Microsoft Word isajon sulton ozod ziyouz com doc
Download 0.83 Mb. Pdf ko'rish
|
Ozod [@kitoblar pdf]
Дилором ҳикояси Менинг бу маконимда ёмғирлар ёғади, қорлар музлайди. Кейин яна ёмғирлар ёғиб, музлар эрийди... шунда кимдир тепамга келади. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 72 “Ой қизим, бир оз сабр қил. Оз қолди, бир оз сабр қилсанг, Эранинг ўрнидан туради”, дейди... “Қара, – дейди, – у ухлаяпти. Уйғотиб юборма, ўрнингдан қимирлама”. “Озгина кут... жуда оз қолди... бир қумғон сув қайнагунча сен ҳам уйғонасан, эганг ҳам,” дейди. Шу ҳолимча тураману тушлар ҳам кўраман, тушунарсиз, маъносига идрок етиши қийин, ғаройиб тушлар. ...Теп-текис, кимсасиз маконларда ёлғиз ўзим теваракка мўлтирайман. Кичкина махлуқчалар теграмни ер бағирлаб ўраб олишган. Бари бечора, кўкимтир кўзчаларида адоқсиз ғуссаю ёлвориш... пойимга ястанган кўйи музтар-музтар, мунгли-мунгли, илтижоли-илтижоли термилишади... Либосим қорамтир... ён-веримда қора булутлар қуюқлашади, ораларида чақмоқлар етилади. Агар шамол эссайди, яшинлар тоғу тош бағрини тилиб санчиларди, бағирларидаги сувни жала қилиб ёғдирарди... Бутун бу сассиз макон қутуриб-елиб эсувчи ўша халоскор шамолга интизордай. Кўкнинг бир уфқи очиқ, ўша ерда улкан ой осилиб туради, агар шамол эсса, унинг майин ёғдусини ҳам сочиб- учириб кетадигандай туюлади. Қимир этгани ҳолим йўқ, аммо Эранга жуда-жуда интизорман. Вужудимнинг ҳар бир зарраси уни истайди, интиқланади, интилади. Мени унга, уни менга яқинлаштирадиган шамолда тақдирим ўзгариб кетишини, жуда узоқ вақт шу қорамтир маконда турганим мазмун касб этишини, ҳаётим янги ва ажойиб маъноларга тўлишини ич- ичимдан сезаман. Сезаману теваракни ҳаракатга келтирадиган ўша шамолнинг қандай ва қай йўсинда қўзғалишини билолмайман, билмаслигимдан ва ночорлигимдан баттар изтироб чекаман... Эй одамлар, ёруғ дунёда менинг исмим – Дилором эди. Бир қишлоқда яшардим, меҳрибон отаму мушфиқ онамнинг бағрида эркаланиб вояга етган, вояга етгач эса, худойимнинг ҳукмию пайғамбаримизнинг қавли ила ўзим туғилиб ўсган элнинг Эран деган ўғлонига фотиҳа қилинган эдим. Ўша кезлар ҳар куни ёруғ-ойдин тушлар кўрардим. Исажон Султон. Озод (роман) www.ziyouz.com kutubxonasi 73 Кимлардир тепамга келарди, юзларини кўролмасдим, чунки ҳаммаёқ нурга тўлиб кетган бўларди, кўзларим қамашарди. “У шу аёлдан дунёга келади” дердилар. “Унинг исми Имон бўлади. Икки дунё хирожи унинг олдида бир хасчалик қийматга эга эмас” дердилар. Коса тўла сут берардилар, тўйиб-тўйиб ичардим... Кейин ўзимни Ойдинкўлнинг соҳилида кўрар, гуллар орасида ётган бўлардим. Ҳатто ҳавонинг илиқлигини ҳам сезиб турардим... Кўчаларда, сўқмоқларда юрганимда мўъжизалар юз бераверарди. Йўлларимда учраганлар тушларимда яна такрорланарди: олма егим келса, олманинг ўзи шохини эгар, баланд ўтлар, чангаллар мен келаётганимда йўл бўшатишарди. Айнан ўша олмани тушимда яна кўрардим, шохини эгган дарахт тушимда менга салом берар, ўтлару майсалар ҳам мен ҳақимда шивирлашаётганини эшитардим. Ўнгда эмасу тушда... ана шу юрган йўлларимда икки ёнимда икки баҳайбат арслоннинг ҳамроҳ бўлиб бораётганини ҳам кўрардим, ҳар ҳолда, булар менинг қўриқчиларим эди. Бир қушча ҳам бор эди, тепамга келиб “Куёв-куёв, кимга куёв” деб сайрар эди. Ўзимча “ўчир овозингни, ҳаёсиз!” деб пўписа қилардим. Қайда... пир этиб ғойиб бўлиб кетарди-ю, салдан кейин яна пайдо бўлиб, яна беҳаё сайрашини қўймасди. Фотиҳа қилинган куним еру кўкни гулдиратиб бир садо келди. Менга айтилдики: Download 0.83 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling