Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Ассалому алайкум, эй аҳли маъни!


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

Ассалому алайкум, эй аҳли маъни! 
Бироқ теваракда ҳеч нима ўзгармади, Озоднинг овози шамолнинг 
тўлқинлари аро ютилиб кетди. 
Энди гапимни эшит, – деди шамол, шунда гувиллаши ҳайбат ва 
виқор касб этди. – Булар – ўша кишиларнинг ҳурмат-иззати туфайли 
бино бўлган майсалардан бошқа нарса эмас. Сен маъно оламига 
эндигина қадам қўймоқдасан. Бу оламда ҳар кун кўриб-билиб юрган 
нарсаларингни яна кўрасан ва хаёлингга келмаган маъноларидан 
ҳайратга тушасан. Манзилингга олиб борадиган йўлларда, агар сабр-
тоқатинг етса, чечакларнинг остларидаги майда томирларигача 
кўрасан, нима эканини ҳам англарсан шояд. У йўлларнинг адоғида 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
57
яна янги маъно манзиллари очилади, имонсизлар, мардудлар ва 
муртадлар ва ҳатто хаёлингга ҳам келмаган шарпалар чиқиб 
келадилар. Ҳозир эса фурсатинг жуда кам, ҳув анави кетиб бораётган 
кишига етиб олишинг зарур, шу боис, тезроқ қадам бос! 
Узоқда бир киши ҳассаси билан пайпаслана-пайпаслана тоғлар 
томонга кетиб бормоқда эди.
У ким? – деди Озод, ҳамроҳининг айтганларини адо этаркан. 
Қулоқ тут-чи, нималар деяпти экан? – деди шамол ва бир айланиб, 
унинг хабарини олиб келди: 
 
Тақдир сўқмоғида бошин эгиб жим, 
Бир кимса кетмоқда, билмайман у ким. 
Агар у сен бўлсанг, ёнингга борай, 
Агар у мен бўлсам, тезроқ кел, дўстим...
17
Мен буни олдин ҳам эшитганман, – деди Озод, ҳайрон қолиб. – Бу 
бир шоирнинг шеъри эди. 
Демак, ўша шоир ҳам уни кўрган экан, – деди шамол. – Мана, 
қанақа сўқмоқдан илгарилаётганингни ҳам билиб олдинг. Билиб қўй, 
одам боласининг айтган сўзларига юзлаб гувоҳлару шоҳидлар бор 
теваракда, Атрофдаги жами махлуқот одам боласи нима сўз айтар 
экан, деб илҳақ бўлиб туради. Бундан фақат маҳрамлар мустасно
холос. Улар сенинг суйганингга айтадиган гапларингга ҳаё қилиб, 
қулоқларини ва кўзларини беркитадилар. Яна бошқа маҳрамлар ҳам 
бор, улар Парвардигорларига сўз айтадиган кишилардир. Гапларини 
Тангридан бошқа ҳеч ким эшита олмайди... Кетиб бораётган 
кишининг ким эканига келсак... – у енгил бир тўлқин урди. – Ер 
юзидаги нарсаларнинг аслини оддий кўз билан кўриб бўлмаслигини 
билгач, ўз кўзига ўзи мил тортган кишидир... 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling