Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Юзларимни силаб-сийпалаб, Бахтинг бор, деб эсади еллар Этган каби гўё бир талаб, Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 38 Бахтинг бор, деб қушлар чийиллар. 10 Ажабо, ўша маҳал бошқа сасларни ҳам илғай бошлайман. Ерда хазонлар орасидан униб чиққан битта майса ҳам баҳорни мен каби соғинган бўлиб чиқади. Қишнинг ёқасидан тутиб, сўради сени, У ҳам ёш тўкдию чекилди нари. Сени излар экан бўлиб шаббода, Сен юрган боғларни қидириб чикди. Топмай сабри тугаб, бўрон бўлдию Жарликларга олиб кетди бошини. Фарҳод тоғларида дарагинг сўраб Сойларга қулатди тоғнинг тошини... 11 Қирлар эса қизғалдоқлар билан тўлади, чечакзор бўлади. Кимнидир излаб юрган баҳор шабадаси остида биттаси нолон-нолон чайқалиб ўксинади: Буни ҳаёт дерлар, унутма асло, Бир кун очиласан, бир кун сўласан. Қалбимда-ку, фақат сен эдинг танҳо, Қабрим устида ҳам ўзинг бўласан. Сен бизнинг севгидан хотира – байроқ, Лола, лолажоним, лолақизғалдоқ... 12 Ажабо, қайси лоладан баҳс этаётир бу киши? Тушунолмайман, аммо икки қиз-ғалдоқнинг бир-бирига интизорлигидан ақлим шошади. * * * 10 Ҳамид Олимжондан 11 Зулфиядан 12 Муҳаммад Юсуфдан Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 39 Отам тинмай кетмон уради. “Ҳа-аҳ!” деб урганида тупроқ бўрсиллаб ағдарилади. Дарахт шохидаги қуш сайрамасдан жим боқади отамга. Эй болаи нодон, отанинг қандай зот эканини қайдан билардинг, дейдилар кексалар. Онанинг кимлигини қайдан ҳам билардинг? Дунёнинг бор сарвати она қадамининг битта изига арзирмиди? Эй ўғлон, онангга, онангга, онангга, ундан кейин отангга яхшилик қил! Ажабо, она отадан ҳам муборакми деб ҳайрон бўлсам, кулимсираб тушунтирадилар: “Шунчалар мукаррам бўлган онанг отангнинг измида эканини кўрмаяпсанми, болам? Билиб қўй, отага тик боқиб, сўз қайтариб бўлмайди, юрганида ундан олдинга ўтиб кетиб бўлмайди, отадан аввал таомга қўл узатиш мумкин эмас, қаршисида қўл қовуштириб, бўйин букиб туриш шарт, қошида қаттиқ овоз билан гапириш мумкин эмас! Отанинг сўзи қонун, унга сўз қотишнинг ўзига хос йўсини бор... Шу сабабдан ота рози – худо рози деб айтадилар, мана бу ўгит ҳам ота зотининг улуғлигидан баҳс этмаяптими? Эй кўзумнинг шaмъию ҳaм нури дийдaм рaвшaни, Oдaмий имoнгa етмaй ҳеч вaқт бўлмaс ғaни, Мaрдумoзoри қилиб бўлмa Xудoни душмaни, Oсмoнгa етсa бoшинг қилмaғил мoвумaни, Тo oтaнг рoзи эмaс, тaвбaнг қaбул бўлмaс сaни. Болаларим, рўзғорим деб тиним билмайдиган, ўзи емай болаларига едирадиган, ўзи ичмай ичирадиган отамнинг кимлигини шундан кейин англагандай бўламан. Яна айтадилар: Дини имoнинг билaн урсaнг бу йўлдa дaсту пo, Зўри бoзинг бирлa етсaнг ўттиз уч минг xoнaқo, Oсмoндин тушсa Исo, қилсa ҳaққинггa дуo, Муршидинг Xизри зaмoн бўлсa бўлoлмaс рaҳнaмo, Тo oтaнг рoзи эмaс, тaвбaнг қaбул бўлмaс сaни. Балки отанинг салобати улуғ бўлгани, кўп нарсани ичига зиммасига олиб, умрини болаларига бағишлагани учун ҳам бу сўзлар Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 40 айтилгандир? Онамнинг рози бўлиши жуда осон, арзимаган нарсага ҳам кўзида ёши билан алқаб-дуо қилаверади, отам эса кўп ҳолларда индамайди, бош ирғаб қўяди, холос. Онамнинг йўриғи бошқачароқ, отамга айтолмайдиган гапларимни онамга бемалол айтавераман. Лекин, онангнинг иззати отангдан юз чандон улуғ демоқдалар-ку? Нима учундир, ҳар нарсанинг бошида ота бўлгани ҳолда, онага янаям зиёда иззат кўрсатиш талаб қилинмоқда-ку? Ҳа, ҳақиқатан ҳам ғалати чарх бу: болага “онангни иззат қил” дейилса, онага “эгангга бўйсун” дейилмоқда, ўғил эрта-бир кун улғайиб, ўзи ота бўлгани маҳал, онасига кўрсатган иззат-эҳтиромининг ўз жуфтидан қайтганига шоҳид бўлса, қиз турмуш қурганида, хўжасига кўрсатган эҳтиромининг аксини боласидан кўрмоқда... Шу сабаб ҳам онасини умри охиригача елкасида ташиб юрган бир одамдан, она ризоси учун сарватлардан воз кечган ўғилдан баҳс этардилар. У одам “Онамнинг олдидаги қарзимни узолдимми?” деб сўраганида, шундай жавоб бўлар эди: “Онангнинг сен учун чеккан бир кунлик заҳматининг қарзини ҳам узолмадинг”. Кексалар бундай ҳикматларни оддий тарзда, ривоят айтиб тушунтирар эдидар. У ривоятларда қушлару ҳайвонлар сўзлар, тошлар тилга кирар, маънолар кутилмаган тарзда бир-бирига боғланиб қоларди. Гўё яна бир дунё бор, у дунёда сўз айтмайдиган биронта жонзот йўқ, у ердаги ҳамма нарса тимсол-у, барчаси инсонга хитоб қилувчи маъноларга айланган эдилар. Онанинг айтганларини қулоқ қоқмай бажариш шартлигини билар эдим. Чунки отам ҳам шундай эди – бувим тириклигида нима деса хўп деб, айтганини қиларди. Бувим қартайганида юролмай қолди, шунда отам уни неча бора қўлларида кўтариб ташқарига олиб чиққанини, елкасига ёш боладай ортмоқлаб, томорқаю дарахтзорларни айлантирганини кўрганман. Ўшанда бувим “мени эски беҳининг тагига олиб бор”, деб хархаша қилган, отам олиб борганида қари оғочнинг остида ўтириб роса йиғлаган эди. Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling