Microsoft Word isajon sulton boqiy darbadar ziyouz com doc
Download 0.53 Mb. Pdf ko'rish
|
Isajon-Sulton.Boqiydarbadarroman
www.ziyouz.com кутубхонаси
36 энгашиб қарасам, қоп-қора сув ялтираб оқмоқда эди, сув лабида баҳайбат тошбақа ҳам бор эди, унинг кўзи кўр бўлиб, узоридаги нақшлари муқаддас ёзувларни эслатарди... Шаҳар тугаганида эса, катта ялангликда бир тўда одамлар кўринди! Булар қаровсиз алфозда, жим ўтирар эдилар. Баъзилари ерга аллақандай шакллар чизардилар, шаклларнинг маъноси йўқ эди. Болалар, қариялар бор эди уларнинг орасида. Кийимлари титилиб-эскириб кетган, тирноқлари, сочлари ўсган эди. Баъзилари ердан потраб бўй чўзган барги кичкина ўсимликларни эриниб чайнардилар. Назаримда, уларни ҳам шаҳарни қоплаган каби чанг қоплаган, сўниқ ва рангсиз эдилар. «Кимлар булар?» – деган ўй хаёлимга урилди дафъатан. Мангулик шаҳрида бундай афтода кишиларнинг учраши ақлимга сиғмаётган эди. Оёғи остида ўтирган болачага онаси қарамасди, ажабки, бола ҳам сўник, жим ўтирарди. Яқинлашганимда уларнинг баъзилари бошларини буриб қарадилар... боқишларида ҳеч нима акс этмади... нигоҳларида ҳеч бир ифода йўқ... бўм-бўш эди. «Барҳаётларми булар?!» Ҳа, булар – бутун инсоният яралганидан бери орзу қилгани масъудликка эришган барҳаётлар эдилар! Тўп-тўп бўлиб, ҳеч нарса қилмасдан, совуқлару жазирамаларда, ёмғиру қорларда масъудлик онини – ўлим саодатини шу тариқа жим... қўрқитувчи итоаткорлик билан... хомуш... кутмоқда эдилар. Сал ўтмай сезганим – улар қуёшни кузатар эдилар. Қуёш ботганида, ойга қараб ўтирардилар. Оёқ остларида ҳаёт жонланмоқда ва хароб бўлмоқда, теварак туғилиб-ўлмоқда... лекин бу кишилар зериктирувчи боқийликка дучор бўлган эдилар. На тил қолган эди. На миллат... на маданият... Юрагимни даҳшат босиб келди, бу даҳшат ҳаётий эмас, совуқ ва хўмрайган, сассиз эди. Мангуликнинг совуқ даҳшатими бу? Балки умрибоқийлар менга – ҳаёт одамига илтижо билан боққандирлару кўзлари ҳеч нарсани ифода этмай қўйганини билмаслар? Мангулик ичра гапиришни, фикрларини ва ҳиссиётларини ифода этишни унутгандирлар? Балки мангулик қаршисида фикрларнинг ҳам, ҳиссиётларнинг ҳам аҳамияти қолмагандир? Шаҳарнинг сўниқ кўчаларидан ортга қараб чопганим эсимда... қопқадан отилиб чиққаним ҳам эсимда... ҳаёт уфуриб турган қумлар кўзимга жуда азиз кўрингани, ич-ичимдан тошиб келган қувонч ва шукроналик билан тиз чўкканим эсимда... ўша пайтда ҳароратли ва қадрдон бўлган «қуёш аллақачон ботиб бўлган, шафақлари ҳам кўздан йўқолмоқдайди...» Хотираларнинг асосий қисмини сайёҳ бундан етти юз йил муқаддам Луврда юз берган воқеа билан якунлайди, у воқеа ҳам айнан шу сўзлар билан бошланади. Download 0.53 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling