Microsoft Word inomjon abdiyev arslon yelkasida ziyouz com doc


Download 0.55 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/38
Sana19.01.2023
Hajmi0.55 Mb.
#1100874
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
Inomjon Abdiyev. Arslon yelkasidagi xazina (qissa)

www.ziyouz.com kutubxonasi 
14
туғдирарди. Бунга келганда, эса амир жуда-жуда ожиз. Бу ҳақда Манифест эълон қилинганида 
сўз очганимда, ғоят қаҳри келиб эди. Ич-ичидан зил кетиб эди.
Ҳа, нимасини айтасиз, — Садриддин айни чуқур хўрсинди. 
— Биз миллатни фақат илму маърифат билан озод қилса, бўлур, деб ўйладик, — Беҳбудий 
бир лаҳза тин олиб яна давом этди. — Бизнинг “Шўрои исломия” фирқамиз большвеклар 
ташвиқотига ишониб, тинч йўл билан Туркистонда мухтор республикаси ўрнатиш мумкин 
ҳисоблаб, Фарғонадаги миллий озодлик курашини қўллаб қувватламадик. Натижада, бугун 
“босмачилик” ҳаракати деб аталаётган жангчи биродарларимизнинг мафкурачилари “Уламо” 
фирқаси ва уларнинг раҳнамолари Носирхон Тўра Камолхон ўғли, Муфтий Садриддинхон 
Махсум Шарифхўжа ўғли кабилар бўлиб қолишди. Вақтида бирлашганимизда енгилмас кучга 
айланишимиз мумкинлигини энди-энди идрок этаяпман. Биз бўлиниб-бўлиниб рўшнолик топа 
билмасмиз.
— Кичик миллатларга тамом ҳуррият ва истиқлол берамиз деб хитобномалар воситаси-ла 
ваъда қилғон бўлсалар ҳам, бу қуруқ сўзлари қоғоз устидагина қолди, — деди шу пайтгача 
суҳбатга аралашмай турган 35-36 ёшлардаги, аммо жуссаси кичиклигидан анча ёш кўринадиган 
Ҳожи Муин. — Булар ҳозиргача ҳеч бир миллатнинг мухторият ва истиқлолини тасдиқ 
этмадилар, билъакс, шундай мухторият ва истиқлолият эълон этган миллатларға тўп пулимут 
билан муқобала этдилар ва этмакдалар. 
— Ҳа, — унинг гапини қувватлади Садриддин Айний, — бу бор гап. Бизнинг тилимиз 
кесилди, лунжимизга қулф осилди. Қачонки халқ дардини айтадиган бир мард ўғлон чиқмас 
экан, ўша миллат залолатга маҳкум. Йўқ, бу ўша жамиятда қабиҳ иллатлар хамиртурушдек 
кўпчигани учун эмас, ўша халқ шундай фарзандни етиштириб беролмагани учун шундай...
Шу пайт олдиларидан бир неча отлиғ кўрингани боис у сўзлашдан тўхтади. Уч йўловчи 
шаҳар амалдорларига қуллуқ қилиб, йўл беришди. Кейин яна давом этишди.
— Душманимиз ғоят кучли, тадбиркор ва айёр, — деди Маҳмудхўжа орқасига қараб 
қўяркан. — Шу боисдан ғоят эҳтиёткорлик зарур. Самарқандда “Камбағаллар йиғилиши”, 
“Мирваж ул-ислом”, Каттақўрғонда “Равнақ ул-ислом”, Андижонда “Озод халқ”, “Мифтоҳ ул-
маориф”, “Сана ул-ислом”, “Тараққийпарвар”, Қўқонда “Мусулмон меҳнаткашлари иттифоқи”, 
, Хўжандда “Муайин ат-толибин” ва бошқа ташкилотлар тузилди. Уларнинг баъзилари 
хориждаги хусусан, қардошларимиз бўлмиш Усмонли туркларнинг “Идтиҳод ва тараққий” ёки 
“Турк адами марказияти” каби яширин ташкилотлари билан ҳамкорлик ўрнатдилар. Аммо 
тарқоқ ҳолда. Биз бир ёқадан бош чиқармадик, бир ёқа-енглик қилмадик. Гуноҳимиз ҳам, 
сўроғимиз ҳам, хатоимиз ҳам шу. Бизнинг миллатни тарқоқлик емоқда.
Улар катта бир чорраҳага етгач, йўллари айри бўлганидан хайрлашмоқ учун тўхтадилар. 
Беҳбудий ва Садриддин Айний худди сўнгги бор кўришаётгандек, қўлларини бир-бирларининг 
елкаларига қўйиб, узоқ термулишиб қолишди. Видолашаётган биродарлардек, кўзларида ёш 
қалқди. Маҳмудхўжа бир байт шеър ўқиди: “Дили аз санги бояд бар сард оҳ видоъ, то таҳаммул 
кунад он рўзки, маҳмил беравд”
1
Кейин қучоқлашиб, хайрлашдилар. Маҳмудхўжа ва Ҳожи 
Муин ўнг томонга, Садриддин Айний чап томонга қараб кетди.

Download 0.55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling