Microsoft Word карт лой ва тузиш doc
Download 3.91 Mb. Pdf ko'rish
|
1-КАРТАЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ТУЗИШ
- Bu sahifa navigatsiya:
- 11-боб. КОМПЛЕКС КАРTОГРАФИЯЛАШ ВА ГЕОГРАФИК АTЛАСЛАР 11.1. КОМПЛЕКС КАРTОГРАФИЯЛАШ
НАЗОРАT САВОЛЛАРИ
1. Қандай карталарни умумгеографик карталар деб атаймиз? 2. Tабиий карталар деб қандай карталарга айтилади? 3. Гипсометрик карталарнинг асосий мазмимини қайси географик элементлар ташкил қилади? 4. Бланкали карталар қандай бўлади? 5. Нима учун Ўрта Осиё ва Ўзбекистон тасвирланган табиий карталарда 1000- горизонталлар кўрсатилиши керак? 6. Горизонталлар оралиғини танлашда ҳудуднинг қайси хусусиятларига эътибор берилади? 11-боб. КОМПЛЕКС КАРTОГРАФИЯЛАШ ВА ГЕОГРАФИК АTЛАСЛАР 11.1. КОМПЛЕКС КАРTОГРАФИЯЛАШ Борлиқни (воқеликни) картографик йўл билан ҳар томонлама тўлиқ қилиб тасвирлашни комплекс картографиялаш деб юритилади. Tабиат ва унинг ресурсларини, ижтимоий-иқтисодий масалаларни ўрганишда ва улар орасидаги ўзаро боғлиқликларнинг ҳар томонлама ечимини топишда зарур бўлган усуллардан бири комплекс картографиялашдир. Бу усул айниқса географлар учун илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган, кўплаб географик маъ-лумот берадиган манбадир. Комплекс картографиялаш асосан икки йўналишдан иборат. 1. Ҳар хил мазмундаги мавзули карталар сериясини яратиш. 2. Мазмуни хилма-хил, лекин бир хил мақсад учун тузилган, ўзаро боғлиқ бўлган карталар гуруҳини яратиш (бундай картографик асарлар комплекс атласлар дейилади). Комплекс атласлар дунё бўйича ёки материклар бўйича ҳамда бирорта мамлакат бўйича яратилиши мумкин. Комплекс атласлар яратилишига қадар жуда кўплаб оддий атласлар яратилган бўлиб, уларнинг ўзига хос тарихи бор. Шу тўғрида қисқача тўхталиб ўтамиз. Географик атласлар деб умумий дастур асосида тузилган, турли хил мазмунга эга бўлган карталарнинг бир бутун асар тарзидаги систематик тўпламига айтилади. Атлас географик карталарнинг оддий тўплами бўлмасдан, балки бир-бирига боғлиқ бўлган, бир-бирини тўлдирадиган карталарнинг маълум бир мақсадга ҳамда фойдаланиш хусусиятига кўра системага солинган тўпламидир. Қадимги Рим империясида яшаган юнон олими Клавдий Птоломейни (II аср) ҳозирги замон атласининг асосчиси деса бўлади. У 26 картадан иборат бўлган атласида Европанинг бир қисмини, Африка, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё карталарини жамлаган. Лекин XV асргача бу атлас карталари фойдаланилмас-дан келинган. Сўнг лотин тилига таржима қилиниб, ранглар билан жиҳозланиб «Космография» номи билан юритилган. Мазкур атлас карталарида денгизлар, давлатлар тасвирланган, градус тўри берилиб, оддий шартли белгилар ишлатилган. Китоблар нашр қилиш йўлга қўйилгандан сўнг ушбу атлас ҳам бир неча маротаба нашр қилинган. Дастлабки нашри 1477-йилда Болоне шаҳрида нашр қилиниб, қисқа вақт ичида 30 маротаба қайта чоп этилган бўлиб, ҳар нашрида тўлдирилиб борилган. Ўрта асрларда портолон атласлари чоп этилиб, улар асосан денгиз навигатсия карталари бўлиб ҳисобланган. Уларда градус тўрлари бе-рилган бўлиб, асосан денгиз қирғоқлари, бухталар ва қўлтиқлар кўпроқ тасвирланган. XВИ асрнинг иккинчи ярмида картография маркази Нидерлан-дияга кўчди деса бўлади. 1570-йилда босмахоначи ва нашриётчи Авраам Ортелий Амстердам шаҳрида «Ер шарининг кўриниши» деган ном билан 53 картадан иборат атласини яратди. Атласда Америка, Осиё, Африка ва Европа қитъалари ва баъзи мамлакатлар карталари ўз аксини топган. Биринчи маротаба атлас номини бериб, уни нашр қилдирган шахс «Картография қироли» Герард Меркатор ҳисобланади. Ушбу атласдаги карталар географик экспедитсия маълумотлари асосида тузилган. Картага қўшимча қилиб географик матнлар ҳам берилган. Баъзи карталар учун янги проексиялардан ҳам фойдаланилган. 1585-йилда атласнинг биринчи қисми чоп этилган. Унда Европадаги 80 та давлатнинг картаси берилган. Герард Меркатор вафот қилгандан сўнг унинг ишини ўғли Румолд давом этказиб, 1595-йилда мазкур тўпламни «Атлас» номи билан нашр қилдирди. География фанидаги «атлас» сўзи Ливия подшоси файласуф ва кар-тограф, «осмон глобусини» биринчи бўлиб яратган Атлас номига қўйилган. Россияда дастлабки атлас шаклида яратилган карталар (чизма-лар) йиғиндиси 1600-йили тузилиб, 1627-йили қайта чизилган. Ундаги фтаъзи карталар йиғилиб атлас шаклида муқоваланган. 1701-йилда Сибирнинг Tоболск шаҳрилик Семён Улянович Ремезов «Чертёжная книга Сибири» номли карталар йиғиндиси — атлас яратган. Унда картографик тўр кўрсатилмаса ҳам, Сибир тларёлари, аҳоли яшайдиган жойлар аниқ қилиб тасвирланган. Сўнгра мазкур атлас унинг ўғиллари томонидан 116 картадан иборат «Служебная чертёжная книга Сибири» номи билан қайта тузилган. Ҳозирги вақтда ҳар йили дунёнинг турли мамлакатларида турли мазмундаги ва ҳар хил мақсадлар учун ишлатиладиган кўплаб атласлар нашр қилинмоқда. Ҳозирги замон атласларида географик карталар билан бирга, матнлар, диаграммалар, расмлар ҳам берилиб, атласнинг мазмуни янада бойитилмоқда. Ундан ташқари, атласларда географик номлар кўрсаткичи, шартли белгилар ва бошқа маълумотлар ҳам берилмоқда. Download 3.91 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling