Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Ёв ҳикояси Биз тоғу тошларнинг ортларида тентираб юрар эдик-ку? Эслаш шарофатидан маҳрум эдик-ку? Нечук бу ҳол рўй берди? Бизлар бу ерларда кимлигимизни, нима учун яратилганимизни эслолмасдан турамиз. Ҳамма нарсани кўрамиз, англаймиз, аммо бори билганларимизнинг ибтидосини эслолмаймиз. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 80 Далаю қирларга ёйилиб яшаётган одам болалари бизларнинг душманимиздир! Улар роҳату фароғат ичида умр кечиришади, еру мулкларни эгаллашади, қалдирғоч сингари лой-чўп ташиб уйлар қуришади, тўп-тўп бўлиб кезиб юришади, беҳисобу бесаноғу беҳуда сўзлар айтишади. Ана шу айтганлари ўзига кушанда бўлиб қайтиб келишининг тимсоли сифат турамиз тоғ ўнгирларида, тубсиз қоронғиликлар ичида. Орамизни тўсиб турган нарса – мана шу тоғ. Бу тоғни одам боласи Қоф тоғи деб атайди. Шунинг чўққиларининг уст- устларидан туриб боқамиз уларга. ...Бир куни бир одам боласи бир ножоиз сўз айтади, у гуноҳга айланади – шунда тоғ дарз кетади. Яна бир сўз айтади – дарз кенгаяди. Кейин эса дарз ёриққа айланади. Ана шу ёриқ очилса бас – орасидан шувиллаб ўтамиз биз. Ер юзига ёйилиб-ёйилиб кетамиз, булардан ўчимизни оламиз, бўйинларидан эгиб-эгиб, ўзимизга бош эгдирамиз. Ер юзидаги ҳар махлуқнинг бир кушандаси бор. Яшнаб-бўй чўзган бир дарахт ниш урмасидан аввал унинг танасини емирадиган қурт бино бўлган. Мева пишса, уни чўқийдиган қуш аллақачон яралган. Бир тош бино бўлса, уни емирувчи сув албатта мавжуд. Биз эса одам боласини емирувчимиз. Қачонки булар йўлларидан тойсалар, қаршимиздаги тоғ увалана бошлайди. Аммо мана чиқдик, деганимизда, Тангри таоло яна бир бандасини бино қилади ораларида. Ўша банда туғилганида ер юзи титрайди, зилзила бўлади, чақмоқлар чақади... Ер юзида рўй берадиган зилзилаларнинг сабабини одам боласи қаердан ҳам биларди? Шу зилзила туфайли тоғ яна қайтадан битиб қолади. ... Яна кемира бошлаймиз қояларни. Одам боласи неъматларнинг сараларини ейди. Биз эса дуч келган нарсани еяверамиз. Одам боласига ҳаром-ҳалол деган чекловлар бор, бизга йўқ. Одам боласига гуноҳ-савоб деган неъматлар берилган, бизда гуноҳ ҳам, савоб ҳам йўқ! Шу қадар кўп неъмат берилганки буларга... қисматимиздан жаҳлланиб-ғазабга тўлиб кун кечирамиз бизлар. Булар биздан шу қадар қўрқишадики! Ўзлари содир қилган нарсалардан қўрқиб-қочиб юришларидан янада жаҳлланамиз! Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 81 Шояд, бир кун йўллар очилса-ю буларнинг барини ер тишлатсак... ўйлаб-ўйламай айтган сўзлари боис мана шундай ҳақир қисмат ила дунёга келганимиздан қаҳру ғазабга тўлиб, яна чўққилар узра ўрлаб кетамиз – яна кину адоват ила боқамиз буларнинг туриш- турмушларига... Тоғнинг нариги томонида бошқа бир водий бор, у ерда ҳам ер титрайди... нима учун титраётганидан одам боласи яна бехабар, биз эса биламиз. Тез орада у ердан ер юзидаги ҳеч қайси жонзотга ўхшамаган, патлари юмшоқ, мулойим бир жонзот чиқиб келади. Бу жонзотнинг чиқиши – қиёматдан далолат бўлади. Инсон боласи қиёмат нима эканини билмайди, биз биламиз. Тангри таоло ер юзида қиёматдан кейинги шаклларга шу дунёда ишора бериб қўйган. Тупроқларнинг тубларида ўрмалаган бир қуртдан одамга нима наф? У кимнингдир қиёматда ана шундай кўринишда бўлишидан дарак бермоқда. Тупроқларнинг кавакларидаги кўзсиз мингоёқ-чи? Денгизлардаги саккизоёқлар-чи? Зўрға имиллаб юрувчи қуртлар, осмонларда учувчи қушлар-чи? Одам боласининг қиёматдаги даражаларини кўрсатиб турувчи бу махлуқлар қилар ишларини қилиб бўлиб, йўқ бўлиб кетадилар. Биз ҳам йўқ бўлиб кетамиз. Жаннат насиб қилмаслигидан жаҳлимиз чиқиб, одамни душман тутамиз. Бир марта жаннатдан маҳрум этилган эди, шояд яна бир марта маҳрум бўлса деймиз. Бизни мардуд дейдилар, асл мардуд – одам боласининг ўзидир. Жаннатдан рад этилиб кетмадими у? Унгача ер юзида биронта мардуд бормиди? Ораларида мардудлару муртадлар ҳануз бор... бошларида, теграларида олов ёниб туради, у оловни биз кўрамиз, одам боласи кўрмайди. Ана шулар ҳам оқибатини билиб-билмасдан сўз айтадилар, айтадилару кибру ҳаво ичида керилиб-керилиб юрадилар. Аввалу азалда муборак эдик, гуноҳларимиз афв этиладию яна жаннатга кирамиз, деб ўйлайдилар. Бетиним... бетиним хато қиладилар! Улар барибирам мукаррамдирлар. Сабаби – ота-боболаримиз унутган бир сўзни биладилар. Кексалари, эркагу аёллари янги туғилган чақалоқларининг қулоғига ўша сўзни айтиб азон Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 82 чақирадилар, юрганларида ҳам, турганларида ҳам ўша сўзни айтадилар. Биз ўша сўзни унутиб қўйган қавммиз. Ҳамма сўзларнию уларнинг маъноларини биламиз, биргина ўша сўз унутилган, холос. Унутиш нималигини сиз қайдан ҳам билардингиз? Унутиш – тамоман йўқ бўлишдир. Кимдир у сўзни айтгани тақдирда ҳам эслаёлмас даражада унутишдир. У сўзни барча маъноларию ўзгаришлари билан қўшиб унутишдир. Унутиш – йўқ бўлишдир. Ичимизни ғазаб кемиради... биз эса тоғни кемирамиз. Қавмимиздан баъзилар тоғ тепасидан сакраб ҳам кўрган – чўққилар шу қадар баландки, ерга етиб бормасдан парча-парча бўлиб кетишган. .. Бир куни тоғ қаттиқроқ титради, инсон боласи катта бир гуноҳ қилди, кичкина дарз очилди. Саноқсиз қавм ана шу ёриққа ўзини урди. Озгина бир қисм ташқарига ўта олди, кейин тўсатдан тошлар кўчди-ю пастдаги бошқа қавмдошларимизни ҳам кўмиб, дарз ери яна ёпилди. Яна зилзила бўлди, тоғ қайтадан битди. Энди умидимиз ўша – ташқарига чиқиб олган озгина қавмдошларимиздан. Ана шу тарз тоғ ортида... қиёматни кутиб, гала-гала турамиз биз... Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling