Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Аниқ эсимда: битта қарға тумшуғида ёнғоқ донаси билан
тиккасига самога кўтарилди. Осмондаги тойчоқлар сурув-сурув бўлиб ортимдан эргашишди. Тепадан қаралса, қиру қишлоқ орасидан ҳам Дилором кўринаётгандай эди – ажабки, атрофдаги ҳамма нарсанинг орасидан унинг сиймоси балқиди, гуллар ҳам, анвойи ислар ҳам уни тамсил эта бошлади. Нишабдан ўтиб, тутзорлар ёқалаб Муҳаммад аканинг бедазорига жўнадим. Муҳаммад аканинг бедазорида бағримни ерга бериб ётавердим... Жилдираб оқаётган сувга энгашган ялпиз шохчасига бир капалак келиб қўнди. Сувнинг жилдирашида ялпизнинг шохчаси чайқалди... бир маҳал капалакнинг қанотига сув сачради, ҳўл қанотини кўтаролмай сувга қулаб тушдию оқиб кетди... 113 Уйимиздаги бойўғли шу ерга ҳам учиб келган экан, энди ёнғоқнинг кавагига кириб олибди, ўша ердан туриб яна менга ўқрайди. * * * Отамни ёв ўлдириб кетганида мен ҳовузнинг ичида, тозалаётган эдим. Ҳовуз суви камайган, оч бақалар елкамга, бошимга ўрмалаб- ўрмалаб чиқишар... сувилоннинг боласи билагимга ўраларди. “Отангни ёв ўлдирди... қони оқиб-оқиб, шу ергача келди”, деди туйқус биров. Ҳовуздан чиқиб, ингичка из бўлиб оқиб келган қонни кўрдим... отамнинг қони бу... из бўйлаб еримизга етиб борганимда на ёв бор эди, на от... отам эса ер тишлаб ётган экан. 13 Муҳаммад Юсуфдан Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 45 Отам эккан экинлар пайҳон-пайҳон, тупроқ билан битта бўлиб кетибди. Ёвга нима эди экинни пайҳон қилиб? Ризқ эди-ку, ўзи ўсиб-униб ётган эди-ку? Ёвга нима эди отамни ер тишлатиб? Ризқининг бошида, ердан тортиб-чиқариб юрган эди-ку? Ичимда аламим тошиб келди, шунда орқа тарафимдан биров елкамга оғир, залворли қўлини қўйгандай бўлди. “Ота?!”, – деб шартта ўгирилдим, йўқ, отам мана-ку, тилини тишлаб ётипти-ку, келган отам эмас, от экан, қайтиб келиб, елкамга бошини қўйган экан! Ёв... отамни ўлдиргани бир бўлди, еримни – ризқимни пайҳон қилгани бир бўлди, бир ёқда онаму укаларим... Эй Худо, қишлоқда... Дилором бор-ку? Ичимдан бир шидду шаҳд кўтарилиб келди. Назаримда онам, сингилларим, Дилором – буларнинг барининг қиёфалари бирлашиб, ёв қаршисида ҳимоясиз турган қушчаларга айланиб қолдилар. Йўқ-йўқ! Ёв Дилоромни деб келган бўлса-чи? Йўлида учрагани боисгина бошқаларни ер тишлатаётган бўлса-чи? Ахир, Дилором боис теварак ризқ-баракотга тўлди, у боис ҳаёт марҳамату сафога ғарқ бўлди... балки ёв ҳам шу марҳаматдан умидвордир? Шу маҳал чақмоқ чақиб, ёмғир ҳам қуя бошлади. Онгимда бир нима ярқ этди... нимадир очилди! Шовуллаб ёққан ёмғиру чақмоқ остида мана бундай деб қичқирдим: “Осмонлардан қуйилиб, ерларни суғорувчи ёмғирлар билан қасам! Кўкларни ёриб-титратувчи ва ерларга санчилувчи чақмоқлар билан қасам! Уйилиб-мингашиб келувчи булутлар ва уларнинг бағридаги раҳматлар билан қасам! Ҳаммангизнинг шаҳдингиз менинг ичимдадир – шоҳид бўлингизким, мана шу шаҳд ила Дилором учун ёвга қарши бормоқдаман! Бори ҳикматларни яратган Тангрим ҳақи, ҳаммангиз мендан рози бўлинг!” Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 46 Даст ўрнимдан турдим, оёғим остида бир қизғалдоқ қоқ белидан қирс этиб синди, шу ҳолича ҳам мени тўхтатмоққа уринди: Дардим дарё бўлиб оқизмас мени, Сени қандай асрай, кўзи қаролиқ?.. 14 * * * – Бу маконда ҳам лоладан баҳс этилмоқда, аммо маънолари тамомила бошқа, – деди Озод. – Айтилганларнинг бари ҳақиқатан ҳам бўлиб ўтган воқеаларми? – Ҳар қадамингда қурту қуш, ўт-ўлан бир-бирига интиқ эканини кўрганинг камми? – деди шамол, шунда мавжларида яна донишмандона оҳанг таралди. – Қушларнинг зору интизор сайрашини эшитмадингми? Янги барқ урган чечакларнинг ҳид таратишлари уларнинг гапиришлари эмасми? Сен баҳорни кўрмоқдасан, у ҳаммаёқни ана шундай жўштириб, туғёнларга солмаяптими? Умумий бир баҳор дедим, куз ҳам умумий келади. Аслида баҳорнинг ичида ҳам куз бор, истасанг, умр кузига етиб келган бир кишини кўрсатай сенга. У ҳадсиз-ҳудудсиз узумзорлар эгаси, ёнида арслони ҳам бор, эзгин-эзгин кезади боғларини... Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling