Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
34 деб ортга қайтадилар. Саробий шаҳар ҳақидаги ҳикоялар хангзу сулоласи солномаларидан ўрин олади ва бизгача етиб келади. ...Кўҳна Шарқ ҳар доимо сиру синоатларга тўла бўлиб келган, лекин ўз сирларини ҳаммага ҳам очавермайди, деган ҳақиқат бутун дунёга ўрнашиб қолган. «Шарқ сирлари» деган иборанинг ўзиёқ кишиларни андак чўчитса, андак саросимага солади, ҳайиқтиради, қизиқтиради ва беихтиёр жиддий тортишга ундайди. Ҳазрат Сулаймон тилсимларининг Шарқда экани, ифритлару гапирувчи қум-тошлар, кўздан ниҳон шаҳарлару қишлоқлар, абадий лашкарлар, тушунарсиз, аммо гўзал нақшлар... ўрта асрлардаги маҳдудлик ва жоҳиллик ботқоғида уйғонолмай инграган Европа учун халоскор хаёлотдай туюлиши турган гап. Шу боис ҳам ушбу сатрлардан айнан сирлар ва тилсимлар руҳи уфуриб туради. Сайёҳ бу мавзуни чуқур ўрганган эди. Токи Чин ҳоқонлари сулолаларининг Осиёга босқинидан тортиб араб истилоси давридаги илмий ва шеърий манбаларгача шоён қизиқиш билан ўқиб, манбалардаги маълумотларни бир жойга тўплагач, осмони ял-ял ёнадиган, қора узумларини оқиш тўзон пардаси қоплайдиган бу сирли юртдаги афсона ва ривоятларни ҳам ўрганишга аҳд қилди. Беш йил давомида у қадимий Сомон шаҳрининг харобаларининг ўрнини топишга муяссар бўлди, Кушон подшоҳлиги даврида учрамаган ривоятларнинг айнан араблар истилосидан кейинги даврда кўпайганига эътибор қаратди, турли чўл хаёлотлари, марвлик Ҳаким ёхуд ниқоб тутган бўёқчи ҳақидаги тахминларни ҳам ўрганди. ...Инсонлар кўзидан ниҳон бу шаҳар ўз сирларини очавермагач, тоқати тоқ бўлган сайёҳ энг баланд тепага чиқади ва муножот қилади. «Мен у фазилатлар шаҳрига умримнинг беш йилини бердим», дейди у. «Беш йил давомида шу биёбонда кун кечирдим. Шамолларнинг овозига қулоқ тутдим, қора совуқлардану баҳорий ифорлардан дарагини сўрадим, қумлар аро беш йил дарбадар кездим, бироқ бари зое кетди. Эй, муножоти билан Тангри марҳаматига сазовор бўлган зот! Мен бир мажусийман, сенинг кимлигингни, исму зотингни билмайман. Бироқ, модомики Тангри Таоло мендай бир гуноҳкор бандасининг илтижосини қабул этмас экан, Унинг ҳузурида юксакроқ даражага эришган сенинг дуоингни қабул айлар? Яширин у шаҳарни дуоинг боис бир кўрай, фақатгина бир бора кўрсам бас!!!» Ажабо, бу илтижолардан руҳи енгиллашган сайёҳ шу куни хотиржам ва енгил ором уйқусига чўмади, уйқу аро эса кимдир уни уйғотади. Кўзини очганида уфқдан қуёш ял-ял ёниб чиқиб келмоқда эди. Қуёшнинг яллиғлари аро у қўл узатса етгулик масофада шаҳри абадияни кўради. Шаҳар шу қадар очиқ-ойдин намоён бўлган эдики, ўйноқи чўл шамолининг енгил эпкинида деворидан шувиллаб тўкилган тупроққача аниқ кўринарди. Улкан, баланд дарвозаси қалин деворлар орасига мустаҳкам қилиб ўрнатилган эди. Сайёҳ бу зуҳуротдан саросимага тушиб қолади, ўзига келгач, саодат деворлари ортида яшаётган хуррам кишиларни кўриш ҳаяжонида, шоша-пиша дарвоза томонга югуради... ...Сайёҳ ўз юртига қайтгач, Осиёда кўрган-билганлари ҳақида «Менинг шаҳри Ҳайбарим» деган хотира китобини ёзади. «Тушлар, фоллар ва қуръалар эртанги куннинг қанотларида муаллақ турувчи нарсалардир, – дейди у. – Бу муаллақлар йўйилган томонига қараб ўзгариш хусусиятига эгадирлар. Абадият |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling