Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
Туз одам 
 
Шу маҳал тузлар орасидан биров бош кўтарди, ортидан 
бошқалари ҳам қалқдилар. 
Қайт ортингга! Қайт ортингга! – деб шивирларди улар. Ҳар 
тарафга туз сочилмоқда эди. – Бизнинг ҳолимизни кўрганинг бас 
эмасми? Кирма бу маломат диёрига, қайт ортингга – ота-онангнинг 
қошига, хорлик қанотингни паст тут, кўзингнинг косасини оёқ 
остларига поёндоз қил! Отанинг кимлигини сен қаердан ҳам 
билардинг? Онанинг кимлигини қаердан ҳам билардинг? 
Маломат диёри? – ҳайрон бўлди Озод. – Кимлар булар? 
Ота-оналарини ранжитган, қариндош-уруғлик ришталарини узган, 
ҳеч кимга нафи тегмай ўтган кишилардир, – деб жавоб қилди шамол. 
– Бу ерда ўзларини-ўзлари маломат қилиб ётишгани учун ҳам 
маломат диёри демоқдалар. 
Озод типирчилаб, қум кишанидан чиқишга уринар, ажабки, 
ҳаракат қилгани сайин тобора ботиб борарди.
Мен қўрқяпман, – деди Озод. – Қандай қилиб чиқаман бу 
кишандан? 
Имдод сенга кўклардан етмоқда, – деди шамол. – Қара, қушлар 
учиб келишмоқда. 
27
Бобораҳим Машраб. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
96
Озод бошини кўтариб, кўкни булут каби энлаб учиб келаётган 
саноқсиз қушларни кўрди.
Ҳаял ўтмай улар етиб келиб, пастлаб айланиб уча бошлашди. Ҳар 
бирининг тумшуғида биттадан кичкина тош бор эди, қушлар 
тошларни Озод турган жойга ташлаб ўтар ва яна кўкка парвоз 
этардилар. Сал ўтмай, Озоднинг тевараги майда тошлар билан тўлди, 
Озод тошчалар узра кўксини бериб ётиб олди, туз қумининг ютиши 
тўхтади. 
Нима синоат рўй берди? – деб сўради у. – Нега бу қушлар тош 
ташиб келдилар? 
Англамадингми? – деб ғувиллади шамол. – Райҳонлар орасига 
дастурхон қоққанларингни, нон увоқларини қурту қушлар еб кетсин 
деб дуо қилган кезларингни эсламадингми? 
Ўша қушларми? – ҳайрон бўлди Озод. 
Ўша увоқлардан ризқланган қушлар! – деб жавоб берди шамол. – 
Уларнинг ҳар бири тош ташлаганида, “Сендан Аллоҳ рози бўлсин”, 
деб самога кўтарилди. Буни ҳамма эшитди, биргина сен эшитмадинг, 
холос. 
Улардан ҳам Тангрим рози бўлсин, – деди Озод, мутаассир бўлиб. 
– Лекин қум ус-тига чиқиб олганимдан бир фойда кўрмаяпман. 
Тошлоққа етиб олиш учун яна анча йўл-ни шу туз узра босиб ўтишим 
керак, у мени яна ўз домига тортиб кетади деб ҳайиқяпман. 
Шамол жавоб бермади. Озод зўр бериб ўйлай бошлади. 
“Демакки, бу – эшитувчи, кўрувчи қум экан, – деб ўйлади у. – 
Модомики, сўз тақдирни ўзгартирар, нарса ва ҳодисаларнинг асли 
бошқа экан... у ҳолда, бу қум нима сари бораётганимни ҳам билиши 
керак! Ҳар ҳолда булар – қумнинг иши эмасдир? Атрофда мана шу 
воқеаларни содир этаётган яна кимлардир бор бўлса, ажабмас...” 
Ва деди: 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling