ 
ўзгага тобе бўлур ўлса, унга минг ганжина ҳам тотимас. 
— Биз ҳеч кимга қул эмас. 
— Бу нобакор қулингизнинг шаккоклигини дариғ тутинг. Аммо сиз ҳазратнинг ҳали эълон 
этилмаган манефестингизни жаноб Миллерининг қўлида кўрдум. Буни сизнинг ожизлигингиз 
деб тушунайликми, ёки Русия консулининг тадбиркорлиги дебми? 
Амирнинг қошлари чимрилиб, кўзлари дарғазабликдан ёнди, қўллари муштланиб, ер 
тепинди. Кейин бирдан бўшашди: 
— Тилингизга эҳтиёт бўлинг, Маҳмудхўжа... Бўйнингиздаги бошингиз ортиқчалик 
қилмоқда, шекилли?! Биз, албатта, русларни юртимиз сарҳадларидан қувиб чиқарурмиз, 
иншооллоҳ. Мен сизга буни ваъда бераман. 
— 
Ҳазратим, майлими, сизга ривоят сўзласам? 
Амир ихтиёрсиз бош ирғади. 
— 
Қадим замонда чин музофотида Чунғичин деган зот бўлган экан. У саёҳат қилиб 
юриб, адашиб, қабристонга кириб қолибди. Қараса бир мозорнинг ёнида ёш хотин қўлида 
елпиғич билан елпиб турибди. Чунғичин бу қадар ажиб ҳаракатни англамоқ шавқинда ёш 
бонудан бунинг сабабини сўрабди. Хотин қизарибди, бўзарибди, бошини эгиб олибди, аммо 
зинҳор бир сўз демабди. 
Шунда ўша ердан ўтиб кетаётган бир жувон сайёҳга оқ елпиғичли аёл ҳақида гапириб 
берибди. “Қабр каноринда кўрганингиз Лу исмли хонимдир, дебди у. —Хоним ҳозир эрининг 
мозорини елпияпти. Бунинг сабаби Лу хоним турмуш ўртоғининг жони узилаётганда ундан 
сўнг яшамаяжагини, яшаса ҳам бошқа бировнинг хотини бўлмоқға асло рўйи ризо 
кўрсатмаслигини айтади. Аммо эри: “Бону бундай аҳд этманг, фақат мозорим устидаги туфроқ 
қуригунга қадар мани унитмасликка аҳд этсангиз кифоя”, — дейди. Лу хоним мунинг учун 
маҳкам аҳд этади. Аммо ёстиқдошининг вафотидан уч кун ўтмай, таъзияга келган ёш йигитни 
ёқтириб қолади. Йигит ҳам унга кўнглини очади. Шундан буён бу аёл елпиғич олиб, эри 
қабрининг туфроғини қуритмак ва ёш йигит билан тезроқ бирга бўлмоқ ҳаракатида”. Амирим, 
сизнинг азму ҳаракатингиз ҳам, сўзларингиз ҳам шу аёлнинг ваъдаси кабидур. Такрор айтаман, 
— Маҳмудхўжа сўзига урғу берди. — Мени қўрқитаман деб заҳмат чекманг. Худойимнинг 
бизга юборатурғон ўлумига мунтазирмиз. Ҳар ҳолда ўлим бирдур, икки эрмас. 
— Сиз билмайсиз – ҳикоя таъсиридан Амир Олимхон чуқур сўлиш олди. — Мени миллатни 
ўйламайдур, деб хаёл қиласизми? Ман ҳам шул элнинг фарзандиман. Ва сизни ҳам 


Иномжон Абдиев. Арслон елкасидаги хазина (қисса) 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling