Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

нарса у болачаларнинг кўзига капалак бўлиб кўринишидан, улар ўша 
капалакнинг қанотларидан ушлаб, учириб ўйнашларидан хабаринг 
борми? Бу кичкина ишонувчан жонзотлар, агар бир иш буюрилса, 
чопқиллаб бориб адо этиб келишади, койиш эшитишса қўрқишади, 
ҳайбат қилинса, ўпкалари тўлиб йиғлай бошлашади, бироқ сал ўтмай 
ҳаммасини унутиб, улкан бир меҳр билан яна ота-онасига 
талпинишади. Ҳали ота ҳурматию она иззатининг нима эканидан 
бехабар ҳолларида, уларда намоён бўлаётган бу улкан таслимият 
нечун қўрқитмайди? 
Одамлар ҳузурларидаги зурриёдлари-ю қошидаги заифаси Тангри 
амри боис бўйсуниб турганини ва унинг томонидан бериб қўйилган 
бир омонат эканини идрок қилмайдилар.
Жўжиқлар 
то 
балоғатга 
етгунларигача 
Аллоҳнинг 
фаришталаридан ҳам устун эканликларини биласанми? Улар 
бошқаларга ўхшаб ризқим қаердан келар экан деб ўйлашмайди, молу 
дунёга меҳр қўйишмайди, қимматбаҳо тошларни тўптош қилиб 
ўйнашади, қуш каби учириб юрган ниначисини олиб қўйсанг, 
хархаша қилиб дунёни бузишади... кишилар бу ҳолларни 
билимсизликка йўядилар. Ўзлари-чи? Ўзлари шу даражага ета 
оладиларми? 
Улар мана шу ҳоллари ила: “Эй отам, эй онам! Қалбинг меники 
каби шаффоф бўлмагунча, дунё ҳавасларидан мен каби узоқ 
бўлмагунингча жаннатга дохил бўла олмайсан”, деяётганларини 
илғамаяпсанми? 
Бу фариштамонанд болакайлар отанинг адлу фазл қанотлари 
остида эканини, уларга айтганлари ҳар бир сўздану тутумдан масъул 
эканларини-чи? Зурриёдлар ва заифалар ота боис жаннати ёхуд 
дўзахи бўлишларини-чи? 
Бу мушкулотнинг қай даражада оғир эканини фаҳмлаяпсанми? 
Ҳузурингда, агар биру бор жонини олмаган эса, отанг ва онанг бор. 
Улар тинмай сени дуо қилиб турмоқдалар. Уларнинг ҳам бора-бора 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
63
дунё жилваларидан кўнгил узишганини, бола каби бўлиб 
қолишганини кўриб, тафаккур қилмайсанми? 
Йўлда сенга Эран дейилди, қани эран? Уни ёв ўлдирди дедилар, 
қани ўлгани?
Бир куни бир одам бармоғидаги қимматбаҳо узугини тушириб 
қўйди. Уни аллақачон кимдир топиб, олиб кетган эди. Аммо йўқотган 
киши ўша жойда гир-гир айланиб, юм-юм йиғлаб тупроққа бош 
ураверди. Уни оқил дейсанми? 
“Эгам эранга ...кўзи очиқлигида, бедорлигида махсус бир шакл 
кўрсатди, бу ё арслон, ё қоплон ва ё олов шаклидир. Тангри буларни 
унга бу оламдан эмас, балки ғайб оламининг шакллари эканини 
билдириш учун кўрсатди. Худди шундай, ўз суратини ҳам улуғ 
гўзаллик ичра – боғлар, бўстонлар, наҳрлар, ҳурлар, қўшиқлар, 
таомлар, шароблар, хилъатлар, буроқлар, шаҳарлар, уйлар ва бошқа 
турли-туман ажойиботлар ҳолида намойиш қилди. Тангри уларни 
бунинг кўзига кўрсатиб тасаввур эттирди ҳамда шу тариқа 
қўрқувнинг Аллоҳдан бўлганлиги ҳақиқати ҳосил бўлади. Ишонч 
Тангридандир. Бутун ором ва мушоҳадалар ҳам ундандир. Шу боис 
эранларнинг қўрқуви халқнинг қўрқувига ўхшамайди...” 
18
* * * 
Яна сен, Дилором ҳақида ҳам сўрадинг.
Ойдинкўл ёқасида дунёга келган Дилоромнинг ҳикматини 
билишни истайсанми? Унда эшит: Дилором Эранга никоҳланса, 
улардан қиймати икки олам хирожидан ҳам баланд Имон деган бир 
боланинг дунёга келиши башорат қилинган эди. Ойдинкўл ҳам, 
Дилором ҳам, Эран ҳам шу бола учун яратилган эди. Бир сўзи билан 
бутун бу тупроқларга, зору интизор кишиларга, йўлингда сенга 
ҳикмат сўйлаётган барча-барчага мубораклик бахш этадиган
ҳаммасига эга чиқадиган ўша ўғлоннинг иззати туфайли эди у 
кароматлар. Кимдир кимнидир севди, муҳаббатда куйиб-ёнди 
дейдилар, бу куйиб-ёнишдаги Тангрининг иродаси тамомила 
18
Жалолиддин Румий. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
64
бошқадир. У зот инсон наслининг давом этишини истагани учун ҳам 
бандаларига ана шу куйиб-ёнишни мукофотга айлантириб ҳадя қилди.
Бу тупроқларда янаям тўғрисини биладиган бир киши бор, агар 
изидан қувиб етолсанг, ўшандан сўра! У – дунёнинг устидан ҳакка 
мисол ҳаккалаб ўтиб кетган зотдир. Сўзларига боқ, одам боласи 
айтишга журъат қилолмайдиган сўзларни айтмоқда: 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling