Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
“Аёлнинг эгаси – эридир
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
“Аёлнинг
эгаси – эридир. Икковининг эгаси – Парвардигордир!” “Эй аёл! Парвардигорингга қандай бўйсунсанг – эгангга ана шундай бўйсун!” “Ҳамда икковингиз ҳам унга ибодат қилингиз!” Ҳа, мен Тангримнинг муборак бир иродасига муносиб кўрилган эдим, шу сабаб ҳам ҳаётим жуда енгил, оромбахш, қисқа туюларди. Назаримда, умрим шиддат ила ўтадигандай, тез орада Тангримнинг жаннатларига кетадигандай эдим. Аллоҳнинг исму азамати ила фотиҳа қилинганим... оқсоқолларимиз рўмолимни Эранга берганлари кеч... ажойиб бир туш кўрдим. Туш аро туш кўраётганимни ҳам билиб турдим. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 74 Хобимда Ойдинкўл намоён бўлди! Ажабо, у тирик эмиш, ўзининг кўллигини ҳам билармиш, кўл ичида сузиб юрганмишману ўзимни ой деб хаёл қилармишман. Сувида сузиб юрганимдан Ойдинкўл бахтиёр эмиш. Жисмим ой каби ёғду таратармиш, бу ёғдуда теграмдаги балиқлар кумушдай ялтирармиш. Тепадаги ой жуда пастга тушган, қўл узатса етгудай яқин эмиш... Теварагимдаги ҳамма нарса менга интиқ, мени севар, мени иззат қилар экан. Тоғларнинг ортида бир ёв бормиш, у ҳам менга интизор эмиш. Қилмиши одам болаларига душманлик бўлган бу жонзотлар олдимга келганларида мушукболадай ер бағирлаб эмаклар, мулойимлашиб, изларимни кўзларига суртармишлар. Айни тушларни Эран ҳам кўрипти. Мен Ойдинкўлда эмишману ойга айланиб қолганмишман. Осмондаги ой аслида менинг аксим эмиш, теграмдаги кумуш балиқлар ёғдумдан жилоланармиш. Тоғларнинг ортидаги ёв чиқишга уринаётганмиш, ҳали-замон зилзила рўй берармиш... Эгам кўлнинг соҳилида, икки ёнида иккита арслон, ёлларини силаб ўтирганмиш.. Булар аслида арслонлар эмас эдилар. Кимликларини тахмин қилишга қўрқаман. Бу ишларнинг ҳикматсиз бўлмаётганини, яратган эгам ҳамма нарсани кўриб-билиб турганини, унинг истагисиз ҳеч нарса рўй бермаслигини билар эдим. ... Ўша тонгда ҳам булутлар қуюқ эди. Саҳарлаб тоғлар устида момақалдироқлар гумбирлади, чақмоқлар кўзни олгудек чақди. Теваракни тўлқинлантириб шамоллар эсди. Бир маҳал анави қушча яна келиб, бошим узра айланиб “Куёв-куёв, кимга куёв” деб чирқиллаб сайрайверди. Тўлиқиб-тўлиқиб сайради. Эзилиб-эзилиб сайради. Сайрамай қўювдинг-ку, сенга нима бўлди? Нималар деяпсан, ер юткур? Нега менга куёв истаяпсан, бехосият? Куёвим бор-ку менинг! Ё нимадир рўй бердими! Эранимга бир нима бўлдими? Юрагим ич-ичигача музлаб кетди! “Куёв-куёв, сенга куёв!” – деб, қушча пириллаб учди, ортидан эргашиб боравердим. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 75 Учёнғоқда одам қолмаган эди – ҳар ер-ҳар ерда жасадлар кўзга ташланарди. Учёнғоқ остига бир кучук яқинлашиб келмоқда эди, тўсатдан у бир нимадан ҳуркиган каби ортига тисарила бошлади, анча жойгача шундай сургалиб борди, кейин ўгирилиб, ура қочди. Пастроқдаги сўқмоқдан эса эгасиз бир от кетиб бормоқда эди, аравасининг ғийқиллаган овози шу ергача келиб турарди. Қушча учди-учди, тепа сўқмоқда келаётган Хоиннинг чўзинчоқ боши устида айланиб чирқиллайверди. Бу одам анчадан бери мени пойлаб юрмасмиди? Калтак еган итдай қарашларидан, мендан мужда кутаётганини, менда кўнгли борлигини сезмасмидим? Хоин эди-да! Унинг хиёнати менга ваъда қилинган ажойиб дунёларни бузиб-хароб айлагувчи фалокатга ҳам айланиб улгурган эди! Хиёнатнинг ҳам даражалари бўлармикин? Омонатга хиёнат не эканини биласиз-ку? Бошқа бировга фотиҳа қилинган қиз ҳам омонат эмасми? Бу одам эса янада мудҳишроғига жазм этган, ажабо, эркак эркакка хиёнат қилмоқда эди! Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling