Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
5
топганди. Аммо бир неча йил ўтиб, тоғаси ҳам дорил бақодан дорил фанога рихлат этди. Лекин 
ҳаётининг сўнгги сонияларида, унга авлодлари зиммасига буюк вазифа юклатилганини ва 
аллақандай хазинанинг сири ҳақида сўзлади. Ажал талвасаси бунинг бутун тафсилотини 
батафсил эшитмоғига йўл бермади: тоғаси зўрға нафас олар, афтидан Маҳмудхўжанинг 
қатъиятига бироз шубҳа ҳам қилаётгандек эди. Тоғаси хазина сирининг ниҳоятда 
махфийлигини, уни фақат миллат, юрт заволга юз тутмоғи тайин бир пайтда ишлатиш, ўшанда 
ҳам улуснинг энг ишончли забардаст ўғлонига бериш ва у хазинани фақат юрт озодлиги ва 
фуқаро дастурхони тўкинлиги йўлида тасарруф этиши жоизлиги ҳақида қайта-қайта сўзларкан, 
сўнги лаҳзаларида “Шердор” дейишга улгурди халос. Маҳмудхўжага ёстиғи тагида қолган, умр 
бўйи қўлидан қўймаган эски бир китоб ёдгорлик бўлиб қолди. Дастлаб тоғаси нима ҳақида 
гапирди, нени сўзлади, унчалик идрок қилмади. У эсанкираб қолганди. Мурғак қалбида ниш 
урган бу мусибат унга ҳар қанақасига ҳам бу онларда бойлик тўғрисида ўйлашга изн бермасди. 
Кейинчалик дарди ариб, бу тақдир ройи эканига кўникканидан кейин қорачиғларида қотиб 
қолган тоғасининг сўнгги лаҳзаларини, гапларини хотирлар экан, барчаси онгу шуурига 
чирмашиб кетди. Яратганнинг амри билан то унгача етиб келган бу васиятни қандай қилиб 
бўлса ҳам бажармоғи лозим эди. Кейинги йилларини ўқиш-ўрганишга сарф этди. Самарқандда, 
Бухорода таҳсил олди. Замонасининг буюк инсонлари суҳбатига мушарраф бўлди. Шарқ 
мамлакатлари, Питербург, Москва шаҳарларига саёҳатлар қилди. Аммо бир лаҳза бўлсин 
зиммасидаги масъулиятни унутмади. Изланди ва хазина яширилган жойни тахминан бўлсада 
аниқлади... 
Маҳмудхўжани амирнинг олдига олиб киришди. Анча семириб кетган ва бундан азият 
чекаётгани юз-кўзидан билиниб турган Амир Саййид Олимхон зарбоф тўнда ўз тахтида савлат 
тўкиб ўтирарди. Саройда ундан ташқари Насрулла Қушбеги, амирнинг куёви Асатулло Гуванар 
Урганжи, “Жаллодбек” лақабли асл исми Имомқул бўлган бош хазинабон бор эди. Маҳмудхўжа 
таъзим қилиб, салом берди. 
— Ва-алайкум ассалом, келинг Маҳмудхўжа, — амир унга жой кўрсатди. Тахт соҳибининг 
кўзларида айёрона табассум зуҳур бўлди.
— Қуллуқ, амирим, давлатингизни Аллоҳ таоло бундан ҳам зиёда қилғай. 
— Нафаслари муборак, иншоллоҳ. Суҳбатингизга анчадан бери чанқоқлигимиз бор эди.
—Бу мен учун шараф. Аммо бир нохуш хаёл тинчлик бермай турибди. Негадир бояги 
учрашувда бизларни табаррук саломингизга-да раво кўрмадингиз? 
—Буни вазият тақозоси деб билинг. 
— Қуллуқ, амирим..... Аммо.... кўп хайрли ишни бошлабсиз, Бухорода кенг бир ислоҳоти 
шаърия жорий этмоқ қарорингизни қутлайман. Аъло ҳазратнинг бу бахшиши шоҳоналари 
ҳалойиқнинг тараққий ва осойишига, албатта, сабаб бўлур. Лекин... муғлоқ суръатда Самарқанд 
халқининг Бухорога фасод нашр қилмоқларидан хавфсирамоғингизга ва бизни 
чақиртирмоғингизга сабаб йўқ эди, деб ўйлайман. 
— Муфти ҳазратлари, — амир бироз сукут сақлади, кейин сўзида давом этди, — февраль 
инқилоби ҳаммамизни шошириб қўйди. Русия тахтида ўтирган Романовлар сулоласи 
йиқитилди. Сулоланинг охирги ҳукмдори Николай II тахтдан воз кечди. Давлат тепасига 
Керенский бошлиқ муваққат ҳукумат келди. Бундай бўлишини ким ҳам ўйлабди дейсиз? 
Ўйлашимча, муваққат ҳукумат устунлари ҳам дарз кетажак. Мени айтди дерсиз, катта бир 
хунрезлик бўлиши тайин. Камина шунинг чун Бухорога четдан исён ораламоғини истамайман.
— Калтафаҳм қулингизни маъзур тутинг, амирим. 
— Сизни нега ҳамроҳларингиздан аюруб, бу ерга чақиртирганимизни фаҳм этган бўлсангиз 
керак? 
Маҳмудхўжа билмайман, дегандек елка қисиш билан кифояланди.
— Наҳотки, ҳар нарсага етган ақлингиз, шу нарсага келганда қосирлик қилса?.. 


Иномжон Абдиев. Арслон елкасидаги хазина (қисса) 

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling