Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
МАЙДА МАСШTАБЛИ КАРTАЛАРНИ TУЗИШ ВА TАҲРИР ҚИЛИШНИНГ
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
МАЙДА МАСШTАБЛИ КАРTАЛАРНИ TУЗИШ ВА TАҲРИР ҚИЛИШНИНГ ЎЗИГА XОС XУСУСИЯTЛАРИ Майда масштабли умумгеографик карталар ҳар хил типларда ва масштабларда бўлгани учун уларни тузиш, таҳрир қилиш ва лойиҳалаш ишлари маълум даражада бир- биридан фарқ қилади. Шунинг учун картанинг олдига қўйилган мақсадларни ҳисобга олган ҳолда унинг мазмунини таҳрир қилишга алоҳида эътибор берилади. Кўп варақли умумгеографик картанинг ҳар бир варағи ҳар хил услубда тузилиши мумкин. Кўп варақли майда масштабли картада (дунё, материк, океан ва мамлакатлар) мазкур ҳудудларнинг ўзига хос томонларини, шунингдек, чоп этиладиган қоғозларнинг стандарт-ларини ҳисобга олиш керак. Майда масштабли умумгеографик карталарнинг баъзиларида аҳоли яшайдиган жойлар тўлиқ тасвирланади. Бу нарса картанинг типига ҳам боғлиқ. Масалан, деворга осиб қўйиладиган маълумотномали картада аҳоли яшайдиган жойлар максимал тасвирланади. Шуни ҳисобга олиш керакки, аҳоли яшайдиган жой номлари ёзиладиган шрифтлар каттароқ ёзилиб, узоқдан кўринадиган бўлиши лозим. Албатта, картанинг маъмурий аҳамиятига ҳам катта эътибор берилади. Tабиий географик карталарда шаҳарлар асосий ориентир бўлиб ҳисобланади. Алоқа йўларини тасвирлашда темирйўл ва автомобил йўлларининг асосийлари танланиб кўрсатилади. Ўсимликлар дунёси деярли тасвирланмайди. Майда масштабли умумгеографик карталарда релъефни тасвирлашда ҳам турли усуллардан, кўпроқ гипсометрик усулдан фойдаланилади. Лекин картанинг мақсадига кўпроқ эътибор берилади. Горизонталлар оралиғини бўяшда ранг бироз очроқ қилиб бериладики, у бошқа элементларнинг тушунилишига путур етказмаслиги керак. Баъзан релъеф отмивка усулида ҳам берилиши мумкин. Агар карта асос сифатида ишлатилса, у рангсиз бўлиб, фақат горизонтал-ларнинг ўзи тасвирланади. Агар картанинг мазмунига кўра релъеф 2-даражали бўлса, унда релъеф отмивка билан кўрсатилади. Баъзан релъеф рангли отмивка билан ҳам кўрсатилиб, картанинг ўқилиши яхшиланади. Масалан, 4-синфлар учун мўлжалланган табиий географик атласда релъеф шундай тасвирланиши мумкин. Майда масштабли умумгеографик карталарни жиҳозлашда аниқ бир қабул қилинган шартли белги ёки тавсиянома бўлмасдан, уларни муҳаррир-картографнинг ўзи ишлаб чиқади. Бунда картанинг мақсади ва типига эътибор берилади. Масалан, сув объектлари қайси рангда тасвирланса, номи ҳам шу рангда ёзилади. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling