Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
10
билан жойлаштирилган эдики, ҳайратимдан юрагимнинг уришини қулоқларим остида 
эшитгандек бўлдим.
— Мана бу Леонарда да Винчиникими?, — қизиқиб, деворга осиғлиқ, чала-ярим чизилган 
сурат ёнига бордим. 
— Йўқ, бу Рафаэлнинг “Муқаддас оила ёки Марварид” асари, — деди Сайёра оҳиста. Шу 
лаҳзада киприклари оҳиста титраб кетганини кўрдим.
— Қойил қолмай илож йўқ, роса ўхшатишибди. Уни ким чизган? 
— Рафаэл. 
Нега бунақа деяяпти, мени оми деб ўйлаяпти, шекилли деган хаёлга бордим. Бироз жаҳлим 
ҳам чиқди. Биламан, аммо ким нусха кўчирганини сўраяпман, —дедим.
— Қанақа нусха, — у ҳам менга ажаблангандек тикилиб қолди. — Бу асл нусха, —кейин 
қўшиб қўйди: Бу хонадаги ҳамма нарса асл. Кўчирилган нусхалар залдаги деворларга осилган. 
Тўғри, бу сурат хомаки нусха, лекин барибир муаллифи Рафаэл. Мана унинг ҳақиқийлигини 
Пиза лабораторияси олимлари тасдиқлаган ҳужжат. Рафаэл 1518 йили граф Кассонанинг 
буюртмаси билан бу асарни бир неча нусхада чизади. Аммо асл вариантини чизаётганда 
тўсатдан вафот этади. Натижада уни рассомнинг шогирди Жулио Романо чизиб битказишга 
мажбур бўлган. Кейинчалик кардинал Ипполит д'Эстега сотилган ўша картина ҳозирда 
Мадриддаги Prado музейида сақланади. Кўриниб турибдики, суратнинг асл вариантининг 
муаллифи ёлғиз Рафаэл эмас. Энди суратнинг асли қимматми ёки фақатгина Рафаэл мўйқалами 
теккан мана бу хомаки суратми, ўзингиз баҳо бераверинг.
Барибир алдаяпти, деб ўйладим. Унга тикилиб, ўзини тутиши ва хатти-ҳаракатидан 
ёлғоннинг ифорини туюшга ҳаракат қилдим. Лекин сиртига сув юқтирмади.
— Мана буни қаранг, — деди у бурчакда турган ойнаванд стол ёнига бошлаб, — булар 
ичида пул ислоҳоти ўтказиб, тангга зарб этган салтанат соҳибларининг, жумладан, Амир 
Темурнинг мўғул шаҳзодалари Суюрғатмиш ва унинг ўғли Султон Маҳмудхон номи билан зарб 
эттирган тилла ва кумуш тангалари ҳам бор. 
Ортидан бориб, илк бор сочларининг ифорини туйдим. Кўзларимни юмиб, жаннат 
ҳавосидан симирдим.
— Нумизматика — тангашуносликка қизиқасизми, ўзи?, — бу савол мени яна ҳушимга 
қайтарди.
Мана бу эса, — деди у қўшни столга бошлаб, — Халифа Усмон томонидан ёзилган 
“Қуръони карим”нинг саҳифаси”.
Ўнига бориб, ойнага энгашиб, мусҳаф саҳифаси ва ёнидаги кичик тери парчасини томоша 
қилдим.
— Булар қаердан ўғирланган?, — деб ҳазиллашдим, атай жиғига тегиш учун. 
—Нега энди?, — у ҳайрон бўлиб қолди. Кейин шошиб жавоб берди — Буни бир туркдан 
сотиб олгандик. Ўғирланганми бу? 
Елка қисдим. 
Ҳалиям кўнглимда унга нисбатан шубҳа йўқолмаганди. Ўн томонда — ойна тагида 
ажибтовур ялтираб турган қиррадор, шаффоф тошга ишора қилиб:
— Мана бу, ҳойнаҳой, “Кўҳинур” бўлса кераг-а, — дедим, истеҳзо билан.
— Йўқ, бу “Регент” олмоси, — деди у сиполик билан. 
Афтидан, Сайёра бу ердаги ҳар бир экспонат тарихини мукаммал ўзлаштирган эди. 
— Регент? 
— Ҳа, шундай, бу олмоснинг тарихи жуда қизиқ. У 1701 йилда Ҳиндистондаги Голконда 
конидан топилган. Уни топиб олган қул, ўзида сақлаб қолиш учун танасини кесиб, яра ичига 
яширади. Кейин уни бир денгизчига сотмоқчи бўлади. Денгизчи қулни чўктириб юборади ва 
олмосни инглиз губернатори Питтга пуллайди. Денгизчи ҳам кейин ўзини ўзи осиб қўйган. 


Иномжон Абдиев. Арслон елкасидаги хазина (қисса) 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling