Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Эраним ўлдими? Ёвни Эранимга сен рўпара қилдингми?
Бутун бир қишлоқда сенгина қолдингми, худобехабар? Сену менгина қолдикми? Хоин яна итдай мўлтираб боқди кўзларимга. “Сенсиз дунё менга ҳаром”, демоқ истади. “Дунё сен билан ҳаром!”– дедим унга. Эй бадбахт, Эран ким эди, биласанми? Бошимнинг тожи эди, юлиб олдинг-ку? Сен боши бойлиқ қизнинг кимлигини биласанми? Келажакда боши бойлиқ қизнинг отаси ҳам, онаси ҳам, қавму қариндоши ҳам Эрани бўлади. Дунёю жаҳони бўлади! Ризқи ҳам ўша бўлади – худои таоло аёлнинг ризқини эгасидан беради. Боши бойлиқ қиз отасигаю хожасига мўлтиллаб туради. Шулар кулса, кўнгли ёришади, шулар хўмрайса, юраги зимистон бўлади. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 76 Сен мени ризқимдан, отамдану онамдан, қавму қариндошимдан, бошимдаги тожимдан, ёруғлигимдану зимистоним, бахтимдану жаннатимдан айирдинг-ку, қирилиб ўлгур! У қаршимда мўлтиллаб тураверди. “Нима қилай, ахир, севаман-ку?” деди. Шу маҳал Ойдинкўл бўйида кўрганим ўша арслон пайдо бўлди. Улкан панжасини ёйиб Хоиннинг бошига бир урди, бақувват чангаллари бўйнининг томирларини тилиб ўтди, у миқ этмасдан ерга қулади, шундаям кўзи менда – ҳануз ўша мўлтираш! Арслон яна панжа урди, эзғиланган ҳашаротга ўхшаб титраб- типирчилаб қолди Хоин. Танасидан илонлар ўсиб чиқди, улар Хоиннинг ўзини чақиб-тишлай бошлашди. “Ана шу ерда сасиб-бижғиб ёт!” дедим, сўнг тепага – Учёнғоққа қараб йўл солдим. Учёнғоқда қишлоғимнинг ўспиринлари – райҳон-райҳон, жамбил- жамбил бўлиб ер тишлаб ётар эдилар. Булар ҳам ёвга қарши чиқишган, аммо заифликлари боис ҳалок бўлиб кетган эдилар. Янги узилган райҳоннинг титрашини кўрганмисиз? Ана шундай – райҳонлардай, жамбиллардай титраб-титраб жон таслим қилган эди ўспиринлар. Райҳонларнинг орасидан, жамбилларнинг орасидан Эраннинг жасадини излаб топдим – тоғдай бўлиб юзтубан ётган экан. Оқсоқолларимиз унга беришган рўмол – менинг рўмолим бўйнида эди, терини артаман деб, бўйнига ўрабди уни. Терларини артибди ҳам – ҳали излари қуриб улгурмабди. “Эй, туринг” дедим – турмади. “Эй, мен келдим, туринг” дедим – яна турмади. “Бу нима ётиш, – дедим, – Ориятингиз осмондан ҳам баланд эди- ку, ётаверасизми? Бу энди нима қилади демайсизми, қалқинг ахир”, – дедим. “Шундай, ташлаб-ташлаб кетаверасизми”, – дедим, яна турмади. Шу маҳал қир томондан сурон эшитилиб, ёв кела бошлади. Шунда айтдимки: “Эй худойим! Эй эгамнинг эгаси! Белгилаган тақдиринг юз берди. Келажакда мен учун қурган барча дунёларинг хароб бўлди. Энди ёлғиз ўзим қолдим, бу ёқда эса ёв келмоқда-ку!..” Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 77 Бир ёмғир ёғарди... бир чақмоқ чақардики... ёмғирнинг остида чақмоқдан титраб-титраб, Тангрим билан гаплашар эдим. “Мен нима қилай энди, эй эгамнинг эгаси?” – демоқда эдим. Лойларни сачратиб-сачратиб, бўзрайиб-бўзрайиб келмоқда эди ёв! Укаларимни, жиянларимни, оғаларимни ер тишлатиб, мен сари тишларини иржайтириб келмоқда эди ножинс! “Эй худойим, бир нима қиласанми-йўқми? Юрагимда номусу ориятим бор, дилимда имоним бор... Имонимнинг ҳимоячисини ўлдириб қўйдинг-ку?” Яна кўзни кўр қилгудек чақмоқ чақнади, салдан кейин момақалдироқ шундай гумбурладики, еру кўк уваланиб кетгандай бўлди назаримда. ... Кейин нима бўлганини англаёлмадим... бирданига теварак сокин бўлиб қолди. Турай десам, қалқишга мажолим йўқ... эгам ётипти қонига беланиб, жанозасини ўқишга бир одам йўқ...... Ана шундай, бошида туравердим-туравердим. Ёмғирлар ёғди, қорлар музлади, кейин яна ёмғирлар ёғди... музлар эриди... шунда кимдир тепамга келди. “Ой қизим, бир оз сабр қил. Оз қолди, бир оз сабр қилсанг, эганг ўрнидан туради” деди... “Қара, – деди, – эганг ухлаяпти, уйғотиб юборма, ўрнингдан қимирлама”. “Озгина кут... жуда оз қолди... бир қумғон сув қайнагунча сен ҳам уйғонасан, Эранинг ҳам” деди. Шунда қарасам, ёв етиб келибди, барчаси теграмни мушукболалар каби ер бағирлаб ўраб олишипти, бари бечора, кўкимтир кўзчаларида адоқсиз мунгу ғусса... пойимга ястанган кўйи музтар-музтар, мунгли-мунгли, илтижоли-илтижоли термулишмоқда менга... * * * – Биласанми, бир қумғон сув қайнагунча нима бўлади? – деб сўради шамол. – Йўқ, – деди Озод. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 78 – Қиёмат бўлади, – деди шамол. – Қиёмат ким учундир бир қумғон қайнагунчалик вақтдан сўнг қойим бўлади, ким учундир яна минглаб йиллар ўтса эҳтимол. – У яна ўша сирли тушининг ичида ҳозир, – деди шамол яна. – Ҳар йили шу маҳалда ўзини тоғу тошлардан ҳам юксакдаги сассиз маконда кўради. Гулбарглари тўқ-кулранг, гулкосалари қорамтир, ойнинг ёруғида гулчанглари майин аксланади. Лолами? – деб сўради Озод ҳайрон бўлиб. – Лоладан баҳс этяпсанми? Кимсасиз кенгликларда, совуқ эпкинларда бир ўзи титраб-титраб туради, – деди шамол. – Пойига турли махлуқлар ясланадилар. – У олисда-ку, – деди Озод ўйланиб. Сўнг сўради: – Сен нега қиёмат кунидан баҳс этдинг? Буларнинг орасидаги боғлиқликни англаёлмадим. – Қиёмат кунини мен қайдан билай? – деди шамол. – Кошкийди, кўрсам у кунни! Бироқ Тангри иродаси билан тамомила йўқ бўлиб кетаман. – Ҳеч нарса йўқ бўлмайди, деган ҳам сен эдинг, – деб эътироз билдирди Озод. – Қара, аср вақти кира бошлади, бу бошқаларга ўхшамаган бир аср, – деди шамол. – Борлиқнинг сиру асрорларини очиб юборадиган хусусияти бор унинг. Тоғда эканингда унинг ҳайбатинию улканлигини кўролмайсан, узоқлашсанг у бутун виқорию улканлиги билан уфқни тўсиб намоён бўлади. Ҳозир ортингга ўгирилиб бир қара. Кимдир ўзининг туғилиб ўсган элу юртини, тошу тупроқларини дилором деб атади. Қара-чи, ростдан ҳам Дилороммикин? Озод шамолнинг айтганини қилди. Дарҳақиқат, узунасига чўзилиб кетган қишлоқ жимит уйлари ва яшил экинзорлари билан бор бўйича намоён бўлган, икки тарафида оқаётган икки наҳр аро малоҳат ичра товланиб, нозланиб-сулувланиб, чиройли бўлиб кўринмоқда эди. Дарахтлар чайқалар, устида булутлар сузар эди. Сенинг бунчалар ёйилиб эсишингни билмаган эканман, – деди Озод. – Демак, бир вақтнинг ўзида ҳам бу ерда, ҳам элу юрт устида ҳам эсмоқдасан. Айт-чи, бошқа сўқмоқдан юрганимда нималар бўлар Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 79 эди? Учёнғоқ бошланган жойда ҳар томонга кетган сўқмоқлар бор эди-ку? Жангу жадаллар маконига борар, тамомила бошқа кишиларни ва бошқа ҳодисаларни кўрар эдинг, – деди шамол. – Лекин бу тупроқлар неча йиллардирки тинч ва осойишта, у маконларга ўзларининг хос кишилари киргани маъқул. Яна бир гап айтайми? Модомики, теваракдаги ҳар бир нарса одам қонидан қўрқиши ҳақида гап бораётган экан, шуни ҳам билиб қўй, у қонлар аллақачон тупроққа шимилди, ўрнида узумлар ўсиб чиқиб, мева солди... У боғларга кимлардир келиб, эга чиқдилар. Узумзор эгалари ўз узумларининг нега қизил эканидану нега гуркираб ўсишидан бехабарлар, аммо чўлтоқ, чала-ярим руҳлари ўз аслига интилишини тушунолмасдан гоҳ худ, гоҳи беҳуд умр кечирадилар. Гоҳ кибру туғёнга кетадилар, гоҳ малулият ичида тунларни тонгларга улаб чиқадилар. Шу ҳолларида умрларининг, наслларининг давом этишидан, қуримаслигидан умидланадилар. Ўша узумларни сотиб даромад кўрадилар, кибр меваларининг аччиғини тотиб кўрмасдан, ўзларини жаннат ичра дея хаёл қиладилар. Атрофга жимлик чўкди. – Энди ҳақиқатни тингла, – деди шамол, кейин. – Бу кўрганларингнинг барчаси адашишдир! Модомики Тўғри йўл кўрсатилган экан – зеро, у жуда аниқ ва равшан қилиб билдирилган эди, – одам боласининг бир-бири билан жанг қилишига ҳайрон қолмаган махлуқ йўқ дунёда. Келувчи ҳам тўзон илинжида, кетгувчи ҳам. Булар оддий ёвлар, тупроқнинг устидагию остидаги нарсаларга эга чиқиш учун келмоқдалар. Маконларнинг ҳақиқий эгасинию ҳақиқий ёвнинг кимлигини билганлар жуда оз бу ерларда! Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling