Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
Тошбақа билан Чаён 
 
Бу ерда бир ариқ ҳам бор эди. Унда сузиб бораётган тошбақа 
билан унинг устидаги чаён баҳслашмоқда эдилар. Чаён аллақачон 
тошбақанинг косасига тиқирлатиб ниш уриб бўлган, буни тошбақа 
сезиб, энди маломат қилмоқда эди. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
102
Дарҳақиқат, ишинг яхшиликка ёмонлик қайтаришдан бошқа нарса 
эмас, – дер эди Тошбақа. – Ҳозир сени сувга чўктириб ҳалок қиламан. 
Эй нодон, – деди Чаён. – Менинг нишим ипдай ингичка, қилдай 
заиф бўлса, қанча уринсам ҳам бу қаттиқ тошга ўтмаслигини 
билатуриб шундай деяпсанми? Мабодо ўтсаю ҳалок бўлсайдинг, 
умринг бўйи оғир тошни ортмоқлаб юрганинг эвазига мукофотга 
эришардинг, нишимдан ҳалок бўлганинг учун эса, мазлум мақомини 
олардинг. Менинг ишим – заҳрим билан ҳалок қилиш, аммо бу 
туфайли маломат қилинмайман, чунки белгиланган тақдирим – шу. 
Аслида, яхшилик қилиш учун ниш уришга ҳаракат қилдим, сен эса 
маломат қилмоқдасан. Айт-чи, сенга ҳалокат мендан етадими ёки 
Тангри тарафиданми? 
Тошбақа ўйланиб қолди. 
Гапинг тўғри, – деди кейин. – Муборак бир киши нима учун ўзини 
атайлаб ёвнинг қиличига рўпара қилганини энди англадим
28
. Лекин 
сен ҳам, мен ҳам ғайб маъноларини ифода этиш учун эмас, балки 
яхшиликка ёмонликнинг оқибати нима бўлишини кўрсатиш учун шу 
сувнинг ичидамиз. Аслида бу – сув эмас, чунки сен ҳам, мен ҳам 
маънолармиз, холос. Шу сабабдан ҳам ҳалокатга маҳкумсан. Аллоҳ 
сендан ҳам, мендан ҳам, тинглагувчидан ҳам рози бўлсин. 
Қарға 
 
Узоқ-узоқларда, осмонўпар қоялар силсиласи оралиғида теп-
текис, сип-силлиқ Искандар девори кўзга ташланиб турарди. Унга 
элтувчи сўқмоқ ёқасидаги кекса ёнғоқ шохида бир қарға қўниб олган, 
тумшуғида ёнғоғи ҳам бор эди. 
Аслида бу қушнинг иши ҳам хабар беришу ўргатишдан бошқа 
эмас. Бу қавм ўзини жуда муборак деб санайди, чунки ер юзида одам 
боласи илк бора бошқа одам боласини ўлдирганида, нима қилиш 
кераклигини қарға ўргатган эди. Ўша воқеа сабаб, булар кеккайишни 
хуш кўришади, ўзларини жуда доно деб ҳисоблашади. Такаббурлиги 
боис сўзингга қулоқ ҳам солмайди, сен унинг жаҳлини чиқаришинг 
керак, – деб шивирлади шамол. 
28
Нажмиддин Кубро. 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
103
Дарҳақиқат, икковининг яқинлашаётганини кўрган айёр қуш 
атайлаб тескари қараб турар эди. 
Сен ота-боболаримни, аждодларимни кўрган қушсан, – деб 
мурожаат қилди Озод унга. – Балки камида минг ёшга киргандирсан? 
Лекин мен шунча йўллардан ўтиб келганимга қарамай, аввалдан 
билганларимдан 
кўра 
ҳайбатлироқ 
ҳикматлар 
йўқлигига 
ажабланяпман.
Қарға миқ этмади, аксинча, бошқа томонларга зерикиб қараб 
тураверди. 
Чунки кўрганларимнинг барини болалигимдан билар эдим, – деб 
давом этди Озод. – Учёнғоқ тепасида учиб юрганингни кўп марта 
кўрганман. У ердаги кишилар тақдирларидан норози бўлиб 
ётишларини ҳам биламан. Шунча ердан ўтиб келганимда англаганим 
ягона ҳикмат – ҳамма нарсанинг абас экани бўлди, холос. Дилором 
дейилди, аммо у тирик бўлганида, ҳозир беҳи остида болалигини 
эслаб кўзёш тўкадиган, меванинг чириган жойини еб севинадиган 
кекса кампирга айланган бўларди. Ёв дейилди, мен бундан ҳам 
хатарли ёвларни аллақачондан бери биламан. Балки сен тумшуғингда 
ҳамма биладиган кўҳна ҳикматни тишлаб ўтиргандирсану у 
ҳикматингнинг ҳеч кимга кераги йўқдир? 
Қарға Озодга жаҳлланиб қаради-да: 
Эй аҳмоқ! – деди ғазабга миниб, шунда тумшуғидаги ёнғоқ ерга 
тушиб, тошга урилиб чақилди, ичидаги мағиз тупроқ орасида юмалаб, 
бир чуқурчага ўрнашиб қолди. – Минглаб ҳикматлардан биттагинаси 
бўлган лолага етишинг учун сенга қанча зот хизмат қилаётганини 
кўрмаяпсанми? У зотларнинг кимлигини қаердан ҳам билардинг? 
Истак-хоҳишларинг бино бўлиши учун сен кўрмаётган минглаб 
зотлар йўл кўрсатиб туришипти, халал бериши ё чалғитиши мумкин 
бўлган ҳодисаларни йўлингдан олиб ташлаб, тўғри маънолар сари 
йўллашмоқда. Сўз ва ҳикмат айтувчиларнинг айтган маънолари 
туфайли шу ергача етиб келолганингни, йўқса аллақачон ҳалок бўлиб 
кетишингни англамадингми? Бутун бу босиб ўтган йўлинг 
ишораларга тўла, улар ўз-ўзидан бино бўлиб қолдими? Сен 
нодоннинг йўлларингга чиғаноқни ким олиб келди, кўзани ким қумга 
кўмди, бўри билан қушни ким ёнма-ён қўйди? Аллоҳга қасамки, аҳли 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
104
маънининг хизматларини англамасдан шу ергача етиб келганингга 
ҳайронман! Сен бор-йўғи бахт-нинг ҳикматига етаман деб кетаётган 
бир нодонсан, холос. Шунга қарамай, ниятингга етишингга хизмат 
қиладиган маънолар йўлингга атай тўкиб қўйилди, поёни йўқ 
маънолар денгизидан бор-йўғи битта томчининг ҳикматини зўрға 
англадинг-у, энди шовқин солишингга ҳайронман! 
Лекин барибирам сени чалғитдим-ку? – деб кулимсиради Озод ва 
мағизни қўлига олди, лекин уни нима қилиш кераклигини билмасдан, 
у ёқ-бу ёғини айлантириб кўрди. – Мана, ёнғоғингни тушириб 
юбординг. Аммо ичида дур эмас, оддий бир мағиз бор экан, холос. 
Бефаҳм бандаларингдан ўзинг асрагил, эй Парвардигори олам! – 
деди Қарға, ҳануз аччиғидан тушмай. – Ёнғоқнинг ичидан дур 
чиқишини қайдан эшитақолдинг, аҳмоқ? Ақлингни ишлатмайсанми? 
Дур бўлганида мен қарға эмас, чиғаноқ бўлмасмидим? 
Озод ўйланиб қолди. Кейин мағизни чуқурчага яхшилаб жойлади-
да, тупроқни шиббалаб-шиббалаб кўмди. 
Хайрият, Тангрим сенга шу ишни қилишингга етадиган фаросат 
берди, – деди Қар-ға, қониқиш билан. – Нигоҳ сол: Искандар 
деворининг устида булутлар қуюқлашмоқда. Сал ўтмай чақмоқ 
булутларнинг бағрини йиртиб юборади, шунда шаррос жала қуяди. 
Нам мағизгача етиб боргач, бу ёнғоқ ниш уриб кўкара бошлайди. То 
сен кексайгунингга қадар у баҳайбат дарахтга айланади
меваларининг ичида мағиз эмас, дур бўлсаям ажабмас. Балки ўшанда 
сенинг ўғлинг ҳам мана шу йўлдан ўрлаб келиб қолар? Ўшанда мен, 
сен эккан шу дарахт шохига қўниб, ўғлингга сенинг нодонлигингдан 
бир ҳикоят айтаман! 
Шундай деб у қанот қоқди-да, шошилмасдан узоққа – Искандар 
девори тарафга учиб кетди. 
Осонгина гапимга кўндирдим-ку, – деди Озод, унинг ортидан 
қараб. – Сен айтганчалик ақллига ўхшамайди у. 
Кўп йиллардан бери биров бу тарафга маъни излаб келмас эди, шу 
сабаб атай ўзини содда кўрсатди, чунки ёнғоғини тушириб 
юборадиган даражада ҳайбатли бир гап айтишингни жуда истади, – 
деди шамол. – Сенга отларнинг ривоятидан баҳс этганим эсингдами? 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
105
Сафар олис, манзил узоқ, етгунимизча ўша ривоятни тинглаб бор
ундан ҳар бир отнинг хабари бор. 

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling