Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc


Cўзини унутган киши ҳақида ҳикоя


Download 0.83 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/59
Sana15.03.2023
Hajmi0.83 Mb.
#1269910
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59
Bog'liq
Ozod [@kitoblar pdf]

 
Cўзини унутган киши ҳақида ҳикоя 
 
– Бу – шу кишининг охирги ибодати, – деди у. – Ўлим олдидан 
икки ракаат видо намозини ўқишни ният қилди, азон ва такбирини 
айтди, қўл қовуштириб, ибодатини бошлади-ю санони унутиб қўйди. 
Шу ҳолда турибди, лекин ҳарчанд уринса ҳам санонинг сўзларини 
эслай олмаяпти. 
– Бу ким? – деди Озод. 
– Сўзини унутган киши, – деди шамол. – Кетар чоғда айтар сўзини 
эсдан чиқарган одамнинг ҳоли қанақа бўлишини биласанми? Қара, 
қаттиқ уринганидан пешанаси тиришиб кетипти. Шу ҳолида у жуда 
ҳам бахтсиздир. 
– Эслай олармикин? – деди Озод. 
Шамол жавоб бермади. 
 
Тошкесар ҳикояси 
 
Яна бир одамни кўрдилар, у тошларни кесиб, уй қурмоқда эди. 
– Бу тошкесар дунёдан ором ва фароғат излаган эди, – деди 
шамол. – Бир куни йўлда кетаётиб, деҳқоннинг ҳосил тўплаётганини 
кўриб қолди. Кечасию кундузи болға уриб, чўкич тиқирлатиб тош 
кесганим-кесган, ҳаётим фақат машаққат ичида ўтяпти, деб ўйлади у. 
Деҳқон эса турли-туман, мўл-кўл ҳосил олибди, энди маза қилиб 
янаги баҳоргача ором олиб ўтиради. Қанийди деҳқон бўлиб 
қолсайдим! Иттифоқо, тўсатдан деҳқонга айланди. Экинзорида қовун-
тарвуз, буғдой-арпа мўл-кўл етилган эди, барини тўплаб, ғамлаб олди-
да, роҳат-фароғатда яшай бошлади. Бир куни яна йўлда кетаётган эди, 
узумзор эгасининг уйига кўзи тушди. Иморат муҳташам, ичкарида 
ҳурматли кишилар чақчақлашиб ўтирар эдилар. Ҳақиқатан ҳам, 
тинмай меҳнат билан овораман, деб ўйлади у. Узумларга қарамасанг 
ҳам ўзи ҳосил бераверади. Қанийди узумзор эгаси бўлсам! Шу тариқа 
узумзорлар эгасига айланди. Узумлар беҳисоб мева тугар, кишилар 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
89
келиб кўтарасига савдо қилиб, ўзлари узиб-тўплаб кетаверар эдилар. 
Тошкесар янада роҳат-фароғатда яшай бошлади. Бир куни ёмғир ёғиб 
сел келди-да, узумзорларини яксон қилиб, уйларини бузиб ўтиб 
кетди. Узумзор эгасида ҳам ҳаловат йўқ экан-ку, деди тошкесар. 
Ундан кўра сел бўлиб қолганим яхши эмасми? Ва селга айланиб
қутуриб шиддат ила кетди. Оқа-оқа бир жойга етганида қаршисидан 
катта қоятош чиқди, қанча уринмасин, уни қўзғатишга кучи етмади. 
Мана ҳақиқий ҳаловат эгаси, деди тошкесар. Қанийди қоятош 
бўлсам... Ва у қоятошга айланди. Ҳақиқатан ҳам метин-мустаҳкам 
қоятошга ҳеч нима таъсир қилмас эди, у ҳақиқий оромга энди 
етишганини ҳис қилди-да, чуқур уйқуга кетди. Бир маҳал пойида 
нимадир рўй бераётганини сезди. Сиртқи қобиғини кимдир 
тиқирлатмоқда, нимадир ўзгармоқда эди. У пастга қараб, тубида 
қўлида болғасию чўкичи билан қоятошни кесаётган бошқа бир 
тошкесарни кўрди...
– Мана, ҳозир болаларим роҳатда яшасин, дея тошдан иморат 
тикламоқда, – деди шамол. – Фикри-зикри шу ишида, шу боис вақти 
жуда кам, сўз қотишга имкони йўқ. Юмуши жуда кўп, умрининг 
шоми яқинлашганини билгани боис, улгураманми-йўқми, деган ҳадик 
билан кечалари ҳам ишида давом этади. Бир куни охирги тошни ҳам 
қўйиб, пешанасидаги терини артаман деб бошини кўтаради-ю 
атрофида ҳеч нарса йўқлигини кўради. Ҳамма ёқ теп-текис, осмонда 
қуёш сўнгги бор ётоғига бош қўяётган, юлдузлар сўнг бор 
милтираётган, Ой сўнг бора тўлишган маҳал. Ҳали замон зилзила рўй 
беради-ю қурган иморати ер билан яксон бўлади. Ўша маҳалда 
нарироқда тўкилиб кетай, деб турган илма-тешик бир кулбани кўради. 
Кулба атрофида турли-туман баҳайбат ҳашаротлар қаторида юзлари 
қора, кўзлари кўк, танаси хол-хол махлуқлар бир нимани кутгандай 
айланиб юрадилар. “Қани менинг иморатим? Бу кулба қайдан 
келди?”, – дейди у ҳайрон бўлиб. “Умринг бўйи қурган иморатинг 
асли шу, – дейилади унга. – Анави махлуқлар эса – сенинг беҳудага 
айтган сўзларинг, сени дунёда чалғитган истагу хоҳишларинг, яъни 
сенинг ёвларингдир!” Махлуқлар ер остидан чиқиб кела бошлашади, 
улар шу қадар кўпки, сал ўтмай уфққа қадар энлаб кетади. “Айт! – 
дейилади унга раҳм қилиниб. – Ғорат бўлиб кетмасингдан ўз 


Исажон Султон. Озод (роман) 
www.ziyouz.com
kutubxonasi 
90
сўзингни айт! Ҳозир қиёмат рўй беради, ер юзидаги сўз айта оладиган 
охирги одам сенсан!” 
– У ҳам ҳозир не деярини билмасдан турибди, – деди шамол. – Бу 
ваҳшат сабаб, билган сўзларининг ҳаммаси эсидан чиқиб кетган.

Download 0.83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling