Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Эй қум! Агар бутун тутумлариму одобим ила отамнинг менга


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

Эй қум! Агар бутун тутумлариму одобим ила отамнинг менга 
берган тузу тарбиясини бир марта бўлсин оқлаб-ҳалоллаган эсам, 
отам бутун умри давомида бир мартагина, бир онгина мендан 
рози бўлган эса – хусусиятингни ўзгартир ва қаттиқ ҳолга кел! 
Ва у майин тузларнинг оёқ остида қаттиқлаша бошлаганини 
сезди. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
97
Эй қум! – деди у яна, руҳланиб. – Агар шу ёшга киргунимга 
қадар онамнинг мен учун тўккан кўз ёшларининг биргина 
томчисини, саҳарлару қоронғи кечаларда устимда термилиб 
ўтирганларининг биргина онини оқлай олган бўлсам – 
хусусиятингни ўзгартир ва мени қўйиб юбор! 
Қум янада дағаллашди, лекин ҳали Озоднинг қутулиб чиқиши 
учун етарли эмас эди. 
Эй қум, – деди у, шамолнинг гапларини эслаб. – Агар бугунга 
қадар дўстларимгаю элимга зарра нафим теккан бўлсаю мени 
мамнун бўлиб беғараз дуо қилган бўлсалар – ўзгар ва чангалингни 
мендан узоқ тут!
Бу кам! Етарли эмас! – деб бирдан тўлқинланди шамол. 
Эй қум, – деди Озод, ниҳоят, ўйланиб. – Гапимни эшит! Мен 
севгилим учун Лолани олиб келгани кетмоқдаман. Лекин, ҳаёт 
бўйи фаровонликда яшашдан ҳам кўра, уни олиб келганим он 
севгилимнинг кўзларида чақнагувчи яна бир чақинни – бахтиёрлик 
ва севинч чақинини кўриш учун кетмоқдаман. Лола бахш этадиган 
бахт ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ, севгилимнинг қувончи бутун бу 
бахтдан ортиқроқ мен учун. Лолада бошқа ҳикматлар ҳам 
борлигига умид қиляпман. Агар ўша ерда топадиганим ҳикмат 
ҳақиқатан ҳам дунёнинг энг асосий тамали эса – мени қўйиб юбор 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling